Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.1991 й. 245-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи давлат инспекциясини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.1991 й.

N 245



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА

ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ ОЛИБ

КЕТИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, жумҳурият ташқарисига товар-моддий бойликларни ғайриқонуний ва асоссиз разишда олиб кетишга йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси (бундан кейин - олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси) тузилсин.


2. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг тузилиши ва унинг тўғрисидаги Низом 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин, Давлат инспекцияси ходимларининг сони 1007 кишидан иборат қилиб, шу жумладан, 503 киши Ўзбекистон Республикаси ИИВ органлари бўлинмалари ходимлари сонини қисқартириш ҳисобига белгилансин.


3. Давлат инспекцияси барча хизматларининг ишларини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган ходимлар сони доирасида 42 ходимдан иборат олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Бош бошқармаси тузилсин.

Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси Бош бошқармасининг бошлиғи Ички ишлар вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланади ва ҳайъат аъзоси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг ўринбосари ҳисобланади.

Белгилансинки, олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бўлимларм (1-илова) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Давлат инспекциясининг Бош бошқармасига бевосита бўйсунадилар.

Олиб кетишни назорат қилувчи Бош бошқарма Кенгашига ва республика ҳудудларидаги бўлимлар бошлиқларига ўз обрўсини тўккан ёки ишончни йўқотган ходимларни тегишли номенклатура бўйича ишдан бўшатиш тўғрисида узил-кесил қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.


4. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси ходимларининг лавозим маошлари СССР Меҳнат ва ижтимоий масалалар давлат қўмитасининг "Давлат солиқ ииспекциялари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва лавозим маошлари тўғрисида" 1990 йил 8 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ белгилансин.

ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари шахсий составининг пул таъминотини ошириш ҳақида" 1991 йил 12 февралдаги 28-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 31 майдаги 151-сон қарорининг А-11-бандларида ва 1-жадвалда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг оддий ва бошлиқлар составига кирувчи шахсларга 3, 4, 5-иловаларга мувофиқ жорий қилинсин.


5. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси Бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган ундирилган жарималар йиғиндисидан 15 фоиз миқдорида ажратмалар ҳисобига шакллантириладиган ходимларга моддий ёрдам бериш ва мазкур хмзматни ривожлантириш фонди тузилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош солиқ бошқармаси билан биргаликда бир ой муддат ичида кўрсатилган фондни тузиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 2-4-бандларига мувофиқ 1991 йил ва кейинги йилларда олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясини таьминлаш учун зарур пул маблағларини республика бюджетидан ажратсин.


7. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси тизимини, шу жумладан, Бош бошқарма аппаратини ва унинг республикадаги бўлимларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш мақсадида қуйидагиларни ажратиш таъминлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси томонидан - аппаратларнинг бўлимларини жойлаштириш учун жойлар;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси томонидан - автобуслар, юк ташувчи ва енгил автомобиллар, шунингдек 50 та вагончалар;

Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси томонидан - ёнилғи-мойлаш материаллари;

Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ва Алоқа вазирлиги томонидан - биркитилган номенклатура бўйича радиоэлектроника ва алоқа симлари воситалари;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги ва Автомобиль йўллари вазирлиги, Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси ва Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси томонидан - бинолар, постларни ободонлаштириш учун тўсиқ бордюрлар ва шлагбаумлар;

Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси томонидан - ижара шартларида вертолётлар;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан - олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси Бош бошқармаси, унинг минтақалардаги бўлимлари ва доимий постлари ўртасида ижара шартлари бўйича махсус бевосита алоқа каналини ўрнатиш.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддат ичида:

Ўзбекистон Республикасининг чегара районларидаги барча ишлаб турган доимий Давлат автомобиль инспекцияси постларини олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси балансига топширишни амалга оширсин;

халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталари, республиканинг қурилиш вазирликлари ва идоралари билан биргаликда 1991 йилда олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг зарур миқдордаги доимий постлари биноларини қуриш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Тошкент Алахсус ўрта милиция мактаби негизида олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси учун кадрлар тайёрлашни ва қайта тайёрлашни ташкил этсин.


9. Халқ истеъмоли моллари, савдо ва пулли хизматлар комплекси бошқа комплекслар, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 10 кун муддат ичида республика ташқарисига барча турдаги транспорт воситаларида товар-моддий бойликларни олиб кетиш ва рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини тайёрласин ва тақдим этсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботи 1991 йилнинг октябрь ойида тинглансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов




Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 26 сентябрдаги

245-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги

товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи

Давлат инспекцияси Бош бошқармаси бошлиқлари ва

оддий ходимлари составининг махсус унвонлари ва

ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ

Лавозимларнинг номи


Махсус унвон

Ойлик лавозим маошлари (сўм ҳисобида)


Бош бошқарма бошлиғи


юқори бошлиқлар состави

700

Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари


юқори бошлиқлар состави

500-600

Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари


милиция полковниги

520-580

Бўлим бошлиғи


милиция полковниги

450-500

Бўлим бошлиғининг ўринбосари


милиция подполковниги

430-480

Бўлинма бошлиғи


милиция подполковниги

420-470

Бош инспектор, бош мутахассис




Катта инспектор, катта инженер-иқтисодчи


милиция майори

380-430

Инспектор, инженер


милиция капитани

300-400

Кичик инспектор, кичик инспектор-киночи


милиция катта сержанти

*

Ҳайдовчи-ходим


милиция катта сержанти

*

-------------------------

Изоҳ:

1. * - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 31 майдаги 151-сон қарори.

2. Лавозим маошлари ойлик компенсацияларни ҳисобга олмасдан кўрсатилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 26 сентябрдаги

245-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги

товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи

Давлат инспекцияси бош бошқармаси вилоят бўлимлари

бошлиқлари ва оддий ходимлари составининг

ва хизматчиларининг

ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ

Лавозимларнинг номи


Махсус унвон


Лавозим маошлари


Бўлим бошлиғи


милиция полковниги

500-550

Бўлим бошлиғининг ўринбосари


милиция подполковниги

430-480

Бош инспектор

милиция подполковниги

420-470

Катта инспектор, катта инспектор-инженер


милиция майори


380-420

Инспектор, инспектор-инженер


милиция капитани


330-380

Ҳайдовчи-ходим


милиция катта сержанти

*

I тоифали иқтисодчи


хизматчи

250-300

II тоифали иқтисодчи


хизматчи


170-250


I тоифали бухгалтер


хизматчи

250-300

II тоифали бухгалтер


хизматчи

170-250

Иш юритиш бўлинмасининг катта инспектори


хизматчи

150-200

Котиба-машинистка


хизматчи

130-180

Фаррош


хизмат кўрсатувчи

90-110

-------------------------

Изоҳ:

1. * - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 31 майдаги 151-сон қарори.

2. Лавозим маошлари ойлик компенсацияларни ҳисобга олмасдан кўрсатилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 26 сентябрдаги

245-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги

товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи

Давлат инспекцияси шаҳар ва ноҳия постлари бошлиқлари

ва оддий ходимлари составининг ва хизматчиларининг

ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ

Лавозимларнинг номи


Махсус унвон


Лавозим маоши


Пост бошлиғи


милиция майори

420-460

Катта инспектор


милиция капитани

300-350

Кичик инспектор


милиция катта сержанти

*

Кичик инспектор-киночи


милиция катта сержанти

*

-------------------------

Изоҳ:

1. * - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 31 майдаги 151-coн қарори.

2. Лавозим маошлари ойлик окмпенсацияларни ҳисобга олмасдан кўрсатилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 9, 33-модда.









































Время: 0.1845
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск