Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.1991 й. 239-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.1991 й.

N 239


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Республиканинг халқаро алоқаларини дилломатик-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш вазифаси юклатилсин. Шу мақсадда Вазирлик ҳайьатига қуйидагилар топширилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хорижий давлатлар билан дипломатик, консуллик, иқтисодий, илмий-маданий ва бошқа хил алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш ишларини фаоллаштириш;

бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг давлат протоколи тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

шу йилнинг IV чораги мобайнида СССР Ташқи ишлар вазирлигида хорижий мамлакатлардаги СССР элчихоналари ва бош консулхоналарида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик вакиллигини таъминлаш учун республикага ўрин ажратиш билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш;

дилломатик ходимлар тайёрлайдиган республика ўқув маркази ташкил этиш ҳақида таклиф ишлаб чиқиш ва уни шу йилнинг 1 декабригача Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;

1992 йил 1 январгача СССР Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТнинг Москва шаҳридаги Ахборот маркази билан Тошкент шаҳрида БМТнинг халқаро муносабатлар ва халқаро ҳуқуқ муаммолари бўйича ихтисослаштирилган кутубхонасини ташкил этиш масаласини келишиб олиш;

вазирликлар ва идоралар, корхоналар, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри иқтисодий ва илмий-маданий алоқалар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, биргаликда ўтказиладиган тадбирларни протокол билан расмийлаштиришда методик, консультатив ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

бир ой муддат ичида, янги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқишга Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш.


2. Вазирлик марказий аппарати ходимларининг энг кўп сони 80 кишидан иборат қилиб белгилансин ва у республика бюджети маблағлари ҳисобига сақлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига:

Москва шаҳрида харажатларни республика бюджетидан таъминланадиган, ходимлари сони 7 кишидан иборат консуллик агентлиги очишга;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишилган ҳолда, сақлаш харажатларини Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминлашни назарда тутиб, Вазирликнинг 9 кишидан иборат Қорақалпоғистон бўлимини ташкил этишга;

Термиз шаҳрида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланадиган 3 кишидан иборат. дипломатик агентлик очишга рухсат берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Савдо вазирлиги асосланган эҳтиёжларга мувофиқ, биркитилган номенклатура бўйича Ташқи ишлар вазирлигига асбоб-ускуналар, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурслари ажратишни таъминласинлар.

Шу йилнинг IV чорагида ва 1992 йилнинг биринчи ярим йиллигида, халқаро муносабатлар масалалари бўйича ахборотни қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш учун, Вазирликка биринчи тоифали 100 минг чет эл валюта пули ажратиш назарда тутилсин.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги бир ой муддат ичида Ташқи ишлар вазирлигини зарур алоқа воситалари билан жиҳозласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлигига марказий аппарат ходимларининг қўшимча сонини ва Москва шаҳридаги Консуллик агентлигини сақлаш, моддий-техника воситалари сотиб олиш учун зарур маблағлар, шунингдек иккита енгил автомашинага лимитлар ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Вазирлик биносининг янги корпусини қуриш ҳақида биргаликдаги таклифни ишлаб чиқсинлар ва 1991 йил декабрда Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент вилоят ижроия қўмитаси ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси билан биргаликда шу йилнинг охиригача Тошкент шаҳрида яиги чет эл дипломатик муассасалари қурилишига ер ажратиш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал этсин.


8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 12 августдаги 280-сон (3-бандидан ташқари) ва 1988 йил 22 декабрдаги 475-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов


















Время: 0.0302
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск