Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.12.1997 й. 553-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 18 декабрдаги

553-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия

қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат

реестри тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом ЎзР Президентининг 07.05.2018 й. ПҚ-3699-сон Қарорига мувофиқ ЎзР ВМ 18.12.1997 й. 553-сон Қарори ўз кучини йўқотганлиги сабабли ўз кучини йўқотган



1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг Давлат реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) жорий этиш билан боғлиқ иш тартибини амалга ошириш мақсадида амалга киритилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги экинлари нав синови бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) Реестрни юритади ва Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширади: селекция ютуқлари бўйича, шу жумладан селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича муҳофаза қилиш қобилияти мезонларига жавоб бермайдиганлар бўйича буюртмалар қабул қилади, буюртма берилган экинларни синовдан ўтказади, экишга тавсия қилинган экинлар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказади ва эълон қилади.


3. Давлат комиссияси Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг "Селекция ютуқлари тўғрисида", "Уруғчилик тўғрисида"ги қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.


4. Давлат бюджети маблағлари, рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат комиссияси томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва материаллар учун тўланадиган ҳақ Реестрни жорий этиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширишни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.


5. Қуйидагилар Реестрни юритишда Давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) патент эгасининг хоҳишига кўра муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсиялар бериш;

б) муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмаган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсиялар бериш;

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган селекция ютуқлари соҳасида ахборот фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш;

г) Ўзбекистон Республикасида селекция соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини ва ижодий ютуқларни ривожлантиришга кўмаклашиш.


6. Давлат комиссияси Реестрни юритишда қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

а) патент эгасининг хоҳишига кўра, муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсия бериш;

б) буюртмалар қабул қилиш, муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмаган қишлоқ хўжалиги экинлари синовини амалга ошириш;

в) эгасининг хоҳишига кўра муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмаган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсия бериш;

г) муҳофаза қобилияти мезонларига жавоб бермайдиган, бироқ экишга тавсия қилиш мақсадида хўжалик жиҳатидан фойдалилиги бўйича синовдан ўтган қишлоқ хўжалиги экинларини Реестрда рўйхатдан ўтказиш. Хўжалик жиҳатидан фойдалилиги бўйича синовлар қуйидаги тавсифларни аниқлаши керак; ҳосилдорлик, касалликлар ва зараркунандаларга чидамлилик, ташқи муҳит шароитларига (совуққа чидамлилик, қурғоқчиликка чидамлилик) таъсирчанлик, олинадиган маҳсулот сифати. Киритиладиган селекция ютуғи Реестрда тақдим этилганлардан бир ёки икки муҳим хўжалик-биологик тавсифига кўра яхшироқ бўлиши, қолганлари бўйича эса улар даражасида бўлиши ёки Реестрга киритилган селекция ютуқларидан унча паст бўлмаслиги керак. Синовлар камида икки йил ўтказилади, кўп йиллик экинлар бўйича тўлиқ ҳосил беришнинг камида икки йилида ўтказилади;

д) Реестрни юритишда зарур ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгилаш;

е) Реестрни юритиш билан боғлиқ бўлган иш тартибини амалга оширишга оид қоидалар ва тушунтиришларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва нашр этиш;

ж) эгалари ва патент эгалари томонидан бўлимларнинг хулосалари ва Эксперт комиссия қарорлари юзасидан берилган эътирозлар ва шикоятларни кўриб чиқиш;

з) рўйхатдан ўтказиш йиғимларини ундириш, шунингдек Давлат комиссияси томонидан кўрсатилган хизматлар ва тақдим этилган материаллар учун ҳақ ундириш;

и) амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом вазифаларига мувофиқ:

ноширлик ва реклама фаолиятини амалга ошириш учун ноширлик ҳуқуқларига эга бўлиш, илмий-услубий ва ахборот материаллари, даврий нашрлар, аудиовизуал ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ва тарқатиш;

рўйхатдан ўтказиш йиғимларини, турли хизматлар кўрсатиш ва материаллар тақдим этилганлиги учун тушумларни ўтказишга счётлар, шу жумладан валюта счётлари очиш ва кейинчалик улардан фойдаланиш;

к) Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга ошириш учун мамлакатимиз мутахассисларини ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;

л) экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларидан фойдаланиш ҳуқуқларини бериш тўғрисидаги шартномаларни, бу ҳуқуқларни бошқага бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш.


7. Реестр Давлат комиссияси томонидан ягона нусхада юритилади ҳамда ўзида ҳар бири селекция ютуғининг ҳаёт жараёни билан боғлиқ муайян ҳаракатларни акс эттирувчи бир неча ишларни ифодалайди. Навни Реестрга киритиш ва ундан чиқариш бўйича қабул қилинадиган бевосита узил-кесил қарор ип ўтказиб тикилган, тартиб рақами қўйилган ва муҳр босилган дафтарга киритилади. Мазкур дафтар қишлоқ хўжалиги экинлари янги навларини ва дурагайларини рўйхатдан ўтказиш ва муҳофаза қилиш бўлимида доимий равишда сақланади. Реестрга селекция ютуқларини бошқа селекция ютуқларидан аниқ фарқлаш учун зарур бўлган барча маълумотлар киритилади.


8. Экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказишда Реестрга қуйидаги маълумотлар киритилади:

ўсимликнинг жинси, тури (хили);

навнинг номи;

ариза берувчи, манзил, мамлакат коди;

буюртманинг тартиб рақами;

устунлик санаси;

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари Реестрда рўйхатдан ўтказилган сана;

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари муаллифлари;

қишлоқ хўжалиги экинлари оригинаторининг номи ва манзили;

воситачининг номи ва манзили.


9. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Реестрда рўйхатдан ўтказиш Давлат комиссиясининг қишлоқ хўжалиги экинларини экишга тавсия қилиш тўғрисидаги қарори тасдиқлангандан ва тегишли рўйхатдан ўтказиш йиғимлари тўлангандан кейин 6 ойдан кечикмай амалга оширилади.


10. Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширишда Давлат комиссиясининг қарорларидан норози бўлган шахслар Давлат комиссиясининг иши юзасидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


11. Агар:

назорат синовлари ўтказишда селекция ютуғининг ўз тавсифига мувофиқ келмай қолганлиги аниқланса;

селекция ютуғи хўжалик жиҳатидан фойдалилигини йўқотган бўлса;

селекция ютуғини Реестрда сақлаш учун рўйхатдан ўтказиш йиғимлари тўланмаган бўлса;

селекция ютуғи 4 йилдан ортиқ вақтда хўжалик муомаласига киритилмаса;

ариза берувчининг селекция ютуғини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги аризаси берилган бўлса селекция ютуғи Реестрдан чиқарилади.






















Время: 0.1554
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск