Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.1991 й. 158-сон "Қора, рангли металлар парчаларини ва чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш ҳамда етказиб бериш бўйича жумҳурият кооператив бирлашмаси ("Узкоопвтормет" ЖКБ)ни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.1991 й.

N 158



ҚОРА, РАНГЛИ МЕТАЛЛАР ПАРЧАЛАРИНИ ВА

ЧИҚИНДИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ИШЛАШ

ҲАМДА ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ЖУМҲУРИЯТ

КООПЕРАТИВ БИРЛАШМАСИ ("УЗКООПВТОРМЕТ"

ЖКБ)НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 4 июндаги Фармонига мувофиқ ҳамда қора, рангли металлар парчаларини ва чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва етказиб беришни яхшилаш, бозор муносабатларига ўтиш шароитларида жумҳуриятлараро ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қора, рангли металлар парчаларини ва чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича жумҳурият кооператив бирлашмаси ("Узкоопвтормет" ЖКБ) иловага мувофиқ тузилиш бўлинмалари таркибида ташкил этилсин.


2. Қора, рангли металлар парчаларини ва чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича жумҳурият кооператив бирлашмасига:

қора, рангли металлар парчаларини ва чиқиндиларини тайёрлаш ва йиғиш ҳамда уларни темир-терсак топширувчилардан қабул қилиб олиш;

тайёрлов қехлари ва участкаларида қора, рангли металлар парчаларини ва чиқиндиларини бирламчи қайта ишлаш;

темир-терсакни истеъмолчиларга етказиб бериш;

иккиламчи рангли металлар ва қотишмалар ҳамда улардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва бирлашманинг фирма магазинлари орқали сотиш;

ишлаб чиқариш чиқиндиларини сотиш вазифалари юклансин.


3. Белгилансинки, "Узкоопвтормет" фаолиятида давлат, кооператив, қўшма, ижара, хусусий ва жамоат ташкилотларининг, корхоналарнинг, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий қатнашуви назарда тутилади.

"Узкоопвтормет" ЖКБ:

ўзининг хўжалик ва ҳуқуқий мақомини сақлаган ҳолда шартнома асосларида иттифоқ ва жумҳурият давлат, кооператив ва аралаш бирлашмалар ва уюшмаларга ихтиёрий равишда кириши мумкин;

молия-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият билан боғлиқ барча масалаларни мустақил ҳал қилади, етказиб берувчилар, истеъмолчилар, пудратчилар, бюджет билан ҳисоб-китоб- қилиш учун банк муассасаларида пул ва хорижий валюта маблағлари счётларини очади, узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлардан фойдаланади;

Ўзбекистон давлат металлургия саноати концернига ва ССЖИ Металлургия вазирлигига ҳисоб беради.


4. Белгилансинки, "Узкоопвтормет"нинг тайёрлов ташкилотлари ва темир-терсак топширувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни бошқарувчи асосий ҳужжат шартнома ҳисобланади, унда қора, рангли металлар парчаларини ва чиқиндиларини йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришдан томонларнинг моддий манфаатдорлигини таъминловчи ўзаро мажбуриятлар аниқ белгиланади.

Шу мақсадда:

шартнома бевосита белгиланган топшириқларга мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар билан, шунингдек бошқа темир-терсак топширувчилар билан тузилади;

шартномада томонларнинг ўзаро мажбуриятлари: темир-терсак етказиб бериш ҳажмлари, ассортименти, сифати ва муддатлари бўйича топширувчининг; ўз вақтида ҳақ тўлаш бўйича тайёрловчининг мажбуриятлари аниқ акс этиши керак.


5. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси "Узкоопвторчермет"нинг темир-терсак топширувчилар билан шартномалар тузишини 1 январгача тугаллаши учун ҳар йили 1 октябргача жумҳурият вазирликлари ва идоралари бўйича қора, рангли металлар парчаларини ва чиқиндиларини тайёрлаш юзасидан давлат буюртмаси лойиҳаларини тайёрласин.


6. "Узкоопвтормет"га тайёрланадиган қора, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари, сотиладиган маҳсулот, шунингдек ишлаб чиқариш чиқиндилари учун шартномавий нархларни белгилаш ҳуқуқи берилсин.


7. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, ЎзССЖ нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси темир-терслк топширувчиларни мақсадли рағбатлантириш учун "Узкоопвтормет"га белгиланган номенклатурадаги моддий-техника ресурсларини, шу жумладан, эҳтиёж катта бўлган товарларни белгиланган тартибга мувофиқ ажратишни назарда тутсинлар.


8. "Узкоопвтормет" ўзига юклатилган вазифаларни қисобга олиб ва бирлашманинг уставига мувофиқ бошқарув аппарати тузилишини ва иш ҳақи тўлаш фондини мутсақил равишда белгиласин, уларни таъминлаш ўзига қарашли бўлинмаларнинг ажратмалари ҳисобидан амалга оширилади. Ходимларнинг энг кўп соми 135 кишидан иборат қилиб белгилансин.

"Узкоопвтормет"га бирлашма раисининг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия этилсин.


9. "Узкоопвтормет"га бир ой муддат ичида Ўзбекистон давлат металлургия саноати концерни билан келишилган, мазкур қарор, амалдаги норвативлар ҳамда Ўзбекистон ССЖ қонунлари ҳисобга олинган ҳолда бирлашма Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.


10. "Узкоопвтормет"га маҳсулотни экспортга ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун, белгиланган тартибга мувофиқ, асбоб-ускуналар, материаллар, товарлар сотиб олиш бўйича ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга рухсат этилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 10 июндаги

158-сон қарорига

ИЛОВА



"Узкоопвтормет" ЖКБ асосий

тузилиш бўлинмаларининг

РЎЙXАТИ


Тошкент алюминийли қотишмалар заводи


Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш участкаси, Тошкент шаҳри


Фирма магазини, Тошкент шаҳри


Қора металлар парчаларини тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича кичик корхоналар, участкалар, цехлар - 23 та


Рангли металлар парчаларини тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича кичик корхоналар, участкалар, цехлар - 5 та



Изоҳ: Тузилиш бўлинмаларининг сони ва рўйхатига аниқлик киритилади.





























Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск