Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Импорт контрактларини мустақил экспертиза қилиш ва Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.12.1997 й. 534-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 3 декабрдаги

534-сон қарорига

1-ИЛОВА


Импорт контрактларини мустақил экспертиза қилиш

ва Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган

товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш деганда қуйидагилар тушунилади:

жўнатиладиган товарларнинг миқдорини, сифатини ва келиб чиқишини тасдиқлаш учун жисмоний назоратдан ўтказиш;

товарлар нархининг, ташиш ҳақининг, суғурта ва бошқа йиғимларнинг товар келиб чиққан мамлакатдаги ҳамда халқаро бозордаги нархларнинг қарор топган даражасига мувофиқлигини аниқлаш учун қиёсий таҳлил қилиш;

мазкур юк гуруҳининг контракт талабларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг божхона йўриқномаларига мувофиқлигини текшириш;

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси асосида пошлина/солиқ учун маълумотларни текшириш.


2. Импорт контрактларини мустақил экспертиза қилиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш ГАТТ/ВТОнинг жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш бўйича битими принципларига мувофиқ, Инспекция агентликлари халқаро федерацияси талабларига жавоб берувчи ҳамда "Ўзстандарт" агентлигида аккредитация қилинган консалтинг фирмалари томонидан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикасининг импорт товарлар етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлари контрактларни экспертиза қилиш ва товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш учун, ўзлари танлаган ҳолда контрактларни кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказиш шарти билан консалтинг фирмаларига ёки товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказмасдан, контракгларни белгиланган тартибда экспертиза қилиш Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан истисно.

4. Импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш:

умумий қиймати 10 минг АҚШ долларидан ошмайдиган контрактлар бўйича товарлар етказиб беришга;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича импорт қилинадиган махсус товарлар етказиб беришга татбиқ этилмайди.

5. Импорт қилувчи ва хорижий экспорт қилувчи ўртасида тузиладиган контрактларда импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш ёки ўтказмаслик тўғрисидаги модда назарда тутилган бўлиши керак.


6. Импорт контрактларини мустақил экспертиза қилиш ва Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш ишлари қуйидаги тартибни назарда тутади:

импорт қилувчи келишилган рўйхатга мувофиқ консалтинг фирмасига:

а) Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига товар импорт қилишни оқилона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарори қоидалари талабларига мувофиқ контрактни экспертизадан ўтказиш учун;

б) экспорт қилувчи мамлакатида товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этади.

Консалтинг фирмаси импорт қилувчидан кўрсатиб ўтилган ишлар юзасидан буюртманомани қабул қилиб олади ва ишларни бажариш шартларини шартнома шаклида расмийлаштиради, бунда у тақдим этилган материалларни рухсатсиз учинчи шахсларга ошкор қилмасликни кафолатлайди.


7. Импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказувчи консалтинг фирмалари импорт қилувчи ва консалтинг фирмаси ўртасида Намунавий шартнома ишлаб чиқишлари, тақдим этиладиган ахборотнинг, шунингдек, контракт экспертизаси ва товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш натижаларининг тўғрилиги ва холислиги учун импорт қилувчи олдида жавоб беришлари керак. Хўжалик юритувчи субъект ва консалтин фирмаси ўртасидаги шартномада ушбу қоидани бузганлик учун жарима санкциялари келишиб олинади.


8. Товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

I. Буюртманома берувчи ташкилот консалтинг фирмаси билан товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш бўйича шартномани имзолайди.

II. Консалтинг фирмаси буюртманомани рўйхатдан ўтказади ва уни товарларни етказиб берувчи ёки жўнатувчи мамлакатдаги консалтинг фирмасининг ҳаммуассиси бўлган компания ваколатхонасига юборади.

III. Товар етказиб берувчи мамлакатдаги компания ваколатхонаси экспорт қилувчини товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш учун буюртманома олинганлиги ва талаб қилинадиган ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади, шунингдек, товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш санаси ва жойини келишиб олади.

IV. Экспорт қилувчи назоратдан ўтказиш санаси ва жойини тасдиқлайди ва ҳужжатларни фирма идорасига жўнатади.

V. Жисмоний назоратдан ўтказиш ва унинг натижалари бўйича ҳисоботни расмийлаштириш назоратдан ўтказиш санаси ва жойи келишилгандан кейин 5 кун мобайнида амалга оширилади.

VI. Агар товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш вақтида бирон-бир номувофиқликлар ёки бузилишлар аниқланмаса, консалтинг фирмаси текшириш натижалари бўйича далолатнома беради. Контракт шартларига бирон-бир номувофиқликлар аниқланган тақдирда, консалтинг фирмаси контрактга номувофиқлик тўғрисида сертификат беради.

VII. Консалтинг фирмаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақини тўлаш масалалари хўжалик юритувчи субъект ва консалтинг фирмаси ўртасидаги шартномада келишиб олинади.


9. Товарлар юк келиб чиққан мамлакатда, одатда, товарни тайёрлаган заводда, омборларда ёки юклаш портида назоратдан ўтказилади. Агар фирма назоратдан ўтказишни юк келиб чиққан мамлакатда амалга ошириш учун рухсатномага эга бўлмаса, назорат юк тушириладиган жойда ўтказилади.


10. Назоратдан ўтказиш консалтинг фирмалари мутахассислари томонидан, Халқаро савдо палатаси (IСС) билан келишилган, халқаро миқёсда қабул қилинган тартиботларга, экспорт қилувчининг сифат кафолати стандартларига, ГАТТ/ВТОнинг жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш бўйича Битимига, Инспекция агентликлари халқаро федерацияси низомлари ва қоидаларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.

Товарларнинг хусусиятига қараб, назорат таҳлили ўз жойида ёхуд, зарурат бўлганда, консалтинг фирмасининг хориждаги лабораториясида ўтказилади.


11. Қуйидагилар импорт контрактлари экспертизасига ижобий далолатнома бериш учун асосий шартлар ҳисобланади:

импорт қилинадиган товарлар сифати, миқдори ва нархлар даражасининг қўйиладиган талабларга мувофиқлиги;

контрактнинг умумий қабул қилинган халқаро савдо ҳуқуқи меъёрларига мувофиқлиги;

контракт шартларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқлиги;

контракт шартларининг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар олдида Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мажбуриятларга мувофиқлиги;

махсус товарлар, технология асбоб-ускуналари, технологиялар ва уларга берилган патентлар ва лицензиялар импорт қилинганда ваколатли вазирликлар ва идоралар хулосаларининг мавжудлиги.


12. Товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш назарда тутилган импорт контракти консалтинг фирмаси томонидан ижобий далолатнома берилгандан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда контрактнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли хулосасидан сўнг кучга киради.

Импорт қилинадиган товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш ижобий далолатномаси ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда контрактнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли хулоса товар етказиб берувчига уни жўнатишга рухсат беради, импорт қилувчига эса - Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ушбу товар учун ҳақ тўлашга асос бўлади.

13. Импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назорат қилувчи консалтинг фирмалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан яқин ўзаро алоқада фаолият кўрсатадилар.

14. Консалтинг фирмалари ягона ҳисоб-китоб учун ҳар ойда тегишли банкларга экспертиза далолатномалари берилган импорт контрактлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар.

15. Консалтинг фирмалари ва давлат бошқарув органларининг импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш жараёнидаги ўзаро алоқаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ташкил этиладиган Мувофиқлаштирувчи кенгаш амалга оширади.


16. Томонлардан бири Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига рози бўлмаган ҳолларда у ЮНСИТРАЛ (БМТнинг халқаро савдо бўйича комиссияси)нинг тартибот қоидаларига мувофиқ низоли масалани узил-кесил ҳал этиш учун халқаро арбитражга мурожаат қилиши мумкин.





















































Время: 0.1749
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск