Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.1991 й. 257-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитасининг структураси ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.1991 й.

N 257



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ НАРХЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ

СТРУКТУРАСИ ҲАҚИДА


Бозор муносабатларига ўтиш шароитида республикада нарх белгилашни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитасининг марказий аппарати структураси 1-иловага мувофиқ 88 кишидан иборат этиб тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Давлат нархлар қўмитасига Раиснинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ва етти кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси билан биргаликда Қўмита марказий аппаратининг янги структурасига мувофиқ иш ҳақи фондини белгиласин.


4. Республика вазирликлари, идоралари, концернлари, корхоналари ва ташкилотлари нархлар бўйича структура бўлинмаларини мутахассислар билан мустаҳкамласинлар, бундай бўлинмалар бўлмаган жойда уларни тузсинлар.


5. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида нархларни мувофиқлаштириш ва барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида 2-иловага мувофиқ таркибда республика комиссияси тузилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси билан келишган ҳолда бир ой муддат ичида Қўмита ҳақидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 22 февралдаги 66-сон қарорининг 10 ва 11-бандлари ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 26 майдаги 178-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекисюн Республикасининг

Вице-Президенти                                                             Ш. Мирсаидов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 15 октябрдаги

257-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар

қўмитаси марказий аппаратининг

ТУЗИЛИШИ


Раҳбарият


Раҳбарият ҳузуридаги аппарат


Нарх белгилаш методологияси ва аналитик ишларни ташкил этиш бўлими


Нархларни назорат қилиш Бош бошқармаси


Ишлаб чиқариш-техника йўналишидаги саноат маҳсулотига ва қурилиш материалларига нарх белгилаш қўшма-иқтисодиёт бўлими


Машинасозлик маҳсулотига нархлар белгилаш бўлими


Ёқилғи-энергетика ва кимё комплексида нархлар бўлими


Экспорт ва импорт маҳсулотига нархлар белгилаш бўлими


Халқ истеъмоли молларига нархлар белгилаш қўшма-иқтисодиёт бўлими


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотига нархлар белгилаш қўшма-иқтисодиёт бўлими


Озиқ-овқат моллари ва умумий овқатланиш маҳсулоти нархлари бўлими


Ноишлаб чиқариш соҳасида, транспортда ва алоқада тарифлар ва нархлар бўлими


Ишлар бошқармаси


Ўзбекистон Республикаси Давлат

нархлар қўмитаси ҳузурида


Прейскурантларни нашр этиш ва жўнатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги бюро бўлади






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 15 октябрдаги

257-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида нархларнинг

барқарорлигини уйғунлаштириш ва таъмирлаш

бўйича республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

Аҳмедов Қ. А.

-

Давлат нархлар қўмитасининг раиси  комиссия раиси


Ғафуров Ш. Р.

-

Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт бўлимининг мудири - комиссия раисининг ўринбосари


Комиссия аъзолари:


Абдуллаев Ш. Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Адаманов О. К.-С.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари


Берштин Д. Г.

-

"Ташсельмаш" заводи директорининг ўринбосари


Зинин В. И.

-

Давлат нархлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Иброҳимов А. Ю.

-

"Ўзмевасабзавотвинсаноат" концерни раисининг ўринбосари


Комилова К. Н.

-

Савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Қаюмов Ф. К.

-

Ўрта Осиё нархлар илмий-тадқиқот институтининг директори


Мансуров А. Ё.

-

Ўзбекбирлашув раисининг биринчи ўринбосари


Муҳитдинов X. М.

-

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Майзлер М. С.

-

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


Расулов Н. М.

-

"Ўзозиқовқатсаноат" концерни раисининг ўринбосари


Сайфулин Р. Л.

-

Иқтисодиёт қўмитаси қўшма бўлими бошлиғининг ўринбосари


Умарбеков У. У.

-

"Узглавлегснабсбит" бошлиғининг биринчи ўринбосари


Эргашев Р. Э.

-

Дон маҳсулотлари вазирининг ўринбосари


Ёқубов Р. Я.

-

Кимё саноати концерни раисининг биринчи ўринбосари












Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск