Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1997 й. 580-сон "Давлат солиқ қўмитасининг глобал ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1997 й.

N 580



ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ГЛОБАЛ АХБОРОТ ТАРМОҒИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг глобал ахборот тармоғини барпо этиш, унинг бўлинмалари ўртасида юқори ишончли, барқарор оператив алоқани ва ахборот бериш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси почта ва телекоммуникациялар агентлигининг MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси (АҚШ) билан 10.797.391 АҚШ доллари суммасига тузилган контракт бўйича йўлдош алоқа тизими асосида унинг бўлинмалари ўртасидаги ахборотни оператив узатишни назарда тутувчи базавий тармоқ инфратузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Давлат солиқ қўмитаси билан MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси (АҚШ) тузилган контрактга мувофиқ ўзаро қуйидаги мажбуриятларни оладилар:

MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси Давлат солиқ қўмитасига контрактда белгиланган Йўлдош амалий алоқаси интеграл тармоғини қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга тайёрлаш учун зарур бўлган ер устидаги марказий станция, марказий станциянинг базавий полосаси асбоб-ускуналари, шахсий ер усти станцияларидан иборат асбоб-ускуналар ва хизматларни, шунингдек дастурий таъминлашни ва қўшимча асбоб-ускуналарни тақдим этади;

MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси Давлат солиқ қўмитаси иштирокида Йўлдош амалий алоқа интеграл тармоғи асбоб-ускуналарини ўрнатади, бирлаштиради, интеграция қилади ва талаб қилинадиган техник тавсифларга мувофиқ келиши мақсадида уларни синайди;

MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси етказиб берилган асбоб-ускуналарнинг контрактда кўрсатилган муддат мобайнида кафолатли хизмат қилишини таъминлайди.


3. Давлат солиқ қўмитаси билан MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси ўртасида тузилган қиймати 10.797.391 АҚШ доллари бўлган контрактни маблағ билан таъминлаш:

контракт қийматининг 1.619.609 АҚШ доллари суммасидаги 15 фоизи - Давлат солиқ қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобига;

контракт қийматининг 85 фоизи ёки 9.177.782 АҚШ доллари - Эксимбанк (АҚШ)нинг суғурта қопламаси остида Америка банкларининг кредитлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалга оширилиши назарда тутилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

икки ой муддатда Эксимбанк (АҚШ) суғуртаси остида Америка банклари билан кредит битими ишлаб чиқилиши ва тузилишини тугалласин;

олинадиган кредитлар Давлат солиқ қўмитасига ўз вақтида қайта молияланишини таъминласин.


5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитини ва улар юзасидан қилинган ҳаражатларни узиш солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига, уларнинг ўзаро тузилган битимларида назарда тутилган муддатлар ва шартларда, иловага мувофиқ амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б. Сайфуддинов асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар етказиб бериш юзасидан контрактни маблағ билан таъминлаш учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича хорижий банкка ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини имзолашга вакил қилинсин.


7. Маҳфий.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати юзасидан юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

ахборотларни йўлдош алоқаси тизими асосидаги тезкор узатишнинг базавий тармоқ инфратузилмасини MicroMax Computer Intelligence, Inc. (АҚШ) фирмаси билан тузилган контрактда белгиланган асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва ишларни бажариш жадвалларига мувофиқ, 1998-1999 йилларда ишга туширишни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратини, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармаларини ва "Тошкент аэро" ихтисослаштирилган божхона комплексини ахборотларни тезкор узатишнинг базавий тармоқ инфратузилмасига ўзаро келишувга кўра улашни назарда тутсин.


10. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги:

ИНТЕЛСАТ йўлдош алоқаси халқаро ташкилоти билан биргаликда Давлат солиқ қўмитасига йўлдош канали (частотаси 2 МГц) белгиланган тартибда ажратилишини;

MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси билан тузилган контракт бўйича Давлат солиқ қўмитаси учун келувчи йўлдош алоқаси асбоб-ускуналари сертификацияланишини;

йўлдош алоқаси тизимидан фойдаланиш учун зарур бўлган тегишли рухсат берувчи ва рўйхатдан ўтказувчи ҳужжатлар расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Давлат солиқ қўмитаси;

лойиҳани амалга оширишда банд бўлган хорижий мутахассисларга визалар ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштирганлик учун консуллик йиғимлари;

Ўзбекистон Республикасига ушбу контракт бўйича келтириладиган асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар учун солиқлар, бож пошлиналари ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 31 декабрдаги

580-сон қарорига

ИЛОВА



Асбоб-ускуналар харид қилиш

бўйича кредитни қайтариш

ЖАДВАЛИ


Асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича кредит суммаси - 9177.78 минг АҚШ доллари

АҚШ Эксимбанкининг суғурта мукофоти - 464.40 минг АҚШ доллари

Тўлов номи


1999 й.


2000 й.


2001 й.


2002 й.


2003 й.


Жами


Асосий қарзнинг, шу жумладан, воситачилик ҳақининг қайтарилиши


1928,44

1928,44

1928,44

1928,43

1928,43

9642,18

Фоизлар (ҳисобланган)


549,60

433,90

318,19

202,49

86,78

1590,96

Ҳаммаси


2478,04

2362,34

2246,63

2130,92

2015,21

11233,14

Бериладиган кредит шартлари:

- кредитни қайтариш муддати - 5 йил;

- йиллик фоиз ставкаси - LIBOR + 0,6%,

шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки маржаси + 0,5%;

- биринчи тўлов - асбоб-ускуналар дастлабки келтирилиши вақтидан бошлаб 6 ойдан сўнг.
































Время: 0.1587
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск