ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномаларни кўриб чиқиш ва адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш бўйича таклифлар тайёрлаш Регламенти (ЎзР ВМ 08.08.2006 й. 168-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 8 августдаги

168-сон қарорига

1-ИЛОВА



Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат

мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномаларни

кўриб чиқиш ва адабиёт, санъат ва меъморчилик

соҳасидаги давлат мукофотларини бериш

бўйича таклифлар тайёрлаш

РЕГЛАМЕНТИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларига (кейинги ўринларда Давлат мукофотлари деб аталади) талабгорлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш, уларнинг Давлат мукофотларига тақдим этилаётган ишларини кенг муҳокама ва экспертизадан ўтказиш, муҳокама натижалари ва экспертиза хулосалари асосида Давлат мукофотлари бериш бўйича таклифлар тайёрлаш тартибини белгилайди.

2. Давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномалар ва талабгорларнинг тегишли ишларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш) кўриб чиқади.


II. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


3. Кенгаш:

Давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномалар қабул қилиш бошланганлигини, ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва тартибини республика марказий нашрларида мукофот бериладиган йилдан аввалги йилнинг 25 октябригача эълон қилади;

Давлат мукофотларига талабгорларнинг ҳужжатлари эълон чиққан кундан бошлаб уч ой давомида (кечи билан мукофотлар бериладиган йилнинг 25 январигача) ишчи органлар томонидан қабул қилинишини ташкил этади;

қабул қилинган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Давлат мукофотлари тўғрисидаги Низом деб аталади) талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади, Давлат мукофотларига номзодлар рўйхатини шакллантиради ва бу рўйхатни тегишли ишларнинг қисқача тавсифи билан республика марказий нашрларида (кечи билан мукофот бериладиган йилнинг 25 февралига қадар) эълон қилади;

Давлат мукофотларига номзодлар рўйхати эълон қилинган кундан бошлаб уч ой давомида тегишли ишларнинг мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилишини ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг муҳокамасини ташкил қилади;

экспертиза хулосалари ва муҳокама натижаларига кўра Давлат мукофотларини беришга оид тегишли таклиф тайёрлайди ва уни Ўзбекистон Республикаси Президентига (кечи билан мукофот бериладиган йилнинг 25 июлига қадар) тақдим этади;

Кенгашнинг шўъбалари ва ишчи органларига тегишли вазифаларни юклайди;

Давлат мукофотларига тавсияномаларни қабул қилиш ва сақлаш, мукофотларга номзодлар ишларини мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни тасдиқлайди.


4. Кенгаш ва унинг шўъбалари қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.


5. Кенгаш аъзолари унинг ишида жамоатчилик асосида иштирок этади.



III. ДАВЛАТ МУКОФОТИГА ТАВСИЯНОМАЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


6. Давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномалар Кенгашнинг ишчи органлари:

адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳаларида - Маданият вазирлиги томонидан қабул қилинади.

7. Давлат мукофотига талабгор бўйича тавсияномада муаллиф (муаллифлар жамоаси учун - ҳар бир муаллиф)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, яшаш манзили, фуқаролиги, ишлаш жойи ёки фаолият тури, илмий даражаси, илмий унвони, фахрий унвони, илмий, ижодий ишлари, адабий, бадиий асарларининг эътирофи сифатида унга берилган бошқа мукофот ва совринлар, Давлат мукофотлари тўғрисидаги низомда белгиланган мезонлар асосида республика фани ва маданиятига қўшган ҳиссасини асословчи маълумотлар келтирилади.

Тавсияномага талабгорларнинг Давлат мукофотига тақдим этилаётган илмий, адабий, бадиий, санъат асарларининг ёзма, овозли ёки видео ёзув, тасвир, ҳажмли-фазовий ва бошқа шаклларда чоп этилган нусхалари ва бошқа материаллар илова қилинади.


8. Давлат мукофотларига тавсияномалар ва уларнинг иловаларини ижрочи орган томонидан расмийлаштириш ва сақлаш, зарур ҳолларда муаллифга қайтариш тартиби Кенгаш томонидан тасдиқланадиган йўриқномага мувофиқ белгиланади.



IV. ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИГА ТАВСИЯ ҚИЛИНАЁТГАН

ТАЛАБГОРЛАР ИШЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


9. Шўъба Давлат мукофотига талабгорлар ишларининг Давлат мукофотлари тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқлиги бўйича хулоса чиқаради, саралайди, шу асосда Давлат мукофотларига танловга қўйиладиган номзодлар рўйхатини шакллантиради ва Кенгашга тақдим этади.

Кенгаш шўъба томонидан тақдим қилинган рўйхатни кўриб чиқади, тасдиқлайди ҳамда уни ишларнинг номи ва қисқа тавсифи билан матбуотда эълон қилади. Бу эълон билан Давлат мукофотига қўйилган ишларнинг расмий танлови жараёни бошланади.

Давлат мукофоти учун танловга қўйилган ишлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг муҳокама қилинади ва айни пайтда Кенгашнинг тегишли шўъбаси томонидан экспертизадан ўтказилади.


10. Экспертизанинг мақсади - талабгорнинг илмий, ижодий иши ёки адабий, бадиий, санъат асарининг аҳамиятини, унинг Давлат мукофотлари тўғрисидаги низомда белгиланган мезонларга мувофиқлигини баҳолашдан иборат.

Экспертизага тегишли соҳадаги етакчи мутасадди ташкилотлар, таниқли олимлар, маданият, адабиёт ва санъат арбоблари жалб қилинади.

Экспертиза натижаси асосланган бўлиши ва унда ишнинг Давлат мукофотига лойиқлиги тўғрисида аниқ хулоса келтирилиши лозим. Хулоса экспертизани ўтказган шахс, агар экспертиза ташкилотда ўтказилган бўлса, унинг раҳбари томонидан имзоланади ва имзо тегишли тартибда тасдиқланади.

Ҳар бир Давлат мукофотига номзоднинг иши бўйича бир-биридан мустақил равишда иккита эксперт хулосаси олинади. Мазкур икки эксперт хулосаси бир-бирига зид бўлса ёки улар асосида якуний хулоса чиқариш мумкин бўлмаса, учинчи эксперт хулосаси олинади.


11. Давлат мукофотига номзодлар ишларининг оммавий ахборот воситалари орқали муҳокамаси билан боғлиқ материаллар (газета ва журнал мақолалари, радиокўрсатув ва телекўрсатув материаллари) Кенгашнинг тегишли ишчи органи томонидан жамлаб борилади ва муҳокама якунлангач, 3 кун ичида Кенгашнинг тегишли шўъбасига тақдим этилади.


12. Кенгаш шўъбаси Давлат мукофотига номзодлар ишлари, олинган хулосалар ва оммавий ахборот воситалари орқали ўтказилган кенг муҳокама натижалари умумлаштирилган батафсил маълумотнома тайёрлайди ва уни шўъба баённомаси билан бирга Кенгашга тақдим этади.


13. Давлат мукофотларини беришга оид тегишли таклиф тайёрлаш бўйича якуний муҳокама Кенгашнинг умумий мажлисида ўтказилади.

Номзодларнинг ишлари ва уларга илова қилинган материаллар мазмуни эркин фикр алмашиш йўли билан ошкора муҳокама қилинади. Бунда Кенгашнинг ҳар бир аъзоси фикр билдириш ҳуқуқига эга. Муҳокама шўъба қарори ва умумлаштирилган маълумотнома асосида амалга оширилади.

Кенгаш мажлисига қадар Кенгаш аъзолари Давлат мукофотларига номзодлар ва уларнинг тегишли ишлари бўйича барча тақдимномалар, уларнинг иловалари, экспертиза хулосалари ва муҳокама натижалари бўйича маълумотнома билан танишиб чиқиши таъминланади.


14. Муҳокама якунларига кўра Кенгаш Давлат мукофотлари тўғрисидаги низом талаблари асосида ҳар бир соҳа бўйича биринчи ва иккинчи даражали Давлат мукофоти бериш тўғрисида таклиф юзасидан қарор қабул қилади.


15. Давлат мукофотлари танлови ғолиблари Кенгаш мажлисида очиқ ва номма-ном овоз бериш йўли билан аниқланади.


16. Мажлисда қатнашаётган Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисмининг овозини олган номзодгина Давлат мукофоти билан тақдирланишга тавсия этилиши мумкин.


17. Кенгаш қарори Кенгаш раиси тасдиқлайдиган баённома билан расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Экспертиза натижалари тегишли мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар томонидан ҳам, Кенгаш аъзолари томонидан ҳам ошкор қилинмайди. Кенгашнинг якуний мажлиси қарори ошкор қилинмайди.


19. Кенгашнинг мажлиси Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатга эга бўлади. Кенгаш қарори аъзолар умумий сонининг ярмидан кўпи овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади.


20. Агар Давлат мукофотига номзодликка Кенгаш аъзосининг иши тавсия қилинган бўлса, унинг муаллифи Кенгаш ишида иштирок этмайди ҳамда Кенгашнинг шу масала юзасидан қарори ва бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқига эга эмас.


21. Давлат мукофотлари беришга тааллуқли Кенгашга киритилган барча материаллар, Кенгаш мажлиси материаллари белгиланган тартибда ҳисобга олинади ва сақланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 322-модда.



































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск