ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2006 й. 154-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2006 й.

N 154



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 9 мартдаги

ПҚ-302-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-302-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органларида хизматни ўташ ҳақидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 4 апрелдаги 146-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 1 августдаги

154-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати тузилмаси" сўзлари ҳамда "1, 1а" рақамлари чиқариб ташлансин.


2. 2-банднинг биринчи хат бошидаги "3277" ва "188" рақамлари тегишли равишда "3973" ва "200" рақамлари билан алмаштирилсин.


3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланади, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан тайинланади".


4. 8-банднинг тўртинчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, шунингдек" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 10-банддаги "Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. 4-иловада:


а) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Давлат божхона қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланадиган Раис бошчилик қилади.

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари бошлиқлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан тайинланади.

Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади";


б) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Божхона органларининг мансабдор шахсларига улар томонидан эгаллаб турилган лавозимларга ва хизмат муддатларига мувофиқ қуйидаги махсус унвонлар берилади:

кичик таркиб: божхона хизмати кичик сержанти, божхона хизмати сержанти, божхона хизмати катта сержанти;

ўрта бошлиқлар таркиби: божхона хизмати лейтенанти, божхона хизмати катта лейтенанти, божхона хизмати капитани;

катта бошлиқлар таркиби: божхона хизмати майори, божхона хизмати подполковниги, божхона хизмати полковниги;

юқори бошлиқлар таркиби: божхона хизмати генерал-майори, божхона хизмати генерал-лейтенанти, божхона хизмати генерал-полковниги.

Махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади";


в) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Божхона органлари мансабдор шахсларининг махсус унвонларда хизмат муддатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади";


г) 25-банддаги "Ички ишлар органлари интизомий уставига татбиқан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Божхона органлари интизомий уставига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 315-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 8, 58-модда.









































Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск