Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.1997 й. 452-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида векселларни қўллаш тўғрисида" 1995 йил 2 июндаги 204-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.1997 й.

N 452



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ВЕКСЕЛЛАРНИ ҚЎЛЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 1995 ЙИЛ 2 ИЮНДАГИ 204-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада вексель муомаласини тартибга солиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 19 мартдаги ПФ-1738-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида векселларни қўллаш тўғрисида" 1995 йил 2 июндаги 204-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошида "фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсати бўйича" сўзлари "фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда уч ойдан кўп бўлмаган муддатга, истисно ҳолларда 6 ойгача муддатга" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Банк векселлари чиқариш ҳуқуқини бериш тартибига риоя этилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юклансин";

банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Векселларни траст бошқарувига бериш, шунингдек кредитларни векселлар билан бериш тақиқланади";


б) 2-бандда:

банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мулкчилик шаклларидан қатъи назар, молиявий барқарор корхоналар ва ташкилотлар уч ойдан кўп бўлмаган муддатга, истисно ҳолларда эса 6 ойгача бўлган муддатга векселлар чиқариш ҳуқуқига эга бўладилар";

"корхоналар ва ташкилотлар томонидан векселлар чиқарилишига уларга етказиб бериладиган аниқ товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳисоб-китоб қилишга уларда пул маблағлари вақтинча етишмаслигини қоплаш учунгина хизмат кўрсатувчи банк томонидан вексель топшириғи (аваль) мажбурий тартибда расмийлаштирилган ҳолда йўл қўйилади";

банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


в) 4-банднинг учинчи хатбошида "ва вексель кредитларини" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 5-банднинг иккинчи хатбошида "қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган ва сотадиган" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 6-банднинг учинчи хатбошида "жумладан" ва "вексель кредити олишда" сўзлари чиқариб ташлансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов















































Время: 0.1459
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск