Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ҳақида Низом (ЎзР ВМ 17.07.1991 й. 192-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 17 июлдаги

192-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ҳақида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси иттифоқ-жумҳурият органи бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ва ССЖИ Давлат ўрмон қўмитасига бўйсунади.

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўрмон хўжалигининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш, тармоқда фан-техника тараққиёти, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, овчилик хўжалиги ва қўриқхона ишларини, ўрмон фонди ҳудудида миллий паркларнинг ишларини юритишни ташкил этиш, ўрмонларнинг экологик ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш, шунингдек, Қўмита тизими корхоналари, ташкилотларини ижтимоий ривожлантириш учун жавоб беради.

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўз фаолиятида ССЖИ қонунларига, ССЖИ халқ Депутатлари съезди, ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Президенти фармонларига, Ўзбекистон ССЖ қонунларига ва Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ана шу актларда назарда тутилган ҳолларда эса, ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ССЖИ Давлат ўрмон қўмитасининг буйруқларига, йўриқномаларига, ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг йўриқномаларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўрмон хўжалигини, ўрмонни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш давлат бошқарувини бевосита ва ўз тасарруфидаги ўрмон хўжалиги органлари ва корхоналари орқали амалга оширади.


2. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

ўрмонлардан фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида қўриқхона ва миллий парклар ишини йўлга қўйиш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;

овчилик хўжаликларини идоравий бошқариш ва назорат қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик қоидаларига риоя қилиш;

ўрмон хўжалигида ўрмон фондининг экологик ва мелиоратив аҳамиятини ошириш, халқ хўжалигининг ва аҳолининг ўрмон маҳсулотларига бўлган талабларини тўлароқ қондириш мақсадида ўрмон бойликларини ҳар томонлама кенгайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга, уларни кўпайтиришга ва ўрмон фондининг ҳолатини яхшилашга қаратилган ягона техника сиёсатини ўтказиш;

ўрмон фондини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ҳисобга олиб бориш ва ўрганиш;

ўрмон ҳўжалигига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;

жумҳуриятда ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота дарахтзорларини кўпайтириш, ўрмон уруғчилигини селекция-генетика асосида олиб бориш, жумҳуриятнинг ёғоч-тахтага бўлган эҳтиёжини ўрмонларни қайта тиклаш ва каллаклаш ҳисобига қисман қондириш учуи ёнғоқ мевали ва бошқа тез ўсувчи дарахт навларидан иборат бўлган ўрмонлар яратиш, ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, жумҳуриятнинг бошқа идоралари ва ташкилотлари билан биргаликда шартнома асосида иҳота дарахтзорларини кўпайтириш; тоғ ёнбағирларида, жарликларда, ўрмон чиқиндилари уюлиб ётган ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларини олиб бориш;

ўрмонларни ёнғиндан, ўзбошимчалик билан кесишдан ва бошқа ўрмон қоидаларини бузишдан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўрмонларни зараркунандалар) ва касалликлардан асраш, ўрмонларни авиация ёрдамида ва ерда қўриқлаш тизимини такомиллаштириш;

қўриқхона ишларини, давлат овчилик хўжалигини юритиш, ўсимлик дунёсини идора йўли билан муҳофаза қилишни, овчилик қоидалари, нормалари, муддатларини, овчилик хўжалигини юритиш тартибини ҳамда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишнинг бошқа талабларини назорат қилишни, ҳайвонларнинг яшаш муҳитини, кўпайиш шароитини ва кўчиб юриш йўлларини сақлаш тадбирларини тўғри ва ўз вақтида ишлаб чиқиш ҳамда ўтказишни таъминлаш, ўрмон фонди ҳудудида ёввойи ҳайвонларнинг давлат кадастрини юритиш;

шифобахш ва овқатбоп ўсимликлар, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва ишлаб чиқариш тадбирларини амалга ошириш, шу мақсадда овчилик маҳсулотини ўстириш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича ихтисослаштирилган бўлинмалар тузиш;

иқтисодий аҳволни соғломлаштириш мақсадида иқтисодий мехамизмни такомиллаштириш, корхоналар. ва ташкилотларни ривожлантиришни прогнозлаш, уларни хўжалик юритишнинг янги шаклларига ўтказиш;

ўрмон қонунчилигига риоя қилиш, барча ўрмондан фойдаланувчилар учун мажбурий бўлган ўрмон ва овчилик хўжалигини юритиш юзасидан норматив-техника ҳужжатларининг бажарилишини назорат қилиб бориш;

капитал маблағлардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси корхоналарини, ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш, ишчи ва хизматчиларнинг уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш.


3. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўрмон хўжалиги Қорақалпоғистон МССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ва вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари орқали раҳбарлик қилади ва ўзига бевосита бўйсунадиган корхоналарни, ташкилотларни бошқаради.

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси, унга қарашли ўрмон хўжаликлари, ўрмон-мелиорация станциялари, давлат қўриқхоналари, заказниклар, ўрмон-овчилик хўжаликлари, миллий парклар, Қорақалпоғистон МССЖ Давлат ўрмон қўмитаси, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари ҳамда табиатни муҳофаза қилиш корхоналари ҳисобланган унга қарашли бошқа корхоналар, ташкилотлар Ўзбекистон ССЖ ўрмон хўжалигининг ягона тизимини ташкил этади.


4. Ўзбекистон ССЖ давлат ўрмон қўмитаси ўрмон фонди ҳудудида ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида ўрмон, овчилик хўжалиги ва қўриқхона, миллий парклар ишларини олиб бориш билан боғлиқ бўлган ҳамма масалаларни ҳал этади.

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Қорақалпоғистон МССЖ Давлат ўрмон қўмитаси, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари ҳуқуқларига, шунингдек ўрмон хўжалиги корхоналари, ташкилотларининг "Ўзбекистон ССЖда корхоналар ҳақида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонунида ҳамда амалдаги бошқа қонунчилик актларида назарда тутилган ҳуқуқларига риоя қилишга, уларнинг хўжалик мустақиллиги ва ташаббускорлигининг ривожланишига бутун чоралар билан кўмаклашишга мажбурдир.


5. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўрмон хўжалиги тармоғида қонунчиликнинг қўлланиш тажрибасини умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ҳамда кўриб чиқиш учун уларни Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуриридаги Вазирлар Маҳкамасига ва ССЖИ Давлат ўрмон қўмитасига тақдим этади.


6. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ихтиёрида бўлган ўрмон, ўрмон-овчилик хўжаликларини, давлат қўриқхоналарини, миллий паркларни, заказникларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги ишларини режалаштиради, Ўзбекистон ССЖ, Қорақалпоғистон МССЖнинг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ҳамда вилоят ижроия қўмиталари иштирокида жумҳурият ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг бош режалари (схемалари)ни ишлаб чиқади;

ўрмон хўжалигини тўғри юритишни, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни қайта тиклаш, парвариш қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, иҳота ва эрозияга бардошли дарахтзорлар барпо этишни таъминлайди;

ўрмоннинг сувларни асраш, иҳота, санитария-гигиеник, соғломлашгириш, қўриқхона ҳамда бошқа фойдали функцияларини кучайтириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

колхозлар, совхозлар ва бошқа ердан фойдаланувчилар ҳудудида шартнома асосида иҳота дарахтзорлари барпо этиш, тоғ ёнбағирларини террасалаш, жарликларда, қияликларда, яроқсиз қазилмалар бўлган жойларда, ташландиқ ерларда дарахтзорлар барпо этиш ишларини амалга оширади;

ўрмонларни ёнғиндан, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишдан ҳамда ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни ташкил этади, жумҳурият ҳудудида Ўзбекистон ССЖнинг ўрмонларини давлат йўли билан қўриқлайди, ўрмон паталогиясини назорат қилишни ҳамда ўрмон зараркунандалари ва касалликларини ҳисобга олиш ва уларга қарши курашни амалга оширади;

сувни асровчи ўрмонларни, қимматбаҳо дарахтзор ерларни, аҳоли яшайдиган жойлар атрофидаги кўкаламзор зоналарни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитария-гигиеник, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш чораларини кўради, ўрмон фонди ерларида жойлашган давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни амалга оширади;

чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, бу ерларни дарахтзорларга айлантириш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширади;

ўрмон фондини ҳисобга олиб боради, ўрмон хом ашёси ва бошқа ресурсларни ўрганади, улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради, белгиланган тартибда ўрмон барпо этиш тадбирларини амалга оширади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

ўрмонларни гуруҳларга, иҳота категорияларига киритиш, шунингдек ўрмонларни бир гуруҳдан бошқа гуруҳга ўтказиш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон ССЖ президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;

ўрмон хўжалигини юритиш масалалари, ўрмон дарахтларини кесиш қоидалари бўйича асосий низомларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;

ўрмон хўжалигининг тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан фойдаланишни текширади, ўрмонларни ўзбошимчалик билан кесишдан ва ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан қўриқлашни жумҳурият ўрмон хўжалиги ҳамда бошқа ўрмон фонди бўлган корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўрмонни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишни ташкил этади, ўрмон фонди бўлган корхоналар ва ташкилотларга ўрмон хўжалигини юритишда методик ёрдам кўрсатади;

Ўзбекистон ССЖ ўрмонларида ўрмондан фойдаланиш (қанча ёғоч кесилиши) ҳажмларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;

ов қилиш қоидалари ва муддатларига риоя этишни, ўрмон фонди ҳудудида ҳайвонот оламидан фойдаланишни идора йўли билан назорат қилади;

қўриқхоналар, миллий паркларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини илмий асосда сақлаш ва кўпайтириш қоидаларига риоя этилишини идора йўли билан назорат қилади;

ўрмон уруғчилиги ва ўрмон кўчатзорларини ташкил этади ва ривожлантиради, дарахт ва бута навлари уруғлари тайёрлашни, ўз эҳтиёжлари ва бошқа истеъмолчиларнинг талабларини қондириш учун дарахтлар ва буталар ўстиришни таъминлайди;

ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек ёғочдан, ёғоч чиқиндиларидан халқ истеъмоли моллари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги моллар ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этади;

ўрмон фонди ҳудудида шифобахш, техника ва овқатбоп ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш борасидаги ҳамма ишларни ташкил этади, илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тарқалиши ва мавжуд ресурсларини ўрганади, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини белгилайди;

чорвани боқиш нормаси, уларнинг яйловларда жойлашиши ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг бошқа турлари, тўланадиган ҳақ миқдори ҳақида белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади ва уларн Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этади;

тизимда ишлаб чиқаришнинг кўп укладли шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширади;

боғлар, токзорлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, ёнғоқ, мевали ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширишни таъминлайди, меваларни топшириш бўйича шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши ва бажарилишини ташкил этади;

дастурга мувофиқ асосий бўғин ходимларининг кадрлар резервини яратади, раҳбар ходимлар ва мутахассисларни тайёрлайди ҳамда уларнинг малакасини оширади;

ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, юқори самарали технологик усулларни жорий этиш тадбирларини ўтказишни таъминлайди;

ўз тасарруфидаги корхоналарнинг, ташкилотларнинг материаллар ва асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланишларини таъминлайди, белгиланган тартибда моддий ресурсларнинг ортиқчасини ва фойдаланилмай қолган қисмини сотиш чораларини кўради;

капитал маблағлардан самарали фойдаланишни ва янги ишлаб чиқариш қувватларини, уй-жой фондини, ижтимоий-маданий объектларни ўз вақтида ишга туширишни таъминлайди;

белгиланган тартибда ўз тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотгарга маблағ ажратади, молиявий аҳволни яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ўз тасарруфидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини ва балансларини кўриб чиқади, қўшма баланслар тузиб, уларни тегишли органларга топширади;

ўз тасарруфидаги корхоналарнинг, ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини ҳужжатли тафтиш қилишни ташкил этади, ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларини такомиллаштиради, ўзига қарашли корхоналарда, ташкилотларда ҳисобот ишларининг аҳволини, уларнинг мол-мулкининг сақланишини назорат қилиб боради, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўради;

тегишли органларга Қўмитанинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти ҳақида белгиланган муддатларда, ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобнинг амалдаги шакллари бўйича ҳисобот беради;

ўз тасарруфидаги корхоналарнинг, ташкилотларнинг ишчилари, хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида таклифлар, шунингдек меҳнатни илмий ташкил этиш ва нормалаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;

фуқароларнинг хатларини (аризаларини, шикоятларини) биргаликда кўриб чиқишни ташкил этади ва хатларда маълум қилинган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.


7. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

тегишли вазирликлар, жумҳурият давлат қўмиталари ва идоралари билан келишилган ҳолда олий ўқув юртларини, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, шунингдек илмий ходимларни ва мутахассисларни ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик ва қўриқхона ишлари, миллий парклар, заказниклар ва экспертизалар ўтказиш билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқишга жалб этиш;

Қўмита коллегияси мажлисларида ўрмонлар биркитилган ёки ўрмонларда иш олиб борувчи жумҳурият вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари вакилларининг ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан тўғри фойдаланиш масалалари юзасидан ахборотларини тинглаш;

ўрмонлар биркитилган ёки ўрмонларда иш олиб борувчи корхоналар, муассасалар ва идораларнинг мансабдор шахсларига ўрмон хўжалигини юритиш қоидалари, низомлари ва йўриқномаларининг бузилиш ҳолларини, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан мажбурий кўрсатмалар бериш ва бу ҳақда юқори ташкилотларнинг раҳбарларига хабар қилиш;

жумҳуриятнинг ўрмонлар биркитилган ёки ўрмонларда иш олиб борувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларидан ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан тўғри фойдаланиш масалалари бўйича тегишли материаллар олиш;

ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотларини ташкил этиш ҳамда тугатиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

чорвани боқишдан тушадигаи маблағларни ўтказиш, ўрмон қонунчилиги талабларини бузганлик сабабли зарарни ундириш учун банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва махсус счётлар очиш;

ўз ваколати доирасида ССЖИда ҳам, чет мамлакатларда ҳам халқаро ташкилотлар, муассасалар, органлар, корхоналар, мансабдор ва хусусий хорижий шахслар билан алоқаларни амалга ошириш, қўшма корхоналар ташкил этиш.

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ва унинг жойлардаги органларининг мансабдор шахслари ўз хизмат бурчларини бажариш учун белгиланган тартибда ўз тасарруфларидаги корхоналарда, ташкилотларда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.


8. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўз ишини ўрмон, овчилик хўжалиги, қўриқхона ишлари, миллий паркларга раҳбарлик қилишга тааллуқли ҳамма масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда коллегиаллик ва яккабошчиликни уйғунлаштириш асосида олиб боради, топширилган иш соҳасидаги ишларнинг аҳволи учун масъул бўлган мансабдор шахсларни белгилайди.


9. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасига Ўзбекистон ССЖ Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Президентининг Фармони билан тайинланадиган ва кейинчалик Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Раис бошчилик қилади.

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Раисининг Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарлари бўлади. Раис ўринбосарлари ўртасида вазифалар Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Раиси томонидан тақсимланади.


10. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Раиси Қўмита зиммасига юклатилган вазифалар ва бурчларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Раис ўринбосарлари, бўлим бошлиқларининг Қўмита фаолиятининг алоҳида соҳаларига раҳбарлик учун, шунингдек ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг иш учун масъулият даражасини белгилайди.


11. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Раиси Қўмита ваколати доирасида ССЖИ ва Ўзбекистон ССЖ қонунлари, ССЖИ Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ССЖИ Давлат ўрмон қўмитасининг буйруқлари ва йўриқномалари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси тизимига кирувчи корхоналар, ташкилотларнинг бажариши мажбур бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилишини текширади.

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Раиси зарур ҳолларда Ўзбекистон ССЖнинг бошқа вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг раҳбарлари билан биргаликда буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.


12. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасида лавозимига кўра Раис, шунингдек Қўмитанинг раҳбар ходимларидан иборат таркибда коллегия тузилади.

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси коллегияси аъзолари Ўзбекистун ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси коллегияси ўзининг мунтазам ўтказиб туриладиган мажлисларида ўрмон хўжалигини, овчилик хўжалигини, қўриқхона ишларини ривожлантиришнинг асосий масалаларини ҳамда Қўмита ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади, корхоналар ва ташкилотларга амалий раҳбарлик, ижрони текшириш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини, энг муҳим қарорлар, буйруқлар, низомлар ва йўриқномаларнинг лойиҳаларини муҳокама қилади, Қўмитанинг бўлим бошлиқлари, шунингдек Қорақалпоғистон МССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ва вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари бошлиқларининг ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Коллегия қарорлари қоидага кўра Раиснинг буйруқлари асосида амалга оширилади. Раис ва коллегия ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ҳолларда Раис ўз қарорларини амалга ошираверади ва мазкур келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Мақкамасини хабардор қилади.


13. Фан ва техникани ривржлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, тармоқда ягона техника сиёсатини белгилаш, ватанимиз ва чет мамлакатларнинг фани, техникаси ва илғор тажрибаси энг янги ютуқларидан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқиш учун таниқли олимлар юқори малакали мутахассислар, ишлаб чиқариш новаторларидан, шунингдек илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат илмий-техника кенгаши тузилади.

Илмий-техника кенгашининг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Раиси томонидан тасдиқланади.


14. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасининг тузилиши ва марказий аппарати ходимларининг сони Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Қўмита марказий аппаратининг штат жадвали белгиланган тартибда Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасининг Раиси томонидан ЎзССЖ Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


15. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Ўзбекистон ССЖ Давлат герби тасвирланган ҳамда номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.






























Время: 0.2124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск