Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.1997 й. 402-сон "Тошкент шаҳрида сув аралаштиргичлар ва жўмраклар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.1997 й.

N 402


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СУВ АРАЛАШТИРГИЧЛАР

ВА ЖЎМРАКЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ҚЎШМА

КОРХОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ички бозорни юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг экспорт имкониятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Галфитек Гмбх" (Германия), "Сматана", "Торус-маркетинг" ва "Экосан" (Словакия) компаниялари иштирокида сув аралаштиргичлар ва жўмраклар, шунингдек, уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги "Ўзсматана" қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


2. "Ўзсматана" қўшма корхонаси муассисларининг улушларини тақсимлашнинг тақдим этилган қуйидаги схемасига розилик берилсин:

Ўзбекистон томонидан - Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармасининг 147,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари (49%);

Германия томонидан - "Галфитек Гмбх" фирмасининг 63,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари (21%);

Словакия томонидан - "Сматана" (10%), "Торус-маркетинг" (10%) ва "Экосан" (10%) компанияларининг умумий суммаси 90,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари.


3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

лойиҳанинг белгиланган қиймати 20,0 млн АҚШ долларини ташкил этади;

лойиҳа қийматининг 15 фоизи (3,0 млн АҚШ доллари) миқдоридаги аванс тўлови хорижий муассисларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

лойиҳа қийматининг 85 фоизи (17,0 млн АҚШ доллари) "Гермес" экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида "Берлинер Банк АГ" банкининг кредит линиясини қайта молиялаштириш доирасидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити қопланади;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитини тўлаш ва унга хизмат кўрсатишга оид харажатлар иловага мувофиқ "Ўзсматана" қўшма корхонасининг ўз маблағлари ва унинг фаолиятидан тушган даромадлар ҳисобига амалга оширилади;

қўшма корхонанинг хорижий муассислари ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 40-50 фоизини экспортга сотиш мажбуриятини ўз устиларига оладилар.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда сув аралаштиргичлар ва жўмраклар ишлаб чиқарувчи лойиҳани техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда лойиҳани техник-иқтисодий асослашни белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки лойиҳа экспертизаси натижалари бўйича у тамомланган санадан бошлаб бир ой муддатда "Берлинер Банк АГ" банки билан кредит битими тузилишини ва маблағларнинг "Ўзсматана" қўшма корхонасига қайта молияланишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б. Сайфиддинов Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг "Берлинер Банк АГ" банки олдидаги ва "Ўзсматана" қўшма корхонасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатларни имзолашга вакил қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хорижий банк учун мақбул бўлган шаклда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатлари бўйича тегишли юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.


9. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг "Махсустузатишсозлаш" РИБ Тошкент шаҳар, Ж. Остонов кўчасидаги қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқариш базаси биноларини Тошкент шаҳар ҳокимлигига берсин, Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса уларни ўз балансига олсин ва белгиланган тартибда ўзаро ҳисоб-китоб қилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:

сув аралаштиргичлар ва жўмраклар ишлаб чиқариш лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин;

ишлаб чиқаришнинг технология эҳтиёжлари учун ҳар йили 500 тонна ҳажмдаги мис ва 250 тонна рух учун лимитлар ажратилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар бош бошқармасининг буюртманомасига кўра лойиҳани амалга оширишга жалб қилинадиган қўшма корхона муассислари хорижий ходимлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишлари учун зарур бўлган рухсатномаларнинг ўз вақтида берилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар бош бошқармасининг буюртманомасига кўра қўшма корхонанинг хорижий мутахассисларига, шунингдек, жалб қилинадиган хорижий шерикларга, уларни визаларни расмийлаштирганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини таъминласинлар.


13. Қўшма корхона масалалари бўйича ишга келувчи хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги йилига 750 минг дона сув аралаштиргичлар ва жўмраклар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган қўшма корхона 1998 йилнинг IV чорагида ишга туширилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 15 августдаги

402-сон қарорига

ИЛОВА



Сув аралаштиргичлар ишлаб чиқаришга оид

лойиҳани маблағ билан таъминлаш бўйича

Берлинер банки кредитини узишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ


Контракт суммаси - 20 млн АҚШ доллари

Кредитнинг умумий суммаси - 17 млн АҚШ доллари

Маблағ билан таъминлаш шартлари:

Фоиз ставкаси - LIBOR (6 ой, USD) + 2%

Кредитни ташкил этганлик учун воситачилик ҳақи - кредит суммасининг 0,25 фоизи миқдоридаги бир марталик тўлов

Мажбурият учун воситачилик ҳақи - кредитнинг фойдаланилмаган суммасидан йилига 0,25 фоиз фойда

Кредитни узиш кетма-кет 10 та тенг ярим йиллик бадаллар билан амалга оширилади, улардан биринчи асбоб-ускуна фойдаланишга топширилган санадан 6 ой ўтгандан сўнг тўланиши керак.

Тўловнинг номи


1997

1998

1999

2000

2001

2002

2003

Жами

Асосий қарз


0

1 700 000

3 400 000

3 400 000

3 400 000

3 400 000

1 700 000

17 000 000

Фоизлар


189519

1 224 000

1 171 867

898733

620311

344533

68 756

4 517 719

Комиссия


80 711

9 681

0

0

0

0

0

90 391

Жами


270229

2 933 681

4 571 867

4 298 733

4 020 311

3 744 533

1 768 756

21 608 110

Асосий қарзни ва фоизларни амалда тўлаш кредит битими билан белгиланган муддатларда ва шартларда амалга оширилади.













































Время: 0.1437
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск