Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.07.2006 й. 1594-сон билан рўйхатга олинган МВ 20.06.2006 й. 54-сон ва ДСҚ 2006-28-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 17 июлда 1594-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг,

Давлат солиқ қўмитасининг

2006 йил 20 июндаги

54, 2006-28-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар

учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича

солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сон "Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ва 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-сон "2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ алоҳида хизматлар турини кўрсатувчи юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар қўлланилиши тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-325-сон қарорига мувофиқ 2006 йил 1 апрелдан бошлаб уч йил муддатга айрим турдаги хизматларни кўрсатувчи юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар назарда тутилган.

Микрофирма ва кичик корхоналар учун юқорида айтиб ўтилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-сон "2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорининг 4-бандига мувофиқ 2017 йил 1 январга қадар узайтирилган.

2. Юқорида айтилган солиқ имтиёзлари татбиқ этиладиган хизматлар рўйхатига қуйидагилар киради:


а) молия ва банк хизматлари:

лизинг бўйича хизматлар;

суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг хизматлари;

аудиторлик хизматлари;

бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар;

микрокредитлаш бўйича хизматлар;

солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари кўрсатадиган хизматлар;

б) маиший хизматлар:

пойабзал ва чармдан тайёрланган буюмларни таъмирлаш соҳасидаги хизматлар;

соат таъмирлаш бўйича хизматлар;

маиший электрон ва электр ускуналар (телевизорлар, аудио-, видеоаппаратуралар, компьютер, принтер техникаси, совуткичлар, кондиционерлар ва бошқалар)ни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар;

қишлоқ жойларда сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

қишлоқ жойларда кийим-кечак тикиш ва ямаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар;

якка тартибдаги тураржой қурилиши сифатида қурилган, қишлоқ мавзеларида ташкиллаштирилган, кирларни ювишга қабул қилиш корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

якка тартибдаги тураржой қурилиши сифатида қурилган, қишлоқ мавзеларида ташкиллаштирилган, кимёвий тозалаш корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

в) бош

...
Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск