Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон ССЖ Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси ("Узсельхозснабремонт") тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.07.1991 й. 188-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 16 июлдаги

188-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон ССЖ деҳқончилик-саноат комплексини

моддий-техникавий таъминлаш ва техникани

тузатиш давлат-кооператив қўмитаси

("Узсельхозснабремонт") тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон ССЖ деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси ("Узсельхозснабремонт") Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 15 апрелдаги Фармонига ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 майдаги 119-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.


2. "Узсельхозснабремонт" жумҳурият деҳқончилик-саноат комплексига кирувчи давлат бсшқарувининг жумҳурият органи ҳисобланади ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

"Узсельхозснабремонт" ўз фаолиятида ССЖИ қонунларига, ССЖИ халқ депутатлари съездининг ва ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон ССЖ қонунларига, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив актларга амал қилади.

"Узсельхозснабремонт" тизимининг фаолияти пайчиларнинг якка тартибда ва жамоа бўлиб аъзо бўлиши, кооператив, давлат, қўшма, ижара, хусусий ва жамоат ташкилотлари, корхоналари ҳамда жумҳурият деҳқончилик-саноат комплекси соҳасида якка тартибдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий қатнашуви асосларида амалга оширилади.


3. "Узсельхозснабремонт" юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ўзининг мустақил ва йиғма балансларига, ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига эга бўлади, қатнашувчи корхоналарнинг, ижара ва қонунда кўзда тутилган бошқа мулкчилик турларининг коллектив мулкчилиги ҳуқуқида ўз мулкига, Ўзбекистон ССЖ Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, штампларга, хос иш қоғозларига ва бошқа реквизитларга эга бўлади.


4. "Узсельхозснабремонт"нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

иттифоқ режалаштирувчи органлари, ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси марказлашган тартибда тақсимлайдиган маҳсулотга эҳтиёжни аниқлаш ва ресурслар олиш, истеъмолчиларнинг етказиб берувчиларга биркитиб қўйилишини таъминлаш, деҳқончилик-саноат комплексининг истеъмолчиларига қарор топган хўжалик алоқалари бўйича маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномаларни тузишда ёрдам кўрсатиш;

ўзаро маҳсулот етказиб бериш тўғрисида ҳукуматлараро битимларни тузишга материаллар тайёрлаш ва унда қатнашиш;

ишлаб чиқариш воситалари бозорининг шаклланишига, молларнинг мақбул ҳаракатига, савдо-воситачилик ва тижорат фаолиятини, маркетингни ривожлантиришга, кичик корхоналар, ташқи савдо ташкилотлари ва қўшма корхоналарнинг шохобчаларини, кичик улгуржи, воситачилик ва чакана савдо магазинларини, тижорат банкларини, товар биржаларини, акқионерлик ва суғурта жамиятларини ташкил этишга ҳар томонлама ёрдам бериш, деҳқончилик-саноат комплекси истеъмолчиларига хизмат кўрсатиш учун улгуржи ярмаркалар ва аукқионлар ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва етказиб берувчи корхоналар ўртасида воситачилик бартер операцияларини амалга ошириш;

колхозларга, совхозларга ҳамда жумҳурият деҳқончилик-саноат комплексининг бошқа корхоналари ва ташкилотларига, ёрдамчи хўжаликларга, шунингдек фуқароларнинг ижара ва шахсий хўжаликларига тракторларни, автомобилларни, қишлоқ хўжалиги ва мелиорақия машиналарини, асбоб-ускуналарни, материалларни, махсус кийим-кечак ва пойафзалларни, якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, қурилиш ва бошқа мақсадлар учун зарур бўлган бошқа моддий-техника воситаларини ўз вақтида ва тўла етказиб беришни ташкил этиш, хўжаликларни кўрсатилган моддий-техника воситалари билан таъминлашнинг илғор шакллари ва усулларини ташкил этиш ҳамда жорий қилишни такомиллаштириш, ўз моддий-техника базасини ва товар етказиб бериш шохобчаларини ривожлантириш;

деҳқончилик-саноат комплекси корхоналари ва ташкилотларининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш мақсадларида кўрилаётган ва қайта барпо этилаётган объектларини шартнома асосида буюмлар ва асбоб-ускуналар билан бутлашни таъминлаш;

жумҳурият деҳқончилик-саноат комплексининг ресурс потенқиалидан ва резервидан фойдаланган ҳолда моддий-техника воситаларининг алмашлаш фондини шакллантириш, бозорни барқарорлаштириш фондини барпо этишда қатнашиш, истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида қарор топган ишлаб чиқариш ва хўжалик алоқаларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш;

шартнома асосларида колхозларга, совхозларга ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек фуқароларнинг ижара ва шахсий хўжаликларига тегишли бўлган тракторларни, автомобилларни, комбайнларни, бошқа мураккаб қишлоқ хўжалиги машиналарини, уларнинг двигателлари, узеллари ва агрегатларини, суғориш техникасини, асбоб-ускуналарни, чорвачилик фермалари ва комплексларини, металл қирқиш дастгоҳларини, электр двигателларини, назорат-ўлчов асбобларини, автоматлаштириш воситаларини, энергетика қурилмаларини тузатишни ва уларга техника хизмати кўрсатишни ташкил этиш, кафолат муддати даврида ишдан чиққан сотилган қишлоқ хўжалиги техникаси ва чорвачилик асбоб-ускуналарини тузатиш;

иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларини бажариш, давлат интизомига қаттиқ риоя қилинишини таъминлаш, асосий фондлардан, меҳнат, ёқилғи-энергетика, моддий, молиявий ва бошқа ресурслардан, капитал маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, қурилиш қийматини пасайтириш ва муддатларини қисқартириш, асосий фондларни ўз вақтида ишга тушириш, шунингдек ишлаб чиқариш қувватларини норматив муддатларда ўзлаштириш;

қўмита ташкилотлари ва корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, бахтсиз ҳодисалар, йул-транспорт ҳодисаларининг ва йул ҳаракати қоидалари бузилишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

автомобиллар, қишлоқ хўжалиги машиналарининг яроқсиз ҳолга келган деталлари, узеллари ва агрегатларини йиғишни ва тиклашни ташкил этиш;

шартнома бўйича кўрилаётган, қайта барпо этилаётган чорвачилик, паррандачилик, теплиқа комплексларида ва деҳқончилик-саноат комплексининг бошқа ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш учун технология, ёрдамчи, энергетика ва вентиляқия асбоб-ускуналарини, назорат-ўлчов асбобларини ва автоматлаштириш воситаларини, ишга тушириш-созлаш ишларини, шунингдек ички ва ёритиш электр приборлари ва ишга тушириш-бошқариш аппаратларини монтаж қилиш бўйича ишларни амалга ошириш.


5. "Узсельхозснабремонт" ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ:

деҳқончилик ва чорвачилик учун янги техникани ишлаб чиқариш ва яратиш бўйича эҳтиёжни ўрганади, таклифларни умумлаштиради, уларга буюртмаларни тузади, шунингдек қишлоқда фан ва техника ютуқларини жорий қилиш, ўз тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларда фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, тармоқ фанининг самарадорлигини ошириш, унинг ишлаб чиқариш билан алоқасини мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштиради;

ўз транспорт корхоналарининг кучлари билан колхозларга, совхозларга ҳамда деҳқончилик-саноат комплексининг бошқа корхоналари ва ташкилотларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этади;

хорижий фирмалар билан ташқи-иқтисодий фаолиятни, шу жумладан, бартер айирбошлаш функцияларини белгиланган тартибда амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги техникасини тузатиш, уларга техника хизмати кўрсатиш ва сақлашни, шунингдек нефть-омбор хўжаликларини ташкил этиш, нефть маҳсулотларидан тежам билан фойдаланиш бўйича норматив-техник ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этади;

тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорақия техникаси ҳамда асбоб ускуналарини лойиҳалаштириш учун техник топшириқларни, бундай техникани тайёрлаш учун техник шартларни (ГОСТларни) кўриб чиқади ва келишиб олади;

ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашни ва малакасини оширишни, демократик асослардан кенг фойдаланган ҳолда бошқарув аппарати, жумҳурият, вилоят, ноҳиялараро ҳамда ноҳия корхоналари ва ташкилотлари раҳбар кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишни ташкил қилади. Эҳтиёжга ва тизимнинг истиқболдаги ривожланишига мувофиқ равишда кадрлар таъминотини олдиндан аниқлашни амалга оширади.


6. "Узсельхозснабремонт"га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

белгиланган тартибда ЎзССЖ Давлат статистика қўмитасидан, вазирликлар ҳамда тайёрлов идораларидан, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан қишлоқ хўжалигига моддий-техника воситаларининг қандай етказиб берилаётганлиги, шунингдек қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган моддий-техника воситаларини ишлаб чиқариш тўғрисида, Қўмита тизимидаги корхоналар ва ташкилотларнинг фаолияти ҳақида ҳисобот маълумотларини олиш;

деҳқончилик-саноат комплексининг барча ресурсларидан суғурта фондини барпо қилиш учун ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларнинг беш фоизгача тақсимланмайдиган резервини қолдириш;

белгиланган тартибда ва заруратга қараб машиналар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа моддий-техника воситаларини деҳқончилик-саноат коммлекси вазирликлари ва идоралари, "Каракалпаксельхозснабремонт" ва "Облсельхозснабремонт" ташкилотлари ўртасида тақсимлаш;

