Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.1997 й. 460-сон "Корея Республикаси Ҳукумати кредитидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.1997 й.

N 460



КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ

КРЕДИТИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини модернизациялаш лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукуматининг иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси (ЕDCF) томонидан бериладиган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, ЕDCF, тўлов муддатини 5 йилга кечиктирган ҳолда, 3 фоизли йиллик фойда билан, 20 йил муддатга 12 млрд 486 млн Корея вони (қарийб 15 млн АҚШ доллари) миқдорида имтиёзли кредит ажратади.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини модернизациялаш лойиҳасини амалга ошириш учун имтиёзли кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитга хизмат кўрсатиш бўйича молия агенти ҳисобланади;

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси кредитни ижро этиш бўйича агент ҳисобланади;

кредитга хизмат кўрсатиш ва уни тўлаш ҳамда ундан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Р. Раҳимов имтиёзли кредитни олишга розилик Нотасини имзолашга вакил қилинсин.


4. Молия вазири Корея Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси қарзларини ажратиш тўғрисидаги Шартномани, Корея Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси кредитини ажратиш тўғрисидаги Битимни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасидаги Кредит битимини имзолашга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Корея Республикаси Эксимбанки билан кредит битими бўйича юридик хулосани ЕDCF тартиботларида келишилган муддатларда расмийлаштирсин ва тақдим этсин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов














































Время: 0.1948
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск