ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2006 й. 155-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 10 январдаги 16-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.08.2006 й.
N 155
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
СОЛИҚ АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"
2001 ЙИЛ 10 ЯНВАРДАГИ 16-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-397-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 10 январдаги 16-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 1-модда):
"Академия солиқ хизматлари учун кадрлар тайёрлаш тизимидаги ишларни мувофиқлаштиришни таъминловчи, давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича республика илмий-методик маркази ва олий таълим муассасаси ҳисобланади".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 316-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 8, 59-модда.