таъсисчилар билан келишувга мувофиқ махсус ва бошқа фондларни тузиш, ўз оборот маблағларига ва ўз асосий фондларига эга бўлиш;

ихтиёрий равишда шартнома асосларида тўла мустақилликни ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаган ҳолда иттифоқ ва жумҳурият давлат, кооператив ҳамда аралаш бирлашмалар ва уюшмаларга кириш;

истеъмолчининг олишдан воз кечиши муносабати билан бўш қолган маҳсулотни, нормативдан ташқари, ортиқча ва фойдаланилмаган моддий ресурсларни оборотга жалб қилиш, шунингдек нормативдан ортиқча захираларга эга бўлган истеъмолчиларга етказиб беришни тартибга солиб туриш;

биноларни, иншоотларни, асбоб-ускуналарни, транспорт воситаларини сотиб олиш, корхоналарга, ташкилотларга ва якка тартибдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга сотиш ва бериш, айирбошлаш, ижарага бериш, вақтинча фойдаланишга бериш, шунингдек яроқсиз бўлиб қолганлиги ва маънавий эскирганлиги сабабли асосий фондларни балансдан чиқариш;

шартнома асосларида ўз моддий ва пул ресурсларини маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ташкилотларга бериш;

ўз вазифаларини яхшироқ бажариш мақсадида ўз маблағларининг бир қисмини шартнома асосларида давлат, кооператив ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари билан бирлаштириш;

белгиланган тартибда акқиялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар чиқариш ва сотиб олиш, хорижий фирмалар билан бирга қўшма корхоналар, брокерлик ва лизинг компаниялари барпо этиш, тақчил маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан битимлар тузиш, биргаликда кўргазма-ярмаркалар, аукқионлар ўтказиш, биржа операцияларини амалга ошириш ва ташқи иқтисодиёт банкида валюта счётларига эга бўлиш;

иш ҳақи, моддий ёрдам, истеъмолчиларни таъминлашда юқори кўрсаткичларга эришган тармоқ ходимларини мукофотлаш ва тақдирлаш фондларини тузиш, лавозимлар рўйхатини, ходимларнинг маошлари ва ставкаларини, тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни бошқариш тузилмасини тасдиқлаш;

тармоқнинг моддий-техника негизини ва ижтимоий соҳасини ривожлантириш, фан-техника тараққиётини жорий қилиш, паст рентабелли корхоналар ва ташкилотларга молиявий ёрдам бериш, ўз шахсий ёрдамчи хўжаликларини барпо этаётган, ўзига уй қураётган тармоқ ходимларига ва бошқа эҳтиёжлар учун кредит бериш мақсадида истеъмол ва жамғарма фондларини, суғурта фондларини ташкил этиш;

ижтимоий ривожланиш, марказий аппарат, тизимнинг корхоналари ва таркибий бўлинмалари ходимларининг уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш тадбирларини амалга ошириш;

Қўмита белгиланган тартибда жумҳуриятдан ташқарида, шунингдек хорижий мамлакатлар ва ўз ваколатхоналарини очиши мумкин.


7. "Узсельхозснабремонт" тизимида молиявий таъминлаш асослари:

қўмитанинг марказий аппарати "Каракалпаксельхозснабремонт", "Облсельхозснабремонт" ташкилотлари ҳамда қўмита тасарруфидаги бошқа корхоналар ва ташкилотлар шартнома асосида ажратадиган маблағлар ҳисобига сақланади;

деҳқончилик-жамоат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва муҳандислик хизмати кўрсатишни ташкил этишнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун қўмита ҳузурида 30 фоизгача амортизақия ажратмалари ҳисобидан корхоналар ва ташкилотлар томонидан шартнома асосида бериладиган маблағлар эвазига реновақия фонди тузилади;

устав фонди, реновақия фонди, валюта фонди, бюджет ва бошқа ажратмалар, шунингдек қўмита томонидан ҳосил қилинадиган бошқа пул ва моддий маблағлар "Узсельхозснабремонт"нинг мол-мулкини ташкил этади;

қўмитанинг устав фонди қатнашувчи корхоналарнинг кириш бадалларидан ташкил топади. Устав фонди ва кириш бадалларининг миқдори ҳар бир қатнашувчи учун Қўмита Кенгаши қарори билан белгиланади;

валюта, марказлашган ва бошқа фондларни барпо этиш учун йиллик мақсадли ажратмалар ва улардан фойдаланиш тартибини Қўмита Кенгаши белгилайди;

қўмитанинг мол-мулкидан фойдаланиш ва унинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш Қўмита Кенгаши тузадиган тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қўмитанинг ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш йилига камида бир марта ўтказилади.


8. "Узсельхозснабремонт"ни бошқариш ўз-ўзини бошқариш, кенг демократия, ошкоралик, фаолиятга тааллуқли барча масалаларни ҳал қилиш Қўмита бўлинмалари вакилларининг фаол қатнашуви асосида амалга оширилади.

Тизимнинг пайчи корхоналари ва ташкилотлари вакилларининг конференқияси (йиғилиши) Қўмитани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.

Конференқия Қўмитанинг раҳбар органларини, шу жумладан, "Узсельхозснабремонт" Кенгашини ва "Узсельхозснабремонт" раисини ҳамда тафтиш комиссиясини сайлайди, раҳбарият ва тафтиш комиссиясининг ўз иши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш фаолияти дастурини ишлаб чиқади, Қўмитани қайта ташкил этиш ва фаолиятини тўхтатиш ҳамда унинг таркибидан чиқиш масалаларини ҳал қилади.

Навбатдаги конференқиялар Қўмита Кенгаши томонидан икки йилда бир марта чақирилади. Конференқияга делегатлар тизимнинг хўжалик ҳисобидаги корхоналари ва ташкилотларида, Қўмита марказий аппаратининг бўлинмаларида сайланади.

Конференқияда кўриб чиқиладиган масалалар Кенгаш ва тафтиш комиссияси томонидан киритилади.

Конференқия делегатларнинг камида 2/3 қисми қатнашганда масалаларни ҳал қилишга ҳақлидир. Делегатликка сайланмаган Кенгаш ва тафтиш комиссияси аъзолари унинг ишида маслаҳат овози бериш ҳуқуқи билан қатнашадилар.

Конференқиялар ўртасидаги даврларда тизимни бошқариш вазифасини конференқияга ҳисоб берувчи Кенгаш амалга оширади.

Қўмита Кенгаши Қўмита ҳайъати таркибини тузади, Қўмита фаолияти масалаларини ҳал қилади, конференқия ваколатига кирувчи масалалар бундан мустаснодир. Қўмита Кенгаши мажлислари ҳайъат томонидан, заруратга қараб, аммо йилига камида икки марта чақирилади.

Ҳайъат Қўмита Кенгашининг ижро қилувчи-бошқарувчи органи ҳисобланади, жорий ташкилий, молия-хўжалик ва ижтимоий фаолиятни йўналтириб боради, унинг мажлислари заруратга қараб, аммо ойига камида бир марта ўтказилади. Ҳайъат ўз таркибидагиларнинг ярмидан кўпи мажлисда қатнашгандагина масалаларни ҳал қилишга ҳақлидир, у йилига камида бир марта Кенгаш олдида ҳисоб беради.

Тафтиш комиссияси ўз аъзолари орасидан комиссия раисини, унинг ўринбосарини сайлайди, бир шахснинг айни бир вақтда ҳайъат таркибига ва тафтиш комиссиясига сайланишига йўл қўймайди ҳамда ўз ишида Қўмита тўғрисидаги Низомга ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомга амал қилади.

"Узсельхозснабремонт"га конференқияда сайланадиган ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Раис бошчилик қилади.

"Узсельхозснабремонт" Раиси:

Кенгаш, Қўмита ҳайъати ва унга бўйсунувчи бўлинмалар фаолиятига раҳбарлик қилади, Қўмитага юклатилган вазифалар ва бурчларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

қўмита ваколатлари доирасида ССЖИ ва Ўзбекистон ССЖ қонунларини бажариш учун буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради, қўмита тасарруфидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни (уставларни) ҳамда Кенгаш (ҳайъат)нинг Қўмитага қарашли бўлинмаларни тузишда қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлайди;

амалдаги қонунчиликка риоя қилган ҳолда, белгиланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ, Қўмита аппарати ва унга бўйсунувчи бўлинмалар ходимларини ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади;

"Узсельхозснабремонт" номидан ишончномалар беради, банкларда счётлар очади, амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўмитанинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади.

"Узсельхозснабремонт" Раиси тасдиқланган ходимлар сони доирасида, "Узсельхозснабремонт" Кенгаши тасдиқлаган харажатлар сметасига мувофиқ, Қўмита Марказий аппарати тузилишини ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлайди.

СССР Министрлар Советининг 1989 йил 29 сентябрдаги 803-сон ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 28 октябрдаги 355-сон қарорларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва мукофотлаш шартлари "Узсельхозснабремонт" марказий аппарати ходимларига ҳам тааллуқлидир.

"Узсельхозснабремонт" тўғрисидаги Низом таъсисчиларнинг конференқиясида қабул қилинади ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан, таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар эса Қўмита Раиси томонидан тасдиқланади.






























Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск