Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини тўлашга пул маблағларини ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.08.2006 й. 168-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 8 августдаги

168-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника,

адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат

мукофотларини тўлашга пул маблағларини

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини тўлашга пул маблағларини бюджетдан ажратиш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Биринчи даражали Давлат мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида, иккинчи даражали Давлат мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида тўланади ва жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиққа тортилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари миқдори ушбу мукофотларни тақдирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони имзоланган пайтда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблаб ёзилади.

4. Инсонни унинг вафотидан кейин мукофотлаш пайтида мукофотлаш ҳақидаги ҳужжат ва пул мукофоти мукофотланган шахснинг ворисига топширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси "Давлат мукофоти лауреати" дипломи, кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш, мукофотга тавсия этилган ишларни мустақил экспертизадан ўтказиш ва Давлат мукофотлари лауреатларига пул мукофотини тўлаш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бюджетни тасдиқлаш пайтида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида режалаштирилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти билан мукофотланган шахслар тўғрисидаги Фармон нусхасини олгандан сўнг, 5 банк куни давомида зарур маблағларни олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини Халқ банкининг ёзиб бериш юкланган тегишли бўлимига ҳисоблаб ўтказади.

7. Халқ банкининг тегишли бўлими мукофотлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони нусхасини олгандан сўнг олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини ёзиб беришни амалга оширади.


8. Мукофотларни тўлаш олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чеклари бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг барча муассасалари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


9. Ҳисоб-китоб чеклари товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш учун тақдим этилиши мумкин.


10. Тўланган ҳисоб-китоб чекларига доир харажатларни қоплаш тўланган ҳисоб-китоб чеклари талаблари ва реестрлари асосида ҳисоб-китоб чекларини ёзиб берган Халқ банки бўлинмаси томонидан амалга оширилади.


11. Кўрсатиб ўтилган харажатлар молия органлари томонидан бюджетлар даромадлари ва харажатлари таснифи 201-бўлимининг 69-параграфи 1.9.00-моддасида акс эттирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 322-модда.




































Время: 0.1667
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск