Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2006 й. 152-сон "Финляндия Республикаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2006 й.

N 152


ФИНЛЯНДИЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Финляндия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги сиёсий маслаҳатлар давомида эришилган битимларни тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича Тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идораларнинг Тадбирлар режасини бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.


3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Тадбирлар режасида назарда тутилган бандларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин, уларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратига ахборот тақдим этсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 31 июлдаги

152-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси

ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни

янада ривожлантириш бўйича

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р


Мақсади


Тадбирлар


Муддати


Ижрочилар


I. СИЁСИЙ СОҲА

1.1.

Сиёсий суҳбат ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш

1.1.1. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Финляндия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлар ўтказиш


2007 йил

Ташқи ишлар вазирлиги

1.1.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегациясининг Финляндияга жавоб ташрифини ташкил этиш


2007 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув бўйича)

1.2.

Финляндия билан Европа Иттифоқи Кенгашига раислик қилувчи мамлакат сифатида ҳамкорлик қилиш

1.2.1. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи "учлиги" (Финляндия, Германия, Европа Иттифоқи таркиби) ўртасида учрашувни, шунингдек "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалаларини ишлаб чиқиш


2006 йил

II ярим йиллиги

Ташқи ишлар вазирлиги

II. ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИ

2.1.

Финляндия билан хавфсизлик, халқаро терроризм, диний экстремизм, наркотрафика, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида биргаликдаги ҳаракатини ривожлантириш

2.1.1. Халқаро терроризм, диний экстремизм, наркотрафика, уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш соҳасида икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда ривожлантириш имкониятларини ўрганиб чиқиш


2007 йил

Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги


2.1.2. Хельсинкида "Марказий Осиё минтақасида нарковазият ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг наркотрафикага қарши курашиш соҳасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида"ги мавзуда тақдимот ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш


2007 йил

Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


III. ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК СОҲАСИ

3.1.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш

3.1.1. Финляндия томони билан келишувни тугаллаш ҳамда қуйидаги ҳукуматлараро битимларни имзолашга тайёрлаш:

- божхона соҳасида ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ҳаракат қилиш тўғрисида;

- инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида.


2006 йил II ярим йиллиги-2007 йил

Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

3.1.2. Солиқ соҳасида ҳамкорлик қилиш ва ахборотлар алмашиш тўғрисида икки томонлама битимлар тузиш масаласини ишлаб чиқиш


2006 йил II ярим йиллиги-2007 йил

Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


3.2.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан икки томонлама савдо ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётига Финляндия инвестициялари ҳажмларини ошириш

3.2.1. Хельсинкида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича икки томонлама ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини, шунингдек Финляндияда (комиссия иш кунларида) Ўзбекистон иқтисодиёти кунларини ўтказиш


2007 йил I ярим йиллиги

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази, Ташқи ишлар вазирлиги

3.2.2. Амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки томонлама ишчи гуруҳни ташкил қилиш тўғрисидаги Финляндия томони таклифини ишлаб чиқиш


2006 йил II ярим йиллиги

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

3.2.3. Ўзбекистон иқтисодиётига Финляндия инвестицияларини тўғридан-тўғри жалб этиш, энг аввало, қуйидаги тармоқлар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш: нефть ва газни қайта ишлаш; ресурсларни тежайдиган энергетика; кимё саноати; телекоммуникация, сунъий йўлдош алоқаси; электр техникаси саноати; қурилиш материаллари ва сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш; енгил саноат; озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик


2007-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан биргаликда

3.2.4. Ўзбекистонда ўтказиладиган кўргазмаларда ва иқтисодий форумлардаиштирок этиш учун Финляндия ишбилармон доираларини жалб қилиш масалаларини ишлаб чиқиш


2006-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзэкспомарказ" МКМ МЧЖ

3.2.5. Финляндияга аграр ишлаб чиқаришни ташкил этиш тажрибасини ўрганиш учун Ўзбекистон фермер хўжаликлари вакилларининг танишув сафарини ташкил этиш масаласини Финляндия томони билан ишлаб чиқиш


2006-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

3.3.

Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик

3.3.1. Менежерлар, экспорт маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасидаги мутахассислар, экологлар ва бошқа экспертлар малакасини ошириш соҳасида Финляндия билан техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш


2007-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси


3.3.2. Талабалар ва ўқитувчилар тажрибасини алмашиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, шунингдек Финляндиянинг тегишли тузилмаларида Давлат солиқ қўмитаси вакилларининг солиқ маъмуриятчилиги бўйича стажировкаларини ташкил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси ва Финляндиянинг тегишли ўқув юртлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш масалаларини ишлаб чиқиш


2007 йил

Давлат солиқ қўмитаси

IV. ГУМАНИТАР СОҲА

4.1.

Маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш учун шартномавий-ҳуқуқий базани яратиш


4.1.1. Маданий ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама битимлар тузиш масаласини ишлаб чиқиш

2006 йил II ярим йиллиги - 2007 йил

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


4.2.

Маданият ва спорт соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш

4.2.1. Финляндия маданий ва илмий доиралар вакиллари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилиш масаласини Финляндия томони билан ишлаб чиқиш


2007 йил I ярим йиллиги

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


4.3.

Фан ва таълим соҳасида алоқаларни фаоллаштириш

4.3.1. Приборсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, тиббиёт, фармакология ва бошқа соҳаларда илмий-техник лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқиш


2006 йил II ярим йиллиги - 2008 йил

Фан ва технологиялар маркази, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзфармсаноат" ДАК


4.3.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Финляндия халқаро муносабатлар институти ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ва уни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш


2006 йил II ярим йиллиги - 2008 йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги

4.4.

Республикада "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" доирасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш дастурларини амалга оширишга Финляндиянинг тегишли ташкилотлари ва муссасасаларини жалб этиш

4.4.1. Финляндиянинг жарроҳлик, онкология, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий-ёрдам ва дастлабки тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, санитария-эпидемиология назорати соҳасига ихтисослашаётган тегишли муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш имкониятларини ишлаб чиқиш


2006 йил II ярим йиллиги - 2008 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

4.4.2. "Соғлом авлод учун", "Сен ёлғиз эмассан", "Ибн Сино" жамғармалари, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси билан Финляндиянинг тегишли ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш


2006 йил II ярим йиллиги - 2008 йил

"Соғлом авлод учун", "Сен ёлғиз эмассан", "Ибн Сино" жамғармалари, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

4.5.

Экология соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш

4.5.1. Оролбўйи туманларида вазиятни соғломлаштириш учун Финляндиянинг молиявий ва техник ёрдамини жалб этиш масалаларини ишлаб чиқиш


2006 йил II ярим йиллиги - 2007 йил

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

4.5.2. Катта масофада ҳавонинг трансчегара ифлосланиши тўғрисида БМТнинг ЕИК Конвенциясини бажариш, шунингдек табиий муҳит ифлосланиши мониторинги, кичик аҳоли пунктларининг оқова сувларини тозалашнинг самарали методикасини жорий этиш, энергиянинг муқобил (тикланадиган) манбаларидан фойдаланиш учун технологиялар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқиш соҳасида Финляндия тажрибасини ўрганиш


2007 йил II ярим йиллиги - 2008 йил

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги,

"Ўзбектуризм" миллий компанияси

4.6.

Туризм соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш

4.6.1. Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама битим тузиш масаласини ишлаб чиқиш


2007 йил

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги

4.6.2. Қуйидагиларни ташкил этиш масалаларини Финляндия томони билан ишлаб чиқиш:

1) икки мамлакат туроператорлари ва ихтисослаштирилган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун таништирувчи инфотурлар;

2) Ўзбекистон ва Финляндиянинг туристик салоҳияти тақдимоти;

3) туристик гуруҳларни айирбошлаш;

4) кадрлар тайёрлаш соҳасида тажриба алмашиш


2007-2008 йиллар

"Ўзбектуризм" миллий компанияси






























Время: 0.0033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск