Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш Тартиби (ЎзР ВМ 25.09.1991 й. 244-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 25 сентябрдаги

244-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасида оммавий

ахборот воситаларини рўйхатга олиш

ТАРТИБИ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида қуйидагилар рўйхатга олинади:

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига мўлжалланган даврий нашрлар - рўзномалар, жаридалар, уларнинг иловалари, даврийлиги йилига икки ва ундан кўп бўлган, бир номерининг ўртача бир марталик тиражи камида бир. минг нусха бўлган рўзнома, жарида хилидаги нашрлар, (Ўзбекистон аҳолисига мўлжалланган даврий нашрларга уларнинг таъсисчилари (ёки таъсисчиларидан бири) жумҳурият ёки вилоятлараро давлат, жамоатчилик органлари ёки ташкилотлари бўлган нашрлар киради);

жумҳурият аҳолисига ва қўшни жумҳуриятларнинг аҳолисига мўлжалланган телевизион ва радио дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси билан келишув бўйича.

Телевидение ва радиоэшиттириш соҳасидаги ташқи иқтисодий фаолият (телевизион ва радио маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш) давлат, жамоат, кооператив ва бошқа ташкилотлар, бирлашмалар ва корхоналар томонидан, фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси берадиган гувоҳномалар асосида, амалга оширилади. Телевизион ва радиоэшиттириш олиб борадиган оммавий ахборот воситалари, уларнинг номидан қатъи назар (таҳририят, агентлик, студия ва ҳоказо), эшиттириш жараёнида уларнинг маълумотлари тингловчиларга маълум қилиб борилади, эшиттиришнинг мазмуни учун муаллифлар билан биргаликда жавоб берадилар;

илмий-оммабоп, ҳужжатли, хроникал-ҳужжатли фильмлар, шунингдек, республика аҳолисига мўлжалланган киновидео дастурлар ишлаб чиқарувчи киновидео студиялар, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишув бўйича;

ахборот агентликлари, Ўзбекистон ахборот агентлиги билан келишув бўйича;

муассислари Туркистон ҳарбий округи (жумҳурият ҳудудида), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитаси бўлган оммавий ахборот воситалари, бу оммавий ахборот воситалари кимларга мўлжалланганлигидан қатъи назар;

ССЖ Иттифоқи, иттифоқдош жумҳуриятлар ва хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларининг вакиллари аккредитация тартибида.

Рўйхатга олиш учун ариза Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунннинг 7-моддасига мувофиқ берилади.

2. Хорижий элларга мўлжалланган оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига берилади.


3. Маҳаллий аҳолига мўлжалланган оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳамда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ижроия қўмиталарига берилади.


4. ССЖ Иттифоқи ёки бошқа иттифоқдош республикаларда рўйхатга олиш органларида оммавий ахборот воситаларининг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома олган оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятини бу воситалар ва уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикасининг тегишли рўйхатга олиш органларида албатта рўйхатга олингандан кейин, амалга оширадилар. Белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган оммавий ахборот воситаларини нашр этиш ва тарқатишга ҳамда ССЖ Иттифоқи, иттифоқдош республикалар ва чет давлатлар оммавий ахборот воситаларининг аккредитациядан ўтмаган вакилларининг фаолиятига жумҳурият ҳудудида йўл қўйилмайди; бу қоидаларни бузганлик учун айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.


5. Оммавий ахборот воситаларини (рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш, бу иш жараёнида вужудга келадиган турли баҳсларни ҳал қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси аҳолисига мўлжалланган оммавий ахборот воситаларини чиқаришни ва нашр этишни тўхтатиш оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун асосида рўйхатга олиш органлари ишлаб чиққан қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


6. Оммавий ахборот воситаларининг рўйхатга олингани тўғрисида гувоҳнома берилганлиги учун муассислардан қуйидаги миқдорларда рўйхатга олиш йиғими ундирилади:

рўзномалар (шу жумладан, ҳафталик),

ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп, ишлаб чиқариш-техникавий жаридалар - 3 минг сўм

мактабгача ёшдаги болалар, бошланғич ва юқори синф ўқувчилари учун рўзномалар ва жаридалар - 1 минг сўм

асосан хорижий элларга мўлжалланган рўзномалар, жаридалар, бошқа нашрлар, тенг суммадаги телевизион ва радио маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш  20 минг сўмга тенг суммадаги хорижий валютада

хорижий фирмалар иштирокидаги қўшма даврий нашрлар - 20 минг сўм

телевидение ва радиоэшиттириш - 10 минг сўм

бошқа оммавий ахборот воситалари - 5 минг сўм


7. Маҳаллий аҳолига мўлжалланган оммавий ахборот воситаларининг рўйхатга олингани тўғрисида гувоҳнома берилгани учун рўйхатга олиш йиғимлари миқдорлари Қорақалпоғистон Республиликаси Олий Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашларининг тегишли ижро этувчи ва бошқарувчи органлари томонидан белгиланади. Бунда улар мазкур тартибнинг 6-бандида назарда тутилган рўйхатга олиш йиғимлари миқдорларининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.


8. Оммавий ахборот воситаларининг рўйхатга олингани учун ундириладиган йиғимларнинг 50 фоизи рўйхатга олувчи органларнинг ҳисобига ва қолган қисми тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетларига ва маҳаллий Кенгашлар бюджетига келиб тушади.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси рўйхатга олинган оммавий ахборот воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ягона давлат рўйхатини юритади.

Кўрсатилган рўйхатни юритиш учун, шунингдек, бир хил номдаги оммавий ахборот воситаларини ва бошқа фойдаланиладиган рамзларни рўйхатдан ўтказишнинг олдини олиш учун жойлардаги барча рўйхатга олиш органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига рўйхатга олинган оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга мажбурдирлар.































Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск