ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Банкларнинг қимматбаҳо металлар ва тошлар билан операциялари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.1997 й. 566-сон "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.1997 й.

N 566



"ФОНОН" ДАВЛАТ ИЛМИЙ-ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

[Кўчирма]


Қимматбаҳо металлардан самарали фойдаланиш, жаҳон бозорида рақобатлашадиган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар етказиб беришни кўпайтириш ҳисобига "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг экспорт имкониятини ошириш, қимматбаҳо металлар, тошлар ва кристалларни қайта ишлаш юзасидан унинг илмий-ишлаб чиқариш имкониятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:

заргарлик буюмлари бозорини ўрганиш юзасидан маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;

рақобатбардошли заргарлик буюмлари ва тошлар ишлаб чиқариш, олмосларга ишлов бериш, кристаллар етиштириш;

заргарлик ва олтин қазиб олиш саноати учун стандарт ҳамда эталон намуналар тайёрлаш;

заргарлик саноатида ягона илмий-техника сиёсатини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда кристаллар синтези ва диагностикаси технологияларини ривожлантириш, асбоблар ва қурилмалар яратиш.


3. "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси бир ой муддатда Бирлашма уставини ишлаб чиқсин ва уни белгиланган тартибда тасдиқласин.

5. Мусодара қилинган ва давлат фойдасига топширилган заргарлик буюмларидан, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар парчаларидан самарали фойдаланиш мақсадида;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан экспертизадан ўтган заргарлик буюмларининг, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар парчаларининг таъмирлаш ёки янги заргарлик буюмлари тайёрлаш учун белгиланган тартибда "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига топширилишига;

"Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига:

кўрсатиб ўтилган заргарлик буюмларини, маблағларни кейинчалик ҳукуматнинг тегишли қарорларида назарда тутилган тартибда ўтказиш шарти билан, ташқи ва ички бозорларда сотишга;

бадиий жиҳатдан юксак бўлган ноёб заргарлик буюмларини таъмирлаш, тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки музейига топширишга рухсат этилсин.

6. "Ўзолмосолтин" уюшмаси:

Бурчмулладаги "Олмос" заводини, унинг "Сузана", "Бинокор" шўъба корхоналари билан бирга, 1997 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига балансдан балансга берсин;

икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Уюшма фаолиятининг асосий йўналишларига, унинг тузилмасига аниқлик ва Уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Монокристаллар ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида" 1991 йил 6 майдаги 120-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов

















































Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск