Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 02.08.2006 й. 156-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 2 августдаги

156-сон қарорига

2-ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари

ва шаҳар электр транспорти воситалари

ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича барча (янги очилаётган) таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) учун ягона ва риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.


II. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ВА ШАҲАР ЭЛЕКТР ТРАНСПОРТИ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги таълим тизимидан иборат:

а) "А", "В", "С" тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш учун шахсларни тайёрлаш, "С", "D" ва "Е" тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун шахсларни қайта тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ олиб борилади.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш:

ғлиғининг ҳолати бўйича махсус тиббий талабларга жавоб берадиган;

маълумоти умумий ўрта маълумотдан кам бўлмаган;

ўқув муддати якунида "А" тоифасидаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун - 16 ёшга, "В" ва "С" тоифалари учун - 18 ёшга, "D" тоифаси ҳамда трамвай ва троллейбусларни бошқариш учун - 21 ёшга тўлган шахслар билан олиб борилади.

б) "В", "С", "ВС", "ВD" ва "ВСД" тоифасидаги, бошқа тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш тегишли ўқув режаси ва дастурига мувофиқ ташкил қилинади.

3. Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқаришга лаёқатли деб топилган ногирон шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХББ) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган махсус ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Кар, карсоқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастури асосида сурдотаржимон билан амалга оширилади.


4. Трамвайларни, троллейбус ва бўғимли троллейбусларни бошқариш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси ва ЙҲХББ билан биргаликда ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ягона ўқув режаси ва дастури асосида амалга оширилади.

5. Аёлларни "ВС" ва "D" тоифаларига тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5 тоннадан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак.


6. Таълим муассасаларида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ягона ўқув режаси ва дастурларига асосан олиб борилади.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муддатлари тасдиқланган режалар ва ўқув дастурларига мувофиқ белгиланади.

7. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар уларнинг раҳбарлари томонидан назорат қилиб борилади, улар томонидан назарий ва амалий машғулот дарслари ташкил этилади, қайта тузилади ва тасдиқланади.

8. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланмоқчи бўлган таълим муассасалари ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда ЙҲХБ) РИБ (ТРИБ)ларида ҳисобга олинган бўлишлари шарт.

9. "А", "В", "С" тоифаларидаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда "С", "D" ва "Е" тоифаларидаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш учун номзодларни таълим муассасаларига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

а) ташкилотлар йўлланмаси (улар томонидан ўқишга юборилган шахслар учун);

б) соғлиғи ва тегишли тоифалардаги транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;

в) 3 х 4 сантиметрли 3 дона фотосурат (ҳайдовчиликка номзод фуқаро кийимида суратга тушган бўлиши керак);

г) маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

д) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат.

10. Ҳайдовчиларни "С" ёки "Е" тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун қайта тайёрлашда, улар томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, тегишли равишда "В", "ВC", "ВD" ёки "ВDЕ" тоифаларидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам тақдим этилади.

Ҳайдовчиларни "D" тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига қайта тайёрлашда 9-бандда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, "В", "ВС" ёки "ВСЕ" тоифаларидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда узлуксиз уч йиллик стажи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам тақдим этилади.

Ҳайдовчиликка номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишни тугатганлик таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

11. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасалари гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодлар сони 25 кишидан ошмаслиги керак. Таълим муассасаларининг раҳбарлари гуруҳларда машғулотлар бошлангунгача ўқувчилар рўйхатини тузишлари ва ҳудудий ЙҲХБга тақдим этишлари лозим.

12. Ўқув-тарбия жараёни назарий ҳамда лаборатория-тажриба машғулотларидан, автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машқлардан ва ишлаб чиқариш тажрибаларини ўрганишдан иборат бўлади.

Ўқув-тарбия жараёнининг тузилиши ва мазмуни ўқув режаси ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастури билан белгиланади.

13. Ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган барча дарслар тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш машғулотлари эса белгиланган жадвал бўйича ҳудудий ЙҲХБ билан келишилган йўналишларда ўтказилади.

14. Назарий тайёргарлик бўйича машғулотлар ўқув журналларида қайд этилади, автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлар эса - йўл варақаларида қайд этилади. Автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлар, автотренажёрларда ўтказилган машқлар ҳайдовчиликка номзоднинг машғулотларни ҳисобга олиш шахсий китобчасида ҳам қайд этилади.


III. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ВА ШАҲАР ЭЛЕКТР ТРАНСПОРТИ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

15. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча таълим муассасаларининг фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

16. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча таълим муассасалари ва уларнинг тегишли мувофиқлаштирувчи ва юқори ташкилотлари:

ҳайдовчи кадрларни ўқитиш сифатини яхшилаш ва таълим-тарбия тадбирларини амалга оширадилар;

таълим муассасаларининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини тузатиш ва техник қаровини таъминлаш ишларини назорат қиладилар;

ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни мукаммаллаштириш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва тавсияномалар тайёрлашда иштирок этадилар;

таълим муассасаларида ходимларни, муҳандис-ўқитувчилар, амалий бошқарув усталари ва бошқа мутахассис ходимларнинг малакаларини ошириш, аттестациядан ўтказиш ишларини амалга оширадилар;

таълим муассасаларининг ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда эришилган ютуқларини ўрганадилар ва тарғиб қиладилар.

17. Раҳбар ходимлар, ўқитувчи-муҳандислар ва ишлаб чиқариш усталарининг асосий вазифалари малака тавсифномаларида акс эттирилиб, тасдиқланган қоида ва йўриқномаларда ифода этилади.


18. Лаборатория-тажриба машғулотларини ўтказиш учун ишлаб чиқариш усталари лавозимига олий ва ўрта махсус автомототранспорт мутахассислигига ва амалий ишлаб чиқариш тажрибасига эга шахслар тайинланади.


19. Автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори лавозимига билими ўрта маълумотдан кам бўлмаган, тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш бўйича узлуксиз беш йил ("D" тоифасидаги транспорт воситаси бўйича - узлуксиз етти йил) стажга, шунингдек автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқаришни ўргатиш услуби бўйича курсларни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар тайинланади.

20. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларининг тузилиши ва уларни тузатиш, техник қаровини ўтказиш фанларидан дарс берувчилар автотранспорт мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлишлари керак. Йўл ҳаракати қоидалари, автотранспортни бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари шарт.

21. Таълим муассасаларининг ходимлари, муҳандис-ўқитувчилари, амалий бошқарув усталари ҳамда бошқа мутахассис ходимлари таълим муассасаларининг мувофиқлаштирувчи ва юқори ташкилотлари томонидан касбий яроқлилиги бўйича камида 3 йилда бир марта аттестация синовларидан ўтказилади ва натижалари ҳудудий ЙҲХБ РИБ(ТРИБ)ларга тақдим этилади. Хусусий мулк асосида ташкил этилган ва мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари мавжуд бўлмаган таълим муассасаларининг тегишли мутахассис ходимлари касбий яроқлилиги ЙҲХБ РИБ(ТРИБ)лари томонидан белгиланган тартибда ҳар йили ўтказиладиган текширишлар давомида аниқланади.

22. Қуйидагилар:

юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар (якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида автотранспорт воситаларини бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно) икки йилда бир марта;

автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар маъмурий жазо ижро этилганидан кейин ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон топширишдан олдин малака оширишлари шарт.

Малака ошириш якуни бўйича ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда тегишли сертификат берилади.

Юридик шахсларнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишлари иш берувчининг, бошқа шахсларнинг эса - ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


IV. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

ЎҚУВ-МЕТОДИК БАЗАСИ

23. Транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрловчи ва қайта тайёрловчи таълим муассасалари назарий ва амалий машғулотлар учун мулкий ҳуқуқ билан жиҳозланган ўқув кабинетларига, ўқув-техник ускуналарга, кўргазмали ўқув қўлланмаларига, транспорт воситаларини бошқариш машқларини ўтказиш учун ўқув автодромига ёки ёпиқ майдонга, ўқув транспорт воситаларига эга бўлишлари керак. Таълим муассасасининг унга мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва машқ автомобилларидан фойдаланишга йўл қўйилади.

24. Таълим муассасалари замонавий автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, ускуналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва асбоблари билан таъминлаш ишларини амалга оширадилар.

25. Таълим муассасалари моддий-техника базасининг намунавий нормативлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланади.

26. Таълим муассасаларига қарашли барча автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари белгиланган тартибда ЙҲХБ РИБ(ТРИБ)да рўйхатдан ўтказилади.


V. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ

БИТИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ

27. Таълим муассасаларининг ички синовларидан ўтган ҳайдовчиликка номзодлар ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларда имтиҳон топширадилар. Имтиҳон олиш вақти ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) томонидан ўқув ташкилотининг мурожаатига асосан олдиндан белгиланади.

28. Таълим муассасасида имтиҳон қабул қилиш учун раҳбар буйруғи билан раис ва икки кишидан иборат имтиҳон комиссияси тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига муҳандис-ўқитувчилар, ишлаб чиқариш усталари, агар ҳайдовчилар ташкилот учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.

29. Имтиҳонга қўйиладиган ҳайдовчиликка номзодлар тасдиқланган ўқув режаси ва дастурини тўлиқ ўқиб тугатган ва барча фанлардан ижобий якунловчи баҳо олган бўлишлари керак.

Ҳайдовчиликка номзодларнинг назарий фанлардан олган билими беш баллик баҳо мезони билан, амалий эгаллаган маҳорати ва тажрибаси "топширди" ёки "топширмади" мезони билан белгиланади.


30. Барча тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув гуруҳларининг назарий имтиҳонлари ЙҲХББ рухсат берган ва тасдиқлаган имтиҳон билетларига асосан ўтказилади.


31. Имтиҳонлардан ўта олмаган ўқувчилар, таълим муассасасида қўшимча тайёргарлик кўргач, қайтадан имтиҳон топширадилар.

32. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.

33. Таълим муассасасининг имтиҳон ва синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси протоколига асосан ўқишни битирганлик ҳақида ягона намунадаги гувоҳнома берилади.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ягона намунадаги гувоҳнома босмахона усулида тайёрланган бўлиши, ҳудудий кодга, серия ва тартиб рақамига эга бўлиши керак. Ўқишни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бланкалари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан таълим муассасалари буюртманомаларига биноан тарқатилади ҳамда қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади.

34. Автомототранспорт воситалари ҳамда шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастури бўйича ўқишни тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бермайди.

35. Ўқув гуруҳларининг ҳужжатлари ва имтиҳон комиссияси баённомаси белгиланган муддатгача таълим муассасасида сақланади. Гувоҳнома йўқолиб қолган ҳолларда таълим муассасаси ариза ва имтиҳон комиссияси баённомасига асосан гувоҳноманинг дубликатини беради.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 317-модда.





































Время: 0.1391
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск