ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2006 й. ПФ-3781-сон "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.07.2006 й.

N ПФ-3781



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФАН ВА ТЕХНИКА, АДАБИЁТ, САНЪАТ

ВА МЕЪМОРЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ

МУКОФОТЛАРИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Юксак даражадаги илмий изланишларни амалга ошириш, ноёб ихтиро ва кашфиётлар, энг замонавий талабларга жавоб берадиган техника ва юқори технологияларни, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида улкан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган етук бадиий асарлар яратишни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. 2007 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта бериладиган Ўзбекистон Республикасининг:

- фан ва техника;

- адабиёт;

- санъат ва меъморчилик йўналишларида жами олтита - учта биринчи даражали ва учта иккинчи даражали Давлат мукофотлари таъсис этилсин. Ҳар қайси биринчи даражали Давлат мукофотининг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига, ҳар қайси иккинчи даражали Давлат мукофотининг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараварига тенг бўлиши белгилаб қўйилсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш ва уларни саралаш, давлат мукофотларига номзодлар рўйхатини шакллантириш, уларнинг илмий, ижодий, адабий ва бадиий ишларининг кенг муҳокамасини ташкил қилиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этишда:

фан ва техника соҳасида - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашига юклатилсин;

адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотлари бўйича кенгашнинг асосий вазифаси этиб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотлари бўйича кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Илгари Ўзбекистон Республикасининг Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотлари билан тақдирланган лауреатларнинг мазкур мукофотлари ўз кучини сақлаши белгилаб қўйилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил қилиш тўғрисида" 1997 йил 23 январдаги ПФ-1701-сон Фармонининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:

мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин;

Давлат мукофоти лауреатларининг дипломи, гувоҳномаси ва кўкрак нишони лойиҳасини яратиш учун танлов эълон қилсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 25 июлдаги

ПФ-3781-сон Фармонига

1-ИЛОВА


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон

Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик

соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгаш

ТАРКИБИ

  

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси


2. А.А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Кенгаш раиси ўринбосари


3. Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Спичрайтери, Кенгаш раиси ўринбосари


Кенгашнинг адабиёт соҳаси бўйича шўъбаси:

4. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, шўъба мудири


5. Н.М. Маҳмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор (тилшунос)


6. Б. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт қўмитаси раиси


7. Ш.Т. Ризаев

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, филология фанлари номзоди, доцент (адабиётшунос)


8. Ш.С. Сирожиддинов

-

Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор (адабиётшунос)


9. Э.А. Сидикова

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон халқ шоири


10. Э.Ж. Шукуров

-

"Маънавий ҳаёт" журнали бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


11. К.А. Каримов

-

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон халқ шоири, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист


Кенгашнинг санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича шўъбаси:


12. О.А. Назарбеков

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, шўъба мудири


13. А.В. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми


14. Лавозимига кўра

-

Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари - шаҳар бош архитектори


15. Р. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси, Ўзбекистон санъат арбоби


16. С.А. Абдуллаев

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон санъат арбоби (рассом)


17. Н.Ғ. Каримова

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, санъатшунослик фанлари номзоди (кинотанқидчи)


18. М.М. Азизов

-

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори, Ўзбекистон халқ артисти


19. М.Қ. Аҳмедов

-

Тошкент архитектура-қурилиш институти профессори, архитектура фанлари доктори


20. И. Жабборов

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон санъат арбоби (ҳайкалтарош)


21. М.М. Муратов

-

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори


22. М.А. Йўлчиева

-

Ю.Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти "Мақом хонандалиги" кафедраси профессори, Ўзбекистон халқ артисти


23. А.М. Мансуров

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси проректори, профессор


24. Қ.Т. Мўминов

-

"Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти


25. О. Матякубов

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти соҳиби, мусиқашунос


26. М.Ж. Сапаева

-

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри артисти, Ўзбекистон халқ артисти


27. А.Ш. Шаҳобиддинов

-

"Ўзбекфильм" киностудияси режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


28. О.А. Васильев

-

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


   

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 308-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 7-сон, 387-модда
































Время: 0.1591
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск