Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.1997 й. 509-сон "Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудуди орқали ташиладиган акциз солиғига тортиладиган товарларни назорат қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.1997 й.

N 509



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖ

ОЛИНАДИГАН ҲУДУДИ ОРҚАЛИ ТАШИЛАДИГАН

АКЦИЗ СОЛИҒИГА ТОРТИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 12 июндаги Фармонига мувофиқ ва акциз солиғига тортиладиган товарлар транзитини тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, божхона назорати ва статистикасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудуди орқали ташиладиган акциз солиғига тортилувчи товарлар учун божхона тўловларини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг депозит счётига тўлаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ушбу Тартиб 1997 йил 1 декабрдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки божхона пошлиналари ва солиқлари тўловини таъминлаш суммаларини тўлаш учун Давлат божхона қўмитасининг депозит валюта счётини очсин.

Кириб келиш ва чиқиб кетиш пунктлари ҳудудида жойлашган ваколатли банклар муассасаларига жисмоний шахслар билан божхона пошлиналари ва солиқлари тўловини таъминлаш счётига нақд чет эл валютасини қабул қилиш, шунингдек, транзит товарни олиб чиқиб кетиш чоғида қайтариладиган ушбу валюта бўйича операцияларни амалга оширишга рухсат этилсин.


3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик вакиллари орқали тегишли давлатларнинг ташқи ишлар вазирликларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига унинг ҳудуди орқали акциз солиғига тортиладиган товарларни транзит тартибида ташиб ўтишга оид қисмига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



















Время: 0.1557
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск