ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Бюджет тизими /

Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш бўйича методик қўлланма (ЎзР ВМ 01.08.2006 й. 344-ф-сон Фармойишига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 1 августдаги

344-Ф-сон фармойишига

ИЛОВА



Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш бўйича

МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА


Мазкур қўлланма Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 декабрдаги 547-сон қарорининг 8-бандини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ва асосий макроиқтисодий кўрсаткич - ялпи ички маҳсулотни шакллантиришнинг асосий принциплари ва методларини ўз ичига олади.

БМТ, Халқаро валюта жамғармаси, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти, Жаҳон банки, Европа иттифоқи комиссияси томонидан тасдиқланган ва бозор иқтисодиётига асосланган барча мамлакатларда қабул қилинган Миллий ҳисоблари тизимининг методологик стандарти (МҲТ 93) қўлланманинг концептуал асоси ҳисобланади.

Қўлланмада ялпи ички маҳсулотни йиллик (батафсил ҳисоб-китоб) ва чораклик режимда (тезкор баҳолаш) ҳисоблаш назарда тутилади. Ушбу режимлар ялпи ички маҳсулотнинг барча агрегатларини ҳисоблаш учун асос қилиб олинган ахборотни олишнинг реал имкониятларига асосланган.

Ялпи ички маҳсулот - иқтисодиёт ривожланишининг йиғма умумлаштирувчи кўрсаткичи бўлиб, ўзида муайян даврда ишлаб чиқариш фаолиятининг пировард натижасини ифодалайди.

Ялпи ички маҳсулотни баҳолаш физик ҳажм индексини (ўсиш суръати) ва ялпи ички маҳсулот дефлятори индексини ҳисоблаш учун жорий нархларда (номинал ялпи ички маҳсулот) ва қиёсий нархларда (реал ялпи ички маҳсулот) амалга оширилади. Қиёслаш учун база сифатида иқтисодиётдаги фаол таркибий ўзгаришларни ҳисобга олиш мақсадида ўтган йилнинг тегишли давридан фойдаланилади.

Методик қўлланма ялпи ички маҳсулотни иқтисодиёт тармоқлари қўшилган қийматлари йиғиндиси сифатида ишлаб чиқариш усули билан баҳолашни назарда тутади. Ушбу усул миллий ҳисоблари тизимининг асосини ташкил этадиган ялпи ички маҳсулотни баҳолашнинг мавжуд учта усулларидан бири ҳисобланади.

Ялпи ички маҳсулот циклли кўриб чиқиш принципи асосида шакллантирилади: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан базавий ахборот массивларини олиш тартиби ва муддатларига мувофиқ босқичма-босқич аниқлаштирилади. Бошланғич босқич ҳисоб-китоби жорий ҳисобот маълумотларига ва дастлабки баҳолашга таянади. Тегишли натижалар ялпи ички маҳсулотнинг умумий ҳажмини ва унинг кўрсаткичлари ўзгариши тенденциясини тезкор баҳолашга мўлжалланган, кейинчалик ҳисоб-китоблар кенгроқ ахборот базасини олиш асосида аниқлаштирилади.

Турлича даврийлиқда (йиллик ва чораклик) берилган баҳолашни балансли бирга қўшиб олиб бориш ялпи ички маҳсулот кўрсаткичини ҳисоблашнинг бошқа бир принципи ҳисобланади

Йиллик баҳолаш ялпи ички маҳсулотнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Йиллик баҳолашда иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўйича ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг, маҳсулотлар ва хизматлардан истеъмол ва жамғариш учун фойдаланишнинг, шунингдек даромад шаклланиши жараёнларининг мувофиқлашувига эришилади.

Ялпи ички маҳсулотни чораклик баҳолаш жорий иқтисодий динамикани тавсифлаш учун ишлаб чиқилади ва ички кўрсаткич ҳисобланади, унинг кўлами батафсилроқ ахборот асосида йиллик баҳолаш давомида аниқлаштирилади.

Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари ҳисоб-китоби тармоқлар бўйича юритилади (илова), улар сўнгра товар ишлаб чиқарадиган тармоқлар ва хизмат кўрсатадиган (бозор тармоқлари ва бозорга хос бўлмаган) тармоқлар бўйича гуруҳларга ажратилади.

Товар ишлаб чиқарадиган тармоқларга қуйидагилар тегишлидир: саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқлари.

Бозор хизматлари кўрсатадиган тармоқларга қуйидагилар тегишлидир: транспорт ва алоқа тармоғи, савдо (ички ва ташқи), тайёрлов, ахборот-ҳисоблаш хизмати кўрсатиш, кўчмас мулк билан операциялар, бозорнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича умумий тижорат фаолияти, геология ва ерости бойликларини разведка қилиш, уй-жой-коммунал хўжалиги ва маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари, молиявий фаолият ва суғурта, фан, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва санъат, бошқарувнинг бозорга оид қисми.

Бозорга хос бўлмаган хизмат кўрсатувчи тармоқларга қуйидагилар тегишлидир: давлат бюджетидан молиялаштириладиган хизматлар (фан, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва санъат, бошқарув тармоқларининг бозорга оид бўлмаган қисми).

Товар ишлаб чиқарадиган ва бозор билан боғлиқ хизмат кўрсатадиган тармоқларда ялпи ишлаб чиқариш ишлаб чиқарилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматларнинг йиғма қиймати сифатида аниқланади. Бозорга хос бўлмаган хизмат кўрсатадиган тармоқларда ялпи ишлаб чиқариш ушбу тармоқларнинг жорий харажатлари йиғма қиймати билан аниқланади.

Маҳсулот ишлаб чиқарилган даврда бозор нархларидан фойдаланиш товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни баҳолашнинг асосий принципи ҳисобланади.

Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашда ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисоблаш хусусиятларини инобатга олган ҳолда барча тармоқларнинг бозор учун ишлаб чиқариши асосий нархларда баҳоланади.

Асосий нарх - ишлаб чиқарувчи томонидан товар ёки хизматлар бирлиги учун олинадиган нарх, бунда маҳсулотга тўланиши керак бўлган барча солиқлар айириб ташланади ва маҳсулот учун берилган субсидия қўшилади (импортга субсидия бундан мустасно).

Маҳсулотга солинадиган солиқлар - одатда, товар ёки хизматнинг бир бирлиги учун, яъни резидентлар томонидан ишлаб чиқариладиган, сотиладиган ёки импорт қилинадиган товарлар ва хизматлар миқдори ёки қийматига мутаносиб равишда ундириладиган солиқлар.

Маҳсулотга солинадиган солиқларга қуйидаги энг кўп тарқалган солиқлар тегишлидир:

қўшилган қиймат солиғи ва қўшилган қиймат солиғи типидаги солиқлар;

акцизлар: товарларнинг айрим турлари ёки гуруҳларига (алкоголли ичимликлар, тамаки, ёқилғи ва бошқалар) солинадиган солиқлар;

экспорт-импорт операцияларига солиқлар.

Маҳсулотга субсидиялар - бу резидентлар томонидан ишлаб чиқариладиган, сотиладиган ёки импорт қилинадиган товарлар ва хизматлар сифати ёки қийматига одатда пропорционал тўланадиган субсидиялар.

Бозор хизматлари кўрсатиш қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда хизматларни сотишдан олинадиган тушум миқдори билан ўлчанади (асосий нархларда).

Ўзининг пировард истеъмолига мўлжалланган товарлар ва хизматларни баҳолаш учун худди шундай бозор товарлари ва хизматлар асосий нархлари қўлланилади.

Оралиқ истеъмол учун мўлжалланган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида уларни истеъмол қилиш пайтида мавжуд бўлган харидорнинг нархлари бўйича баҳоланади.

Харидорнинг нархи қуйидагиларни ўз ичига олади: товар ёки хизматларнинг асосий нархи; савдо-транспорт устамаси;

маҳсулотга солинадиган солиқлар, қўшилган қиймат солиғидан ташқари, товарни ишлаб чиқаришда ва истеъмолчига етказишда ҳамда хизматлар кўрсатишда тўланиши керак бўлган импортга солиқлар ҳам шу жумлага киради (маҳсулотга субсидиялар, шу жумладан, импортга субсидиялар чиқариб ташланган ҳолда);

харидор томонидан тўланадиган ва чиқариб ташланмайдиган қўшилган қиймат солиғи (у мавжуд бўлган тақдирда).

Шундай қилиб, товарларни ялпи ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажмидан оралиқ истеъмолни айириб ташлашдан ҳосил бўладиган бозор нархларидаги ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи қуйидаги схема бўйича баҳоланади:

бозор нархларида ялпи ички маҳсулот = асосий нархларда ялпи қўшилган қиймат + маҳсулотга ва экспорт-импорт операцияларига соф солиқлар.


Саноат


Ялпи ишлаб чиқариш, оралиқ истеъмол ва саноатнинг қўшилган қиймати кўрсаткичлари иқтисодиёт тармоқларининг амалдаги классификаторига мувофиқ унинг асосий қисм тармоқлари бўйича ҳисобланади. Қисқа муддатли даврда саноат ривожланиши таҳлилини амалга ошириш мақсадида "Саноат тармоқлари бўйича маҳсулот ҳажми" статистик ҳисобот шакли бўйича барча асосий тармоқлар ажратиб кўрсатилади.

Саноат таркибига қуйидагилар киритилмайди:

четга саноат маҳсулоти ишлаб чиқармайдиган тажриба заводлари ("Фан ва илмий хизмат кўрсатиш");

давлат бошқаруви органлари фаолияти (вазирликлар, қўмиталар ва идоралар, шунингдек молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, уларнинг бош бошқармалари - "Бошқарув");

саноат корхоналари таркибидаги носаноат функцияларини бажарадиган бўлинмалар (уй-жой хўжалиги, поликлиникалар, маданий-маиший хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва ҳоказолар). Бундай бўлинмалар тегишли тармоқлар таркибига киритилади.

Ёрдамчи (мустақил балансда бўлмаган) саноат корхоналари ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардаги ишлаб чиқаришлар, шунингдек саноат фаолияти қисми бўйича комбинациялашган корхоналар (масалан, уйсозлик комбинатлари) саноатнинг тегишли тармоқлари таркибига киритилади.

Улар мансуб бўлган корхоналар ва ташкилотлар томонидан бевосита бошқариладиган хўжалик бошқаруви ташкилотлари, саноат бирлашмалари, трестлар, комбинатлар ва таъминот харажатлари уларни бошқарадиган корхоналар ва ташкилотлар харажатига кирадиган бошқа корхоналар ва ташкилотлар саноат таркибига киради.

Саноат тармоғи ишлаб чиқариши:

йирик саноат корхоналари, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар;

саноат фаолияти билан шуғулланадиган кичик саноат корхоналари ва микрофирмалар, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар;

носаноат ташкилотлари қошидаги ёрдамчи саноат корхоналари;

уй хўжаликларида (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, мебель, асбоб-ускуналар, кийим-бош, пойафзал, маиший техникани таъмирлаш бўйича якка тартибдаги фаолият, косиблик, бадиий ҳунармандчилик ва ҳоказолар) ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти қиймати сифатида аниқланади.

Корхоналарнинг саноат ишлаб чиқаришига қуйидагилар тегишли бўлади: тайёр маҳсулот, ярим тайёр маҳсулотлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхона томонидан бажарилган саноат хусусиятига эга бўлган ишлар (саноат буюмлари, асбоб-ускуналар, мебель, кийим-бош, пойафзал ва ҳоказоларни таъмирлаш, четга буюртмалар бўйича, ўзининг капитал қурилиши ҳамда ўзининг бинолари ва иншоотларини, ёрдамчи корхоналарини капитал таъмирлаш учун бажарилган алоҳида операциялар, ўз асбоб-ускуналари ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш ишлари).

Уй хўжаликларининг саноат ишлаб чиқариши қуйидагиларни ўз ичига олади: сотиш ва ўз истеъмоли учун нон, ун, вино, ўсимлик мойи, қурилиш материаллари ва ҳоказолар ишлаб чиқариш, косиб-ҳунармандчилик буюмлари ва бадиий буюмлар, кийим-бош, пойафзал ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва сотишга мўлжалланган бошқа шунга ўхшаш хизматлар.

Амалдаги нархларда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш мазкур ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати сифатида аниқланади.

Саноатнинг ялпи қўшилган қийматини ҳисоблаш учун:

мулкчиликнинг барча шакллари ва бошқарувнинг барча ташкилий-ҳуқуқий шаклларидаги йирик саноат корхоналари учун - "Корхона харажатлари тўғрисида ҳисобот" давлат статистика ҳисоботи бўйича;

кичик корхоналар ва микрофирмалар учун - "Микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳисоботи" давлат статистика ҳисоботи маълумотлари бўйича;

носаноат тармоқларининг ёрдамчи саноат корхоналари учун - махсус танлаб олинган текшириш натижаларига кўра кейинчалик эксперт тузатиши киритишни ҳисобга олган ҳолда кичик корхоналарда шаклланган ялпи ишлаб чиқаришда оралиқ истеъмол улуши бўйича;

уй хўжаликлари (аҳоли) учун - озиқ-овқат ва ноозиқ овқат товарлари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, ҳар чоракда давлат статистика органлари, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказиладиган якка тартибдаги меҳнат фаолиятидан олинадиган даромадга солинадиган солиқлар тўғрисида, уй хўжаликларининг саноат фаолиятини махсус танлов кузатувлари бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолиятидан олинадиган даромадлар ва харажатлар тўғрисида уй хўжаликларини бюджетга доир кузатув маълумотлари бўйича оралиқ истеъмол ҳисоблаб чиқилади.

Саноат ишлаб чиқариши динамикасини ва унинг ўсиш суръатларини аниқлаш учун 200 номдан ортиқни ўз ичига оладиган товарлар тўпламини танлаб олинган доира бўйича саноатнинг қисм тармоқлари бўйича маҳсулотнинг физик ҳажми индекси ҳисоб-китоби амалга оширилади, кейинчалик умумсаноат индексига эга бўлиш учун алоҳида товарлар бўйича олинган тўғри индексларни қисм тармоқлари ва йириклаштирилган тармоқлар бўйича (икки марта тортиш) қўшилган қиймат тузилмасига киритилади.

Оғирлик сифатида аниқлаштирилган йиллик маълумотлар мавжуд бўлган охирги йил қўшилган қиймати тузилмасидан, шунингдек қиёсий нархлар сифатида айни шу йил нархларидан фойдаланилади.

Олдинги даврга таққослаганда ҳисобот даврида саноат ишлаб чиқаришидаги таркибий силжишларни ҳисобга олиш мақсадида физик ҳажм индекслари йиллик ҳисоб-китобини амалга оширишда оғирлик сифатида кейинчалик икки индексдан ўртача геометрик индекс ҳисоблаб чиқилган ҳолда икки таққосланадиган давр тузилмасидан фойдаланилади.

Юқорида баён қилинган схема бўйича физик ҳажм индекси ҳисоблаш натура ифодасида маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ахборотни тезкор баҳолаш босқичида ахборот мавжудлиги муносабати билан йирик корхоналар доираси бўйича тузилади.

Корхоналарнинг тўлиқ доираси, шу жумладан, уй хўжаликларидаги саноат ишлаб чиқариши бўйича қўшилган қийматнинг физик ҳажми индексини аниқлаш мақсадида алоҳида товарларга нархлар индексларидан ёки йирик корхоналар бўйича тармоқларда шаклланган билвосита дефляторлардан фойдаланилади. Сўнгра, умумсаноат индексига эга бўлиш учун йирик корхоналар бўйича физик ҳажм индексига кичик корхоналар ва микрофирмалар, ёрдамчи саноат ва уй хўжаликларида ишлаб чиқариш бўйича физик ҳажмнинг базавий даврнинг ушбу тоифалари қўшилган қийматини тортиб кўриш йўли билан ҳисоблаб чиқилган индексларига тузатиш киритилади.

Йиллик ҳисоб-китобларда ушбу усул батафсил ахборот пайдо бўлиши билан аниқлаштирилади.


Қишлоқ хўжалиги

(балиқчилик ва ўрмон хўжалиги ҳам шу жумлага киради)


"Қишлоқ хўжалиги" тармоғи - деҳқончилик, чорвачилик ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатишни ўз ичига олади. Ўрмон дов-дарахтлари етиштириш (ўрмончилик, балиқ тутиш ва овлаш натижасида қўлга киритилган хом маҳсулотлар, ёввойи ўсадиган мевалар, резавор мевалар ва табиатнинг бошқа тайёр маҳсулотларини йиғиш, шунингдек сўйилган мол маҳсулотлари (гўшт, тери) ва қишлоқ хўжалиги хом ашё маҳсулотларини қайта ишлаш (ун, ўсимлик ва мол ёғи ва бошқалар) қишлоқ хўжалиги тармоғига киритилмайди.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) деҳқончилик маҳсулотлари:

календарь йил ҳосилидан олинган хом ашё маҳсулотлар қиймати;

кўп йиллик дов-дарахтлар ниҳолларини етиштириш қиймати;

деҳқончилик маҳсулотларининг тугалланмаган ишлаб чиқариши қийматининг ўзгариши;

б) чорвачилик маҳсулотлари:

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини боқиш ва хўжалик мақсадида фойдаланиш натижасида олинган хом ашё маҳсулотлари қиймати;

мол, парранда ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини боқиш қиймати (янги туғилган мол ва қўшилган оғирлик қиймати);

в) қишлоқ хўжалигига кўрсатилган бозор хизматлари ва бозорга хос бўлмаган хизматлар қиймати:

ерни яхшилаш, тупроқни кимёлаштириш ва бошқа агрономия ишлари, ўсимликларни касалликлар ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларидан ҳимоя қилиш бўйича хизматлар қиймати;

қишлоқ хўжалигига зоотехника ва ветеринария хизмати кўрсатиш қиймати;

ирригация ва мелиорация тизимларидан фойдаланиш бўйича сув хўжалиги корхоналари (ташкилотлари) хизматлари қиймати.

Бунда улар бўйича харажатлар тўлиқ ёки кўп қисми уларни сотишдан олинган тушум ҳисобига қопланадиган хизматлар (ишлар) қиймати бозор хизматларига тегишли бўлади. Ушбу хизматлар қишлоқ хўжалиги корхоналарига чет корхоналар ва ташкилотлар томонидан тўлов эвазига кўрсатилади ва уларнинг қиймати қишлоқ хўжалиги корхоналарининг моддий харажатларига киритилади. Харажатлар тўлиқ ёки асосан бюджет маблағлари ҳисобига қопланадиган хизматлар бозорга хос бўлмаган хизматларга тегишли бўлади.

Ишлаб чиқаришни баҳолаш ялпи айланма усули асосида амалга оширилади, яъни мазкур корхона томонидан етиштирилган барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, ҳисобот даврида корхона томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймати ҳам киритилади. Масалан, корхона томонидан етиштирилган ва у томонидан уруғлик учун ёки мол боқиш учун фойдаланилган дон, инкубация учун тухум, бузоқларни эмизиш учун сут ва ҳоказо. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қаерда ишлаб чиқарилганлигидан қатъи назар, ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарида, фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган бўлмасин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барча турларини ўз ичига олади. Электр энергияси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат йўли билан қайта ишлаш, қурилиш сингари қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ёрдамчи ишлаб чиқаришлари ишлаб чиқариши тартибига кирмайди.

Қишлоқ хўжалиги фаолиятининг кўплаб турлари ҳисобот даври давомийлигадан ортиқ бўлган узоқ муддатли ишлаб чиқариш даврига эга бўлади (қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш, кўп йиллик дов-дарахтлар экиш, чорва моллари боқиш, балиқларни кўпайтириш). Ушбу ҳолларда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинлари, кўп йиллик дов-дарахтлар, чорва моллари ва балиқ улар тайёр маҳсулот тоифасига ўтгунгача, яъни бозорда сотиш учун яроқли кўриниш олгунгача тугалланмаган ишлаб чиқариш сифатида қаралади.

Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулотини жорий нархларда баҳолаш қишлоқ хўжалиги корхоналари, аҳоли хўжаликлари ва фермер хўжаликларида натура шаклида деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш тўғрисида қишлоқ хўжалиги статистикаси маълумотлари асосида амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари баланси, маҳсулот ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмолни аниқлаш учун асосий ахборот манбаи ҳисобланади.

Чорвачиликда ялпи ишлаб чиқариш ва қўшилган қийматни аниқлашда хўжаликларнинг барча тоифаларидаги (қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари) моллар бош сонини ҳисобга олиш маълумотларидан ҳамда уй хўжаликларида чорва моллари мавжудлиги (турлар бўйича) махсус кузатув натижаларидан, Хўжалик бўйича ҳисобга олиш дафтари маълумотларидан ва бошқа билвосита ҳисоб-китоблардан фойдаланилади.

Қишлоқ хўжалигининг ялпи қўшилган қийматини ҳисоблаш учун хўжаликларнинг барча тоифалари - қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, аҳоли ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатадиган корхоналар бўйича алоҳида-алоҳида оралиқ истеъмол ҳисоблаб чиқилади.

Оралиқ истеъмол:

қишлоқ хўжалиги корхоналарида - "Қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳисоботи", "Чорвачиликнинг ҳолати тўғрисидаги ҳисобот" давлат статистика ҳисоботлари бўйича;

фермер хўжаликларида - "Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот" давлат статистика ҳисоботи маълумотлари, шунингдек озиқ-овқат ресурслари баланси маълумотлари, чорва моллари ва паррандага ем сарфи ҳисоб-китоблари, махсус танлов кузатувлари маълумотлари бўйича;

деҳқон хўжаликларида - "Деҳқон хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот" статистика ҳисоботи маълумотлари, шунингдек озиқ-овқат ресурслари баланси маълумотлари, чорва моллари ва паррандага ем сарфи ҳисоб-китоблари, махсус танлов кузатувлари маълумотлари бўйича аниқланади.

Чораклик баҳолашда оралиқ истеъмолга махсус танлов кузатувлари натижалари асосида мавсумийлик омили ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритилади.

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган ташкилотларнинг ялпи ишлаб чиқариши ўзида асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бозорга хос бўлмаган хизматларни ифодалайди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат бюджети ижроси тўғрисидага ҳисоботи маълумотлари бўйича улар таъминотига жорий харажатлар миқдорида аниқланади.

Тармоқда қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулотидан маҳсулотлар ва хизматларнинг ялпи ишлаб чиқаришига ўтиш чораклик баҳоларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган ташкилотлар хизматлари қийматининг йиллик ҳисоб-китобларида шаклланган қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулотига нисбати кўринишида амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг ўсиш суръатларини аниқлаш учун хўжаликларнинг барча тоифалари бўйича ўтган йилнинг тегишли давридаги нархларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичларини натура ифодасида тўғридан-тўғри баҳолаш йўли билан уни ўтган йилнинг тегишли давридаги қиёсий нархларда қайта баҳолаш амалга оширилади.

Бюджет ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатилиши меҳнат статистикаси маълумотлари бўйича ушбу тармоқларда банд бўлганлар сони ўзгариши индекси бўйича қиёсий нархларда қайта ҳисоблаб чиқилади.

"Ўрмон хўжалиги" тармоғи қуйидагиларни ўз ичига олади: ўрмончилик, ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғиш, овчилик ва ўрмон хўжалигига хизмат кўрсатиш.

Ўрмон хўжалигининг бозор ишлаб чиқариши товар кўринишидаги маҳсулот ва тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқлари ўзгариши суммаси сифатида аниқланади. Товар маҳсулот қиймати ўрмон дов-дарахтлари экиш ва ўстириш, ўрмонларни парвариш қилиш, ўрмонларнинг табиий тикланишига кўмаклашадиган шартномалар бўйича бажарилган бошқа ишлар қиймати, шунингдек четга сотиладиган уруғлик, кўчат ва бошқа маҳсулотлар қиймати миқдорида аниқланади.

Аҳолининг ўрмондан фойдаланиши ва овчилик маҳсулотларини тайёрлаши уй хўжаликлари томонидан ва ўз истеъмоли учун тайёрланган ўтин, ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар, мева ва резавор мевалар қийматини ўз ичига олади. Ушбу фаолият бўйича ишлаб чиқариш тайёрлов ташкилотлари томонидан маҳсулотни сотиш ва бозордаги нархлар бўйича баҳоланади. Ишлаб чиқаришни ҳисоблаш уй хўжаликлари бюджетларини кузатув маълумотлари, тайёрлов фаолияти билан шуғулланадиган мазкур корхоналар маълумотлари асосида бажарилади. Ушбу фаолият бўйича оралиқ истеъмол аниқланмайди.

Ўрмон тармоғининг йирик кичик корхоналари учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маҳсулот ишлаб чиқаришни ва оралиқ истеъмолни аниқлаш учун ахборотнинг асосий манбалари ҳисобланади.

Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши ўсиш суръатларини баҳолаш учун дов-дарахтлар майдони индекс бўйича қиёсий нархларда қайта ҳисоблаб чиқилади.

Жорий статистика ахбороти мавжуд эмаслиги муносабати билан ва ялпи ички маҳсулотда ушбу тармоқнинг салмоғи унча катта эмаслигини ҳисобга олган олда тезкор чораклик баҳоларда ҳисоб-китоб ўрмон хўжалигида банд бўлганлар сони индекси ва ўрмон хўжалигида банд бўлганларнинг иш ҳақи ўзгариши индекси бўйича базавий даврдан бошлаб юритилади.

"Балиқчилик хўжалиги" тармоғи балиқчилик, балиқ овлаш (балиқ ови, кемаларда уни қайта ишлаш) ва балиқчилик хўжалигига хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.

Тармоқ балиқчилик саноати корхоналари (консерва ишлаб чиқаришсиз), балиқ овлаш хўжаликлари (ҳовуз балиқчилиги ва балиқ овлаш қисми бўйича), шунингдек аҳоли томонидан сотиш ва ўз истеъмоли учун балиқ тайёрлаш фаолиятини қамраб олади.

Давлат корхоналари ва нодавлат корхоналар бўйича балиқ овлаш бўйича ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол балиқчилик хўжалигининг йирик, кичик корхоналари учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи маълумотлари асосида аниқланади.

Аҳоли томонидан балиқ тайёрлаш бўйича ишлаб чиқариш бозорда сотиш нархлари бўйича уй хўжаликлари бюджетини кузатув маълумотлари бўйича баҳоланади. Ушбу фаолият бўйича оралиқ истеъмол аниқланмайди.

Балиқ овлаш ишлаб чиқариши қиёсий нархларда қуйидаги усул билан:

давлат корхоналари ва нодавлат корхоналар бўйича ўтган йил жорий нархларда ишлаб чиқариш балиқ овлаш физик ҳажмининг индекси ёрдамида интерполяция йўли билан;

уй хўжаликлари бўйича балиқ овлаш маҳсулотларига нархлар индекслари ёрдамида ҳисобот йилида жорий нархларда ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни дефляция қилиш йўли билан қайта баҳоланади.


Қурилиш


"Қурилиш" тармоғи пудрат ва хўжалик усули билан қурилиш, монтаж ишлари ва бошқа ишларни амалга оширадиган умумқурилиш ва ихтисослаштирилган ташкилотлар фаолиятини, бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлайдиган, аҳоли буюртмаси бўйича уй-жой (квартиралар)ни таъмирлайдиган ва қурадиган ташкилотларни; фойдаланиш учун бурғилайдиган ташкилотларни; лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотларини; қурилишнинг хўжалик бошқарувини; нокорпоратив бирликларнинг қурилиш фаолиятини (буюртмалар бўйича тураржой, чорбоғлар, ёрдамчи хўжалик иморатлари қуриш ва таъмирлаш, якка тартибдаги қурилиш билан шуғулланадиган ва ўз кучи билан уй-жой, чорбоғлар, ёрдамчи хўжалик иморатларини мукаммал таъмирлайдиган хусусий шахслар) қамраб олади.

Қурилишнинг хусусияти ишлаб чиқариш узоқ давр давом этадиган тармоқ эканлигидан иборатдир, шу муносабат билан ишлаб чиқариш ва оралиқ харажатларнинг мутаносиблигини таъминлаш ҳамда реал қўшилган қиймат миқдорига эга бўлиш учун ишлаб чиқариш тугалланиши билан эмас, балки бажарилиши давомида ҳисобга олинади.

Қурилиш ишлаб чиқариши ўзида пудрат ёки хўжалик усули билан бажариладиган бинолар ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари қийматини, шунингдек якка тартибда уй-жой қуриш ишлари қийматини ифодалайди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) қурилиш-монтаж ишлари;

б) муйян қурилиш объектларига тегишли бўлган геология-разведка ва бурғилаш ишлари;

в) муайян қурилиш объектларига тегишли бўлган лойиҳа-қидирув ишлари;

г) ерни яхшилаш ишлари, ирригация ва мелиорация ишлари;

д) бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш;

е) пудрат усулида бажариладиган бинолар ва иншоотларни жорий таъмирлаш;

ж) якка тартибдаги уй-жойлар ва хўжалик усули билан қурилган иморатлар қиймати.

Ўрнатилган асбоб-ускуналар қиймати, кўп йиллик дов-дарахтлар экиш ва чуқур разведка бурғулаши харажатлари қурилиш ишлаб чиқаришига киритилмайди.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми йирик, кичик қурилиш корхоналари ва микрофирмалар, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Аҳолининг якка тартибда уй-жой қуриши тоифаси ва хусусий қурилиш учун оралиқ истеъмол махсус танлов кузатувлари натижалари асосида эксперт тузатиши киритилган ҳолда кичик корхоналар бўйича шаклланган ялпи ишлаб чиқаришда унинг улуши бўйича аниқланади.

Ялпи ички маҳсулотнинг тезкор чораклик ҳисоб-китобида тармоқнинг ялпи ишлаб чиқариши қурилиш-монтаж ишларида инвестициялар тўғрисидаги маълумотлар асосида жорий нархларда аниқланади, кейинчалик шу жумладан якка тартибдаги қурилиш ҳамда бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган йиллик ишланмаларда ҳисобланадиган қурилиш маҳсулоти тўлиқ ҳажмигача ҳисоблаб чиқилади.

Ҳисобот билан қамраб олинадиган ташкилотлар доираси ва қайта ҳисоблаш коэффициентлари ҳар чоракда аниқлаштирилади.

Якка тартибда уй-жой қуриш ҳажми якка тартибдаги уй-жойнинг бозор қийматига тузатиш киритилиши ҳисобга олинган ҳолда ўзгартирилиши зарур.

Тармоқ ялпи ишлаб чиқаришини қиёсий нархларда қайта баҳолаш қурилиш-монтаж ишларининг технологик тузилмаси ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилган қурилиш нархлари индекси бўйича жорий нархларда ялпи ишлаб чиқаришни дефляция қилиш билан амалга оширилади.


Транспорт


"Транспорт" тармоғи мулкчиликнинг барча шакллари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидаги мустақил транспорт корхоналари, бошқа тармоқларга тегишли деб топилган корхоналарнинг ёрдамчи бўлинмалари, юк ва йўловчилар ташиш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш юзасидан уй хўжаликлари томонидан бажариладиган юк ва йўловчилар ташиш билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларини қамраб олади. Шоссе хўжалиги автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш бўйича фаолиятни ўз ичига олади.

Транспорт тармоғининг ялпи ишлаб чиқариши транспортнинг барча турларида:

темирйўл транспортида, шу жумладан, трамвай ва метрополитенда;

шоссели транспортда, шу жумладан троллейбус транспортида ҳамда автомобиль ва шоссе хўжалигида;

қувур транспортида;

сув транспортида;

авиация транспортида;

транспортнинг бошқа турларида юк (юк транспорти) ва йўловчилар (йўловчилар транспорти) ташишдан олинган даромадларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмолни ҳисоблаш юк ва йўловчилар ташиш, нефть ва газни ҳайдаш, почтани транспортда ташиш, юклаш-тушириш ишлари, омбор биноларидан фойдаланишдан олинган амалдаги даромадлар бўйича статистика маълумотларидан фойдаланиб транспорт турлари бўйича алоҳида юритилади.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми йирик, кичик транспорт корхоналари ва микрофирмалар, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Тадбиркорларнинг ва лицензияга эга бўлган ҳолда ва рухсат берувчи ҳужжатларсиз юк ва йўловчилар ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган уй хўжаликлари ишлари (ишлаб чиқариши) ҳажми тадбиркорлар (жисмоний шахслар) - транспорт эгаларининг ишини танлов кузатувларига асосланган.

Ахборотнинг асосий манбалари:

Автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг жисмоний шахсларга берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлари;

Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги давлат хизмати органларининг автотранспорт воситалари якка тартибдаги эгаларининг умумий сони тўғрисидаги маълумотлари;

махсус танлов кузатувлари.

Оралиқ истеъмол махсус танлов кузатувлари натижалари асосида эксперт тузатиш киритган ҳолда кичик корхоналар бўйича шаклланган ялпи ишлаб чиқаришда унинг улуши бўйича аниқланади.

Чораклик ҳисоб-китобларда транспортда даромадлар тўғрисидаги ахборот мавжуд эмаслиги муносабати билан ҳисоб-китоб юк айланиши ва йўловчилар айланиши физик ҳажми индекси ва транспортнинг барча турлари бўйича нархлар индекси орқали базавий даврдан бошлаб бажарилади.

Базавий даврнинг ялпи ишлаб чиқаришини аниқлаш учун -транспортнинг ҳар хил тури бўйича (юк ва йўловчилар транспорти бўйича алоҳида) йиллик ялпи ишлаб чиқариш уларнинг даромадлари тузилмасига мувофиқ чораклар бўйича тақсимланади.


Алоқа


"Алоқа" тармоғи почта, электрон, телефон ва радио алоқасини ўз ичига олади.

Тармоқнинг ишлаб чиқариши почта, даврий матбуот, жўнатмалар етказиб берилишидан, почта маркалари ва откриткалар ва бошқалар сотилишидан; телефон ва телеграф каналларидан фойдаланганлик, телефонлар ўрнатилганлиги учун тўловлардан; радио ва телевидение тушумларидан ва бошқалардан корхоналар олган даромадлар, шунингдек хусусий шахслар томонидан алоқа хизматлари кўрсатишдан олинган даромадлар жами сифатида аниқланади.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми йирик, кичик алоқа корхоналари ва микрофирмалар, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Қиёсий нархларда ялпи ишлаб чиқаришни қайта баҳолаш нархлар статистикасида ҳисоблаб чиқилган алоқа хизматларига тарифлар индекси орқали дефляция қилиш билан амалга оширилади.


Савдо


"Савдо" тармоғи ички ва ташқи савдони ўз ичига олади.

Ички савдо қуйидагиларни ўз ичига олади: улгуржи савдо, чакана савдо (шу жумладан, сабзавот сақланадиган жойлар), умумий овқатланиш; чакана ва улгуржи савдо ҳамда умумий овқатланишнинг хўжалик бошқаруви; маданий-маиший мақсаддаги ва хўжаликда ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш; халқ истеъмол товарларининг олди-сотдисида ва маданий-маиший мақсаддаги ва хўжаликда ишлатиладиган буюмларни ёллашга (прокатга) беришда биржалар, брокерлик, маклерлик, дилерлик идоралари, агентликлар, савдо уйлари, тижорат марказларининг воситачилик хизматлари. У давлат корхоналари ва нодавлат корхоналарнинг, шунингдек патентга эга бўлган ва патенга эга бўлмаган савдо фаолияти билан шуғулланувчи хусусий шахсларнинг фаолиятини қамраб олади.

Чакана ва улгуржи савдо ишлаб чиқариши асосий нархларда савдо устамаси миқдори (сотилган устига қўйилган тўлов) билан ўлчанади. Савдо устамаси ўзида қўшилган қиймат солиғи ва маҳсулотларга бошқа солиқлар плюс маҳсулотга субсидиялар чиқариб ташланган ҳолда сотиш ва харид нархларида сотилган товарларнинг қиймати ўртасидаги фарқни ифодалайди.

Савдо устамаси ўзида савдо қилувчи ташкилотларнинг ялпи даромадини ифодалайди, ундан муомала харажатларини қоплаш ва фойда олиш учун фойдаланилади. Асосий нархларда умумий овқатланиш ишлаб чиқариши қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда унинг товар айланмасига тенглаштирилган (яъни сотилган қўшилган устама ҳақдан ташқари у овқат тайёрлашда фойдаланган маҳсулотлар қийматини ҳам ўз ичига олади).

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми йирик, кичик савдо корхоналари ва микрофирмалар, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Савдо ва умумий овқатланиш билан шуғулланувчи хусусий шахслар фаолияти бўйича (норасмий сектор) қуйидагилар ахборот манбалари ҳисобланади:

а) савдо фаолиятидан олинган даромадлар тўғрисида уй хўжаликлари бюджетини кузатув маълумотлари;

б) истеъмол товарлари бозорларини махсус танлов кузатувлари;

в) деҳқон бозорлари фаолияти тўғрисида маъмуриятнинг маълумотлари;

г) Давлат солиқ қўмитасининг чораклик давр бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти даромадига солинадиган солиқлар тўғрисидаги маълумотлари.

Ушбу тоифа учун оралиқ истеъмол махсус танлов кузатувлари натижалари асосида эксперт тузатиш киритилган ҳолда хусусий корхоналар бўйича шаклланган ялпи ишлаб чиқаришда унинг улуши бўйича аниқланади.

Ташқи савдо товарлар ва хизматлар билан экспорт-импорт операцияларини қамраб олади.

Ташқи савдо ҳажми ички савдо ҳажмида бўлгани сингари сотилган устига қўйилган тўлов миқдори билан ўлчанади. Ташқи савдода устига қуйилган тўлов (ялпи даромад) экспорт ва импорт операциялари билан шуғулланадиган барча иқтисодий бирликларнинг ушбу операциялар бўйича товарлар ва хизматларни сотиш ва харид қилиш нархлари ўртасидаги фарққа тенг бўлади.

Ташқи савдонинг ялпи ишлаб чиқариши статистика органлари томонидан ўтказиладиган махсус сўровлар асосида аниқланадиган асосий ташқи савдо ташкилотларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Экспорт-импорт операциялари ҳажмига ялпи даромаднинг нисбати товарлар ва хизматлар ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмига ҳам татбиқ этилади.

Оралиқ истеъмол хорижий сармоя иштирокидаги савдо қилувчи корхоналар бўйича муомала харажатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.

Чораклик ҳисоб-китобларда жорий нархларда ички савдо бўйича ялпи ишлаб чиқариш миқдори ялпи даромаднинг умумий товар айланмасига (улгуржи савдо ва умумий овқатланиш ҳам шу жумлага киради) нисбати сифатида, ташқи савдо бўйича - ялпи даромаднинг кейинчалик аниқлаштирилган чораклик маълумотларга тузатиш киритилган йиллик ҳисоб-китобларда ҳосил бўлган ташқи савдо айланмасига нисбати сифатида аниқланади.

Ички савдонинг ялпи ишлаб чиқаришини қиёсий нархларда қайта баҳолаш товарларга истеъмол нархлари индекси бўйича жорий нархларда ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни дефляция қилиш йўли билан амалга оширилади. Ташқи савдо ялпи ишлаб чиқаришини қиёсий нархларда қайта баҳолаш учун бутун экспортнинг қарийб ярмини ташкил этадиган асосий экспортни ҳосил қилувчи товарлар бўйича натура кўрсаткичи ёрдамида ҳисоблаб чиқилган физик ҳажм индексларидан, қолган қисми бўйича доллар билан ҳисоблашда ташқи савдо айланмасининг ўзгариши индексидан фойдаланилади.


Тайёрлов


"Тайёрлов" тармоғи тайёрлов ташкилотлари, тайёрлов ташкилотларига тегишли бўлган пунктлар ва бўлимлар, элеваторлар, дон қуритиш фабрикалари ва пунктлари, деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари тайёрлов идоралари, доривор хом ашё тайёрлов ташкилотлари, корхоналардаги тайёлов идоралари пунктлари, товар хом ашё биржалари, брокер идоралари ва агентликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олди-сотдисида воситачилик хизматлари кўрсатадиган хусусий шахслар фаолиятини ўз ичига олади.

Тайёрлов ташкилотларининг ишлаб чиқариши сотилган устига қўйилган тўлов миқдорини, яъни тайёрланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сотув ва харид нархи ўртасидаги фарқни ифодалайди.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми йирик, кичик тайёрлов корхоналари ва микрофирмалар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олди-сотдисида воситачилик хизматлари кўрсатадиган хусусий шахслар фаолияти бўйича ишлаб чиқариш ҳажми Давлат солиқ қўмитасининг якка тартибда меҳнат фаолияти даромадига солинадиган солиқлар тўғрисидаги маълумотлари бўйича аниқланади.

Қиёсий нархларда ишлаб чиқариш тайёрловнинг физик ҳажми индекси орқали ўтган йилнинг тегишли давридаги ишлаб чиқаришни экстраполяция қилиш йўли билан аниқланади.


Ахборот-ҳисоблаш хизматлари кўрсатиш


"Ахборот-ҳисоблаш хизматлари кўрсатиш" тармоғи ахборотни қайта ишлаш учун бозор фаолиятини, бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг ахборот-ҳисоблаш хизмати кўрсатишини, дастурий таъминлашга доир маслаҳатларни, маълумотлар базаси барпо этилиши ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

Ушбу фаолият ҳисоблаш марказлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар, шунингдек хусусий шахслар (дастурий таъминлаш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш, дастурий маълумотларни тарқатиш) томонидан амалга оширилади.

Ахборот-ҳисоблаш хизматлари ишлаб чиқариш ушбу хизматларни сотишдан олинган тушум миқдорида аниқланади.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми ахборот-ҳисоблаш хусусиятига эга бўлган хизматлар кўрсатадиган йирик, кичик корхоналар ва микрофирмалар, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Ахборот-ҳисоблаш хизматлари кўрсатадиган хусусий шахслар фаолияти бўйича ишлаб чиқариш ҳажми Давлат солиқ қўмитасининг якка тартибдаги меҳнат фаолияти даромадига солинадиган солиқлар тўғрисидаги маълумотлари бўйича аниқланади.

Чораклик ҳисоб-китобларда ялпи ишлаб чиқаришни баҳолаш, йиллик ва чораклик ҳисоб-китобларга кўра аниқлаштирилган базавий маълумотлар асосида амалга оширилади. Қиёсий нархларга қайта ҳисоблаш индекслари сифатида тармоқда банд бўлганлар сони ўзгариши индексидан, жорий нархларда қайта ҳисоблаш индекслари сифатида -тармоқда ишлайдиганларнинг иш ҳақи ўзгариши индексидан фойдаланилади.


Кўчмас мулк билан операциялар


"Кўчмас мулк билан операциялар" тармоғи ишлаб чиқариш- техник ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги кўчмас мулкнинг (тураржойдан ташқари) ташкилотлар (мулкдорлар) томонидан сотилиши ва ижарага (арендага) берилишини, ишлаб чиқариш-техник мақсадидаги кўчмас мулк, уй-жой ва бошқа кўчмас мулк олди-сотдисида ва уларни ижарага (арендага) беришда биржалар, брокерлик идоралари ва агентликларининг воситачилик хизматларини ўз ичига олади.

Ушбу тармоқ ишлаб чиқариши ҳажми ихтисослаштирилган бирликлар, шунингдек иккиламчи фаолият тартибида бошқа тармоқларнинг корхоналари томонидан амалга ошириладиган кўчмас мулк билан операциялар бўйича хизматлар қиймати миқдорида аниқланади.

Ялли ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми кўчмас мулк билан операциялар бўйича хизматлар кўрсатадиган йирик, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари, шунингдек мол-мулкни ижарага беришдан даромад оладиган бюджет ташкилотлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботи асосида аниқланади.

Чораклик баҳолашда ҳисоб-китоб йиллик ва чораклик ишланмаларга кўра аниқлаштирилган базавий давр маълумотлари асосида амалга оширилади. Қиёсий нархларда қайта ҳисоблаш индекслари сифатида тармоқда банд бўлганлар сони индексидан, жорий нархларда қайта ҳисоблаш индекслари сифатида улар иш ҳақининг ўзгариши индексидан фойдаланилади.


Бозорларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш

бўйича умумий тижорат фаолияти


"Бозорларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича умумий тижорат фаолияти" тармоғи қуйидагиларни ўз ичига олади:

товарлар, қимматли қоғозлар, валюта олди-сотдисида универсал, товар-фонд биржалари ва бошқа биржаларнинг, брокерлик идоралари ва агентликларининг воситачилик хизматлари, транспорт, уй-жой-коммунал хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш ва фан соҳасида воситачилик хизматлари, асбоб-ускуналарни созлашда, янги технологияларни меъёрига етказишда, "ноу-хау", патентлар, лицензиялар, бошқа муаллифлик ҳуқуқларини сотиш ва сотиб олишда, адабиёт ва санъат асарлари ижросига муаллифлик ҳуқуқини олиш ва беришда кўмаклашиш; реклама, намойиш қилиш хизматлари (кўргазмалар, учрашувлар ва ҳоказоларни ташкил этиш); аудиторлик фаолияти (тафтиш, бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳисобга олиш-ҳисобот ҳужжатларини тузиш ва текшириш бўйича хизматлар); маркетинг тадқиқотлари, тижорат фаолияти, молиялаштириш ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳатлар.

Ушбу хизматлар ишлаб чиқариши улар учун тўланадиган ҳақ миқдорида аниқланади. Тўлов битишувлардан фоиз, воситачилик ҳақи ва ҳоказолар шаклида амалга оширилиши мумкин.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми бозорнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатадиган йирик, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Тезкор баҳолашда ҳисоб-китоб йиллик ва чораклик ишланмалар асосида аниқлаштирилган базавий давр маълумотларидан бошлаб юритилади. Қиёсий нархларда қайта ҳисоблаш индекслари сифатида банд бўлганлар сони индексидан, жорий нархларда қайта ҳисоблаш индекслари сифатида иш ҳақининг ўзгариши индексидан фойдаланилади.


Геология ва ер остини разведка қилиш,

геодезия ва гидрометеорология хизмати


"Геология ва ер остини разведка қилиш, геодезия ва гидрометеорология хизмати" тармоғи ер остини геологик разведка қилиш, ер юзасининг геологик кўринишини суратга олиш ва ер бағрини чуқур ўрганиш, илмий тадқиқотлар сирасига киритилганлардан ташқари; нефть, газ, қаттиқ фойдали қазилма бойликлар конларини ва ерости сувларини излаш ва разведка қилиш, топография-геодезия ишлари, гидрометеорология хизмати томонидан кўрсатиладиган хизматлар, геология-разведка, геодезия ва гидрометеорологик ташкилотларнинг хўжалик бошқарувини ўз ичига олади.

Геология-разведка ишлари ишлаб чиқариши геология-разведка корхоналарининг ўз кучлари билан бажарилган ишлар қиймати миқдорида аниқланади.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми йирик, кичик геология, разведка ташкилотлари ва микрофирмалар, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар бўйича статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Тезкор ҳисоб-китоб босқичида жорий статистика ахбороти мавжуд эмаслиги сабабли баҳолаш йиллик ишланмалар асосида амалга оширилади. Қиёсий нархларда қайта ҳисоблаш индекслари сифатида тармоқда банд бўлганлар сони ўзгариши индексидан, жорий нархларда қайта ҳисоблаш индекслари сифатида - уларнинг иш ҳақи ўзгариши индексидан фойдаланилади.


Фаолиятнинг бошқа турлари


"Фаолиятнинг бошқа турлари" тармоғи таҳририятлар ва нашриётлар фаолиятини, металл парчалари ва чиқиндиларни тайёрлаш ва уларни дастлабки қайта ишлашни, идорадан ташқари қўриқлашни ва бошқа тармоқларни ўз ичига олади.

Фаолиятнинг ушбу турларида йирик, кичик корхоналари ва микрофирмалари бўйича статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмолни баҳолаш учун ахборот манбаи ҳисобланади.

Тезкор ҳисоботлар босқичида жорий статистика ахбороти мавжуд эмаслиги сабабли ҳисоб-китоб йиллик ишланмалар асосида амалга оширилади. Қиёсий нархларда қайта ҳисоблаш индекслари сифатида тармоқда банд бўлганлар сони ўзгариши индексидан, жорий нархларда қайта ҳисоблаш индекслари сифатида - уларнинг иш ҳақи ўзгариши индексидан фойдаланилади.


Уй- жой хўжалиги


"Уй-жой хўжалиги" тармоғи уй-жой фондидан, шу жумладан, ётоқхоналардан, четдан келувчилар учун ётоқхоналар бундан мустасно, фойдаланиш хизматларини ўз ичига олади. Ушбу хизматларни Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, таъмирлаш-фойдаланиш бошқармаси, корхоналар ва ташкилотларнинг уй-жой-коммунал бўлимлари, ўқув юртларининг ётоқхоналари, вазирликлар ва идораларнинг уй-жой бошқармалари кўрсатиши мумкин.

Уй-жой хўжалигининг ўзига хос хусусияти уй-жой фонди мулкдорларининг кўп хиллилигидан иборатдир: тураржой фонди хусусий мулк (фуқаролар ва юридик шахсларнинг), муниципал мулк, жамоат бирлашмалари мулки, шунингдек давлат тижорат корхоналари ва муассасалари мулки (идоравий фонд), уй-жой ширкатлари мулки бўлиши мумкин.

Хусусий уй-жой фонди қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) фуқароларнинг мулкида бўлган уй-жой фонди (хусусийлаштирилган, якка тартибда қурилган ва сотиб олинган уйлар ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уйларидаги квартиралар, жумладан боғ ва дала ҳовли ер участкаларида жойлашган, томорқа ерлари билан яшаш уйлари сифатида қайта расмийлаштирилган яшаш иморатлари), пай бадаллари тўлиқ тўланган уй-жой ширкатлари уйлари;

б) хусусий корхоналар мулкида бўлган уй-жой фонди.

Муниципал уй-жой фонди, уларга маъмурий-ҳудудий тузилмалар кирадиган шаҳар, туман мулкида бўлган фондни ўз ичига олади.

Жамоат уй-жой фонди жамоат бирлашмалари мулкида бўлган уй-жой фондини ўз ичига олади.

Идорага қарашли уй-жой фонди мулкчиликнинг барча шаклларидаги давлат тижорат корхоналари, шунингдек бюджет муассасалари уй-жой фондини ўз ичига олади.

Муниципиал уй-жой фонди бўйича бозор хизматлари ҳажми ижара ёки аренда (квартира ёки аренда тўлови) шартномаси бўйича уй-жойга амалда тўланган тўловлар билан субсидиялар қўшилишидан юзага келадиган нархларда аниқланади.

Уй-жой ва уй-жой-қурилиш кооперативлари бозор хизматлари миқдори фойдаланиш харажатлари тўлови миқдорида аниқланади.

Юридик шахслар - идорага қарашли уй-жой фонди мулкида бўлган уй-жой фондининг нобозор хизматлари ҳажми, жамоат бирлашмалари уй-жой хўжалиги хизматлари каби уни сақлашга кетадиган жорий харажатлар миқдори бўйича баҳоланади.

Фуқаролар мулкида бўлган хусусий уй-жой фонди хизматлари миқдори қуйидаги элементлар йиғиндисидан иборат:

а) ўз мулки бўлган уйда яшаш бўйича хизматларнинг шартли ҳисоблаб чиқарилган қиймати;

б) хусусий уйни арендага топширишдан олинган даромадлар.

Ўз мулки бўлган уйда яшаш бўйича хизматларнинг шартли ҳисоблаб чиқарилган қиймати уйнинг тегишли тоифалари ижарасининг (аренда) бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми уй-жой хизматлари кўрсатиш билан шуғулланадиган йирик, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланади.

Таққослама нархларда ишлаб чиқариш ҳажмини баҳолаш уй-жой хўжалигининг тегишли тоифалари уй-жой фонди майдонининг индекси бўйича ўтган йил учун жорий нархларда ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни экстраполяция қилиш методи бўйича амалга оширилади.


Коммунал хўжалик


"Коммунал хўжалик" тармоғи ташқи ободонлаштириш хизматларини (санитария юзасидан тозалаш, шаҳарлар ва поселкалар кўчаларини тозалаш ҳамда кўкаламзорлаштириш, шаҳар йўллари, кўприклардан фойдаланиш ва бошқалар), ташқи ёритишдан фойдаланиш, газ, сув, иссиқлик таъминоти, меҳмонхона хизматлари, хизмат биноларидан фойдаланиш, ёнғиндан муҳофаза қилиш хизматлари, коммунал хўжаликни хўжалик жиҳатидан бошқариш бўйича хизматларни ўз ичига олади.

Уларнинг ҳажми хизматларни сотишдан тушум (даромад) миқдорида аниқланади.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми коммунал хўжалиги хизматлари кўрсатиш билан шуғулланадиган йирик, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботлари шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Ташқи ободонлаштириш, ташқи ёритиш, хизмат биноларидан фойдаланиш, ёнғиндан муҳофаза қилиш ва коммунал хўжаликни хўжалик жиҳатидан бошқаришни ташкил этиш бюджетдан молиялаштирилади ва бозорга хос бўлмаган хизматлар кўрсатади. Улар хизматлари ҳажми ушбу корхоналарнинг жорий харажатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маълумотлари бўйича асосий капитал истеъмоли миқдорида баҳоланади.

Таққослама нархларда коммунал хўжалик бўйича ишлаб чиқаришни баҳолаш натура шаклида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўзгариши миқдорий кўрсаткичлар индекси (истеъмолчиларга газ, сув, иссиқлик энергияси бериш, оқова сувларни ўтказиб юбориш, меҳмонхоналардаги бир суткада берилган ўринлар сони, ҳудудларни тозалаш бўйича махсус автотранспорт ишининг машина-кунлари сони индекси) бўйича ўтган йил учун жорий нархларда чиқариш тўғрисидаги маълумотларни экстраполяция қилиш йўли билан амалга оширилади.


Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг

ноишлаб чиқариш турлари


ҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари" тармоғи фотография, ҳаммомлар, душ павильонлари, сартарошхоналар, квартираларни йиғиштириш, маълумотномалар бериш, топшириқларни бажариш, таржима қилиш бўйича ташкилотлар хизматларини, ломбардлар хизматларини, корхоналар томонидан кўрсатиладиган маросим хизматларини, шунингдек хусусий шахслар томонидан бажариладиган шунга ўхшаш хизматларни ўз ичига олади.

Ушбу хизматлар ҳажми ишлаб чиқарувчиларнинг нархларида, қўшилган қиймат солиғини чиқариб ташлаган ҳолда, уларни сотишдан тушган тушумлар суммаси сифатида аниқланади.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари билан шуғулланадиган йирик, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботлари шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Хусусий шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг тўланган солиқлар суммаси тўғрисидаги маълумотларига кўра баҳоланади, оралиқ истеъмол махсус танлов кузатуви натижалари асосида эксперт тузатиши киритилган ҳолда кичик корхоналар бўйича юзага келган ялпи чиқаришда уларнинг улуши бўйича аниқланади.

Аҳолига маиший хизматлар кўрсатиш бўйича ишлаб чиқаришни таққослама нархларда баҳолаш ҳисобот йили учун жорий нархларда ишлаб чиқаришни хизматлар тўпламига истеъмол нархлари индекси бўйича дефляция қилиш йўли билан амалга оширилади.


ғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот


"Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот" тармоғи касалхоналар, поликлиникалар, санаторийлар, дам олиш уйлари, туристик оромгоҳлар, стадионлар, спорт клублари, ижтимоий таъминот муассасалари ва бошқа муассасалар фаолиятини ўз ичига олади.

Ушбу тармоқларнинг ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагиларни қамраб олади:

тижорат корхоналари ва хусусий шахсларнинг (масалан, хусусий врачларнинг) бозор хизматлари;

Давлат бюджетидан ва Давлат бюджетидан ташқари жамғармаларидан молиялаштириладиган муассасалар хизматлари;

бошқа тармоқларга тегишли бўлган корхоналар бўлинмалари хизматлари.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот соҳасида хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган йирик, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботлари шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот муассасалари хизматлари ҳажми Молия вазирлигининг Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маълумотлари бўйича (пенсия ва нафақаларни айириб ташлаган ҳолда) ушбу мақсадларга жорий харажатлар ва асосий капитал истеъмоли миқдорида аниқланади.

Оралиқ истеъмол давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботдаги харажатлар тузилмаси ҳақидаги маълумотлар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Бюджет поликлиникалари, касалхоналар ва бошқалар ҳақи қисман тўланадиган хизматлар кўрсатиш, шунингдек хизматлар кўрсатиш харажатларини тўлиқ қоплаган ҳолда хизматларни бозор нархлари бўйича кўрсатиши мумкин.

Бюджет муассасалари кўрсатадиган хизматлар умумий ҳажми уларнинг жорий харажатлари ва асосий капитал истеъмолини қўшган ҳолда аниқланади.

Хусусий шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми тўланган солиқлар суммаси тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра баҳоланади, оралиқ истеъмол махсус танлов кузатуви натижалари асосида эксперт тузатиш киритилган ҳолда кичик корхоналар бўйича юзага келган ялпи ишлаб чиқаришда уларнинг улуши бўйича аниқланади.

Таққослама нархларда ушбу хизматларни ишлаб чиқариш:

- бозор хизматлари - хизмат турлари истеъмол нархлари индекси бўйича ҳисобот йили учун жорий нархларда ишлаб чиқаришни дефляция қилиш йўли билан;

- бозорга хос бўлмаган хизматлар - нархларнинг тегишли индекслари орқали харажатлар элементлари бўйича қайта баҳолаш йўли билан қайта баҳоланади.


Таълим


"Таълим" тармоғи ўқув академиялари, университетлар, институтлар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими кадрларини тайёрлаш бўйича бошқа ўқув юртлари, тайёрлаш ва малака ошириш курслари, болалар уйлари, мактабгача таълим муассасалари, шунингдек ушбу соҳада якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар хизматлари фаолиятини ўз ичига олади.

Ушбу тармоқ ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагиларни ўз ичига олади:

тижорат корхоналари ва хусусий шахсларнинг (масалан, хусусий тарбиячилар, ўқитувчилар, репетиторларнинг) бозор хизматлари;

Давлат бюджети ва Давлат бюджетидан ташқари жамғармалардан молиялаштириладиган муассасалар хизматлари;

бошқа тармоқларга тегишли бўлган корхоналар бўлинмалари хизматлари.

Давлат бюджети ҳисобига молиялаштириладиган муассасалар хизматларининг умумий ҳажми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиганинг давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маълумотларига кўра таълим учун (стипендиялар чиқариб ташланган, асосий капиталнинг истеъмоли қўшилган ҳолда) жорий харажатлар суммаси миқдорида аниқланади. Оралиқ истеъмолни ҳисоблаб чиқариш учун харажатлар таркиби тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади.

Болаларга мактабдан ташқари хизматлар кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш ва таълим суғуртаси давлат бюджетидан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштирилади. Бу маълумотлар ушбу жамғармаларнинг бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботдан олинади.

Бошқа тармоқларга тегишли бўлган корхоналар бўлинмалари томонидан кўрсатилган таълим хизматларининг умумий ҳажми ушбу корхоналарнинг Давлат статистика ҳисоботлари маълумотларига кўра корхоналарни ижтимоий ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ижтимоий-маданий соҳа объектлари таъминотининг таълим қисми бўйича харажатлар миқдорида аниқланади.

Бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган таълим соҳаси муассасалари бўйича оралиқ истеъмол давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган харажатлар тузилмаси ҳақидаги маълумотлар бўйича аниқланади.

Тижорат корхоналарининг оралиқ истеъмоли кичик корхоналар бўйича юзага келган ялпи ишлаб чиқаришда уларнинг улуши бўйича аниқланади.

Хусусий шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми Давлат солиқ қўмитасининг тўланган солиқлар суммаси тўғрисидаги маълумотлари бўйича баҳоланади, оралиқ истеъмол махсус танлов кузатуви натижалари асосида эксперт тузатиш киритилган ҳолда кичик корхоналар бўйича юзага келган ялпи ишлаб чиқаришдаги уларнинг улуши бўйича аниқланади.

Таққослама нархларда ушбу хизматларнинг ишлаб чиқариши:

бозор хизматлари - натура ифодасида (болалар мактабгача муассасалари - тарбияланувчилар сони, ўқув юртлари - таълим турлари бўйича ўқувчилар сони) кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўзгаришини тавсифлайдиган миқдорий кўрсаткичлар индекслари бўйича ўтган йил учун жорий нархларда ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни экстраполяция қилиш йўли билан;

бозорга хос бўлмаган хизматлар - нархларнинг тегишли индекслари орқали харажатлар элементлари бўйича қайта баҳолаш йўли билан қайта баҳоланади.


Маданият ва санъат


"Маданият ва санъат" тармоғи кутубхоналар, музейлар ва кўргазмалар, томоша корхоналари, клуб муассасалари, маданият ва истироҳат боғлари, ботаника боғлари ва ҳайвонот боғлари, телевидение ва радиоэшиттириш фаолиятини ўз ичига олади.

Ушбу тармоқ ишлаб чиқариши қуйидагиларни ўз ичига олади:

тижорат корхоналари ва хусусий шахсларнинг бозор хизматлари;

Давлат бюджети ва Давлат бюджетидан ташқари жамғармалардан молиялаштириладиган муассасаларнинг хизматлари, шу жумладан, бозор хизматлари.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми маданият ва санъат соҳасида хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган йирик, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботлари шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Бюджетдан молиялаштириладиган маданият ва санъат муассасаларида хизматлар ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маълумотларига кўра аниқланади, бунда маданият ва оммавий ахборот воситалари учун жами харажатлардан даврий нашрлар ва нашриётлар харажатлари чиқариб ташланади.

Касаба уюшмалари бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган маданият муассасалари хизматлари ҳажми "Касаба уюшмалари ташкилотлари даромадлари ва харажатлари тўғрисида"ги ҳисобот маълумотлари асосида аниқланади.'

Корхоналар (корхоналарнинг бўлинмалари) балансида бўлган маданият муассасалари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми ушбу корхоналар ҳисоботлари маълумотлари бўйича ижтимоий ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан улар таъминоти ва маданий-маърифий тадбирларга харажатлар миқдорида аниқланади.

Тижорат корхоналарининг оралиқ истеъмоли кичик корхоналар бўйича юзага келган ялпи ишлаб чиқаришда уларнинг улуши бўйича аниқланади.

Хусусий шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми Давлат солиқ қўмитасининг тўланган солиқлар суммаси тўғрисидаги маълумотлари бўйича баҳоланади, оралиқ истеъмол махсус танлов кузатуви натижалари асосида эксперт тузатиш киритилган ҳолда кичик корхоналар бўйича юзага келган ялпи ишлаб чиқаришдаги уларнинг улуши бўйича аниқланади.

Таққослама нархларда ушбу хизматлар ишлаб чиқариши:

бозор хизматлари - натура шаклида (кинотеатрлар, театрлар, концертлар, музейлар, ҳайвонот боғлари, маданият ва истироҳат боғлари хизматлари, цирклар хизматлари - келувчилар сони, кутубхоналар хизматлари-китобхонлар сони) кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўзгаришини тавсифлайдиган миқдорий кўрсаткичлар индекслари бўйича ўтган йил учун жорий нархларда ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни экстраполяция қилиш йўли билан;

бозорга хос бўлмаган хизматлар тегишли нархлар индекслари орқали харажатлар элементлари бўйича қайта баҳолаш йўли билан қайта баҳоланади.


Фан ва илмий хизматлар


"Фан ва илмий хизматлар" тармоғи етакчи илмий-тадқиқот ишлари олиб борадиган муассасалар, конструкторлик ва лойиҳа ташкилотлари, четга саноат маҳсулоти ишлаб чиқармайдиган тажриба заводлари, жорий этиш корхоналари ва ташкилотлари, илмий муассасаларга хизмат кўрсатадиган ташкилотлар фаолиятини ўз ичига олади. Ушбу фаолият мустақил балансда бўлган давлат (тижорат ва бюджет) ва нодавлат илмий ва конструкторлик ташкилотлари, корхоналар бирлашмалари, олий ўқув юртлари, илмий-техникавий ишларни бажарадиган лойиҳа ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Тармоқ ишлаб чиқариши бажарилган илмий-техникавий ишлар (илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик, технологик ишлар, қурилиш майдончаларига боғлаш билан боғлиқ бўлмаган қурилиш учун лойиҳа ишлари), тажриба намуналари, буюмлар партияси, илмий-техникавий хизматлар қийматини ўз ичига олади.

Ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми илм-фан ва илмий хизматлар соҳасида хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган йирик, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботлари шакллари маълумотлари, шунингдек бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган илмий тадқиқотлар ва ишланмалар учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маълумотлари асосида аниқланади.

Бозорга хос бўлмаган хизматлар ҳажми мудофаа учун харажатлар таркибидаги илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишлари харажатларини ҳисобга олган ҳолда илм-фанни маблағ билан таъминлаш учун жорий харажатлар миқдорида аниқланади.

Бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган илмий муассасалар бўйича оралиқ истеъмол давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган харажатлар тузилмаси ҳақидаги маълумотлар бўйича аниқланади.

Таққослама нархларда ушбу хизматлар ишлаб чиқариши:

бозор хизматлари - иш билан банд бўлганлар сони индекси бўйича ўтган йил учун жорий нархларда ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни экстраполяция қилиш йўли билан;

бозорга хос бўлмаган хизматлар - нархларнинг тегишли индекслари орқали харажатлар элементлари бўйича қайта баҳолаш йўли билан қайта баҳоланади.


Молия, кредит, суғурта, пенсия таъминоти


"Молия, кредит, суғурта, пенсия таъминоти" тармоғи банк фаолиятини, суғурта, пенсия таъминоти, ёрдамчи молия-воситачилик фаолиятини ўз ичига олади.

Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг муассасалари, тижорат банклари, бошқа молия-кредит ташкилотлари (молиявий корпорациялар, молиявий жамғармалар, инвестиция фирмалари, лизинг компаниялари, шу жумладан, инновация ва молиявий лизингни амалга оширадиган компаниялар, инвестиция жамғармалари) хизматларини қамраб олади.

Ёрдамчи молия-воситачилик фаолияти хизматлари молия бозорларини нодавлат бошқариш хизматлари (фонд биржалари, валюта биржалари, валюта ва фонд биржалари) фонд бойликлари билан биржа операциялари бўйича хизматлар, қимматли қоғозлар ва валюталар билан операцияларни амалга оширадиган брокерлик, маклер, дилер фирмалари хизматларини қамраб олади.

Банк хизматлари ишлаб чиқариши Марказий банк, тижорат банклари ва бошқа молия-кредит ташкилотлари бўйича алоҳида аниқланади.

Банкларнинг бозор хизматлари ишлаб чиқариши икки турдаги хизматлардан ташкил топади: молиявий воситачиликнинг билвосита аниқланадиган хизматлари ва бошқа банк хизматлари.

Молиявий воситачилик хизматлари банклар ва молиявий воситачилар сифатида иш кўрадиган бошқа молиявий муассасалар томонидан айрим ташкилотларнинг вақтинча бўш пул маблағларини жамғариши ҳамда уларни фойдаланиш учун бошқа ташкилотларга беришидан иборат бўлади. Банклар томонидан пул маблағларини берганлик учун ундириладиган фоизлар, принцип жиҳатидан, жалб қилинган маблағлар учун улар томонидан фоизлар тўловини таъминлаши, шунингдек уларнинг жорий харажатларини қоплаши ва даромад олишини таъминлаши лозим. Ушбу хизматлар қиймати молиявий воситачилар томонидан ўз мулкидан олинган даромадлар (ўз маблағларини инвестициялашдан олинган соф даромадлардан ташқари) билан уларнинг кредиторлари томонидан тўланган фоизлар ўртасидаги тафовут сифатида билвосита йўл билан аниқланади. Шунинг учун бу хизматлар молиявий воситачиликнинг билвосита ўлчанадиган хизматлари деб аталади.

Тижорат банклари бўйича ялпи ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмол ҳажми тижорат банклари учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботлари шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Савдоларни ташкил этиш билан боғлиқ фаолият бўйича фондлар, валюталар, валюта-фонд биржалари хизматлари ҳажми битимни (битим суммасидан фоиз ёки битим ҳажмидан қатъи назар, белгиланган сумма ҳисобида) амалга оширишда биржалар фойдасига ундириладиган воситачилик ҳақи миқдорида аниқланади.

Суғурта хизматлари, турли мулкчилик шакллари таипшлотлари томонидан кўрсатилаётган ҳаётни суғурталаш, мол-мулкни суғурталаш ва суғуртанинг бошқа турлари бўйича хизматлар, жумладан нодавлат тиббиёт суғурта ташкилотлари хизматларини қамраб олади.

Суғурта хизматларини чиқариш қуйидаги схема бўйича аниқланади:

суғурталашнинг барча турлари бўйича суғурта мукофоти

суғурталашнинг техник резервларини инвестициялашдан тушган соф даромад қўшилади

суғурталашнинг барча турлари бўйича суғурта бадали айириб ташланади

суғурталашнинг техник резервлари ўзгариши айириб ташланади

(нархлар ўзгариши натижасида уларнинг қиймати ўзгаришига оид тузатиш киритилган ҳолда)

________________________________________________________________

жами суғурта хизматлари ҳажми.


Суғурта муассасалари бўйича ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмолни ҳисоблаб чиқариш суғурта ташкилотларининг давлат статистика ҳисоботлари маълумотлари асосида амалга оширилади.

Фондларнинг статистика органлари томонидан сўраладиган бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар фондлар бўйича ишлаб чиқариш ва оралиқ истеъмолни ҳисоблаб чиқариш учун зарур ахборотлар манбаи ҳисобланади.

Таққослама нархларда молиявий хизматлар ишлаб чиқариш:

банк фаолияти бўйича ишлаб чиқаришни ҳисобот йили жорий нархларида банклараро кредитлар бўйича ўртача йиллик фоиз ставкалари ўзгариши индекси ва банк хизматларига истеъмол нархлари индекси билан икки томонлама дефляция қилиш усулии билан;

суғурта ташкилотлари ва молия ташкилотларининг бошқа ёрдамчи фаолияти бўйича иш билан банд бўлганлар сонининг ўзгариш индекси орқали ўтган йил ишлаб чиқаришини экстраполяция қилиш билан аниқланади.


Бошқарув


"Бошқарув" тармоғи давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, суд муассасалари ва юридик муассасалар, жамоат хавфсизлигини муҳофаза қилиш ва мудофаа органлари фаолиятини ўз ичига олади.

Асосан бозорга хос бўлмаган хизматлар кўрсатадиган давлат бошқарув муассасалари ишлаб чиқариши, давлат бюджети маблағлари (Молия вазирлигининг давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботи) ҳисобига ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари, давлат хокимияти органлари, давлат бошқарув органлари таъминотига ҳамда мудофаа харажатлари учун харажатлар суммаси бўйича аниқланади. Мудофаа харажатлари армия таъминоти (меҳнатга ҳақ тўлаш ва тезкор-хўжалик харажатлари), қурол-яроғ ва ҳарбий техника харид қилиш учун харажатларни, мудофаа учун бошқа харажатларини ўз ичига олади. Бюджет ҳисобига маблағлар сарфи тўғрисидаги маълумотларга асосий капитал истеъмолини киритиш зарур.

Юридик хизматлар кўрсатадиган тижорат муассасалари ялпи ишлаб чиқариши ва оралиқ истеъмоли ҳажми ушбу фаолият тури бўйича йирик, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ҳисоботлари шакллари маълумотлари асосида аниқланади.

Ушбу тармоққа давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган айрим жамоат эҳтиёжларини молиялаштириш учун давлат томонидан жалб қилинадиган молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ва ундан фойдаланишни ташкил этишнинг муҳим шаклини ифодалайдиган давлат бюджетдан ташқари жамғармалари (ижтимоий жамғармалар, давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ва пенсия жамғармасидан ташқари), шунингдек иқтисодий ва махсус жамғармалар ҳам тегишлидир.

Бюджетдан ташқари давлат жамғармалари бўйича ишлаб чиқариш статистика органларига уларнинг сўрови бўйича тақдим этилган ушбу жамғармалар бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботдан уларнинг аппарати таъминотига жорий харажатлар миқдорида аниқланади.

Таққослама нархларда ушбу хизматлар ишлаб чиқариши:

- бозор хизматлари - иш билан банд бўлганлар сони индекси бўйича ўтган йил учун жорий нархларда ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни экстраполяция қилиш йўли билан;

- бозорга хос бўлмаган хизматлар - тегишли нархлар индекслари орқали харажатлар элементлари бўйича қайта баҳолаш йўли билан қайта баҳоланади.


Жамоат бирлашмалари


"Жамоат бирлашмалари" тармоғи:

- сиёсий бирлашмалар (партиялар, ҳаракатлар, ёшлар сиёсий ташкилотлари, ватандошлар ташкилотлари, хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик жамиятлари);

- директорлар, тадбиркорлар, ширкатлар бирлашмалари, Савдо-саноат палатаси;

- касаба уюшмалари, касаба уюшмалари конфедерациялари;

- ижодий, илмий-техникавий ва маданий-маърифий жамоат бирлашмалари;

- жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари;

- ижтимоий муҳофаза бирлашмалари (хотин-қизлар, талабалар, болалар, фаҳрийлар бирлашмалари, ногиронлар, Қизил хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари);

- жамоат жамғармалари (болалар, тинчлик жамғармалари ва бошқалар) ҳамда мустақил ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар;

- ҳайрия жамғармалари;

- диний ташкилотларни ўз ичига олади.

Жамоат бирлашмалари хизматлари ишлаб чиқариши уларнинг асосий (уставда қайд этилган) фаолиятни амалга ошириши билан боғлиқ жорий харажатлар бўйича баҳоланади. Бу фаолият пул тўланадиган аппарат таъминоти харажатларини, хўжалик харажатларини, пленумлар, съездлар, конференциялар ва бошқаларни ўтказишга ташкилий харажатларни, шунингдек асосий капитал истеъмолини ўз ичига олади.

Жамоат бирлашмалари аҳолига ва шартномалар бўйича корхоналар ва ташкилотларга пулли хизматлар кўрсатиши мумкин (спорт секциялари, бичиш ва тикиш курсларини юритиш, маданият ва санъат соҳасидаги хизматлар ва бошқалар). Бу хизматлар уларни сотишдан тушган тушум билан баҳоланади.

Оралиқ истеъмол умуман жамоат бирлашмалари бўйича ишлаб чиқариш билан ёлланма ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, ишлаб чиқариш учун бошқа солиқлар (субсидияларни чиқариб ташлаган ҳолда) ва асосий капитал истеъмоли суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Ушбу хизматлар ишлаб чиқариши таққослама нархларда иш билан банд бўлганлар индекси бўйича ўтган йил учун жорий нархларда ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни экстраполяция қилиш йўли билан қайта баҳоланади.


Номоддий тармоқлар кўрсаткичларини чораклик баҳолаш


Чораклик баҳолашда тураржой хўжалиги, коммунал хўжалик, аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва санъат, илм-фан ва илмий хизмат кўрсатиш, молия, кредит, суғурта, пенсия таъминоти, бошқарув, жамоат бирлашмалари тармоқларининг ишлаб чиқариши тезкор ахборот тўплами чекланганлиги муносабати билан тармоқлар бўйича бўлинмасдан ҳисоблаб чиқарилади.

Жорий нархларда номоддий хизматлар соҳаси тармоқларининг ялпи ишлаб чиқариши тезкор ҳисоб-китобда бозор (пулли) ва бозорга хос бўлмаган (бепул) хизматлардан ҳосил бўлади.

Бозорга хос бўлмаган хизматлар ишлаб чиқариши Молия вазирлигининг давлат бюджети ижроси тўғрисидаги маълумотлари бўйича аниқланади (ижтимоий-маданий тадбирлар, давлат бошқаруви органлари таъминоти харажатлари ҳамда маъмурий харажатлар). Бу маълумотлар корхоналар, касаба уюшмалари ва бошқа бюджетдан ташқари ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар миқдорида, тезкор базага сўнгги йиллик ҳисоб-китобларнинг ўзаро муносабатлари даражасида ҳисоблаб чиқарилади.

Бозор хизматлари ишлаб чиқариши давлат статистика ҳисоботлари маълумотлари бўйича рўйхатдан ўтмаган субъектлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажми қўшилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

Оралиқ истеъмол сўнгги тасдиқланган йиллик ҳисоботнинг ялпи ишлаб чиқаришида оралиқ истеъмолнинг юзага келадиган улуши бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Ялпи ишлаб чиқариш ва қўшилган қиймат таққослама нархларда пулли ва бепул хизматлар бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқарилади.

Пулли хизматлар бўйича - пулли хизматларга истеъмол нархлари индекси орқали, бепул хизматлар бўйича ноишлаб чиқариш соҳасида иш билан банд бўлганлар индекси орқали ҳисоблаб чиқарилади.


Маҳсулотларга солинадиган соф солиқлар

ва экспорт-импорт операциялари


Маҳсулотларга соф солиқлар - бу субсидиялар чиқариб ташланган эгри солиқлар. Уларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва экспорт-импорт операцияларига солиқ (экспорт-импорт операцияларидан давлат даромадлари ва давлат ташқи савдо ташкилотлари ва корхоналарининг бюджетга ундириладиган қўшимча даромадлари).

Ишлаб чиқариш ва импорт билан боғлиқ солиқлар товарлар ишлаб чиқарилган ёки хизматлар кўрсатилган, сотилган ёки импорт қилинган вақтда, яъни солиқ тўлови бўйича мажбурият пайдо бўлган вақтда рўйхатдан ўтказилади ҳамда ҳисобланган суммалар бўйича ҳисобга олинади.

Ҳисобланган суммалар бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда Давлат солиқ қўмитасининг солиқ тўловлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маълумотлари бўйича амалда олинган солиқ тушумларидан фойдаланиш мумкин.

Экспорт-импорт операцияларига солиқлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

- импорт ва экспорт божлари (божхона божлари таркибида ҳисобга олинади);

- импорт маҳсулотларига акциз солиқлари;

- маҳсулотларни ташқи бозорда сотиш нархлари ва унинг ички бозор нархлари ўртасидаги тафовутдан юзага келадиган Давлат бюджетига (жамғармаларга) ўтказиладиган давлат ташқи савдо ташкилотлари даромадининг бир қисми.

Жорий нархларда маҳсулотларга субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат бюджетидан фойдаланишнинг харажат қисми маълумотлари бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

Таққослама нархларда соф солиқларни қайта баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҚҚС - солиқ солинадиган тармоқлар қўшилган қийматининг физик ҳажми индекси бўйича.

Акциз солиғи - акциз солиғи солинадиган товарларнинг физик ҳажми индекси бўйича.

Экспорт-импорт операцияларига солиқлар:

- доллар ҳисобида ташқи савдо айланмасида импортнинг ўсиш суръати бўйича импорт божлари учун,

- давлат монополияси бўлган товарлар (қимматбаҳо металлардан ташқари) экспорти физик ҳажмининг ўзгариши индекси бўйича давлат ташқи савдо ташкилотлари фойдаси учун. Қимматбаҳо металларга татбиқан таққослама нархларда қайта баҳолаш уларнинг ишлаб чиқариши физик ҳажми индекслари бўйича амалга оширилади.

Субсидиялар - субсидияланадиган маҳсулотлар ва хизматларга ставкалар дефлятори бўйича.





Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш

бўйича методик қўлланмага

ИЛОВА


Иқтисодиёт тармоқлари бўйича Ялпи ички маҳсулот

(жорий нархларда)

Тармоқлар

Ресурслар

Ишлатилиши

Ялпи ишлаб чиқариш

Оралиқ истеъмол

Ялпи қўшилган қиймат

1

2

3=1-2

Саноат

ундан:

электроэнергетика

нефть қазиб олиш саноати

нефтни қайта ишлаш саноати

газ саноати

кўмир саноати

қора металлургия

рангли металлургия

кимё ва нефть-кимё саноати

машинасозлик ва металлга ишлов бериш

ёғоч ва ёғочни қайта ишлаш

ойна ва чинни саноати

енгил саноат

озиқ-овқат саноати

ун-ёрма саноати

микробиология саноати

фармацевтика саноати

матбаа саноати

бошқа саноат ишлаб чиқаришлари.


Қишлоқ хўжалиги

Қурилиш

Транспорт ва алоқа

Савдо (улгуржи савдо, шу жумладан, ишлаб чиқариш воситалари улгуржи савдоси, чакана савдо, ташқи савдо ва умумий овқатланиш)

Тайёрлов

Ахборот-ҳисоблаш хизматлари кўрсатиш

Кўчмас мулк билан операциялар

Бозор фаолиятини таъминлаш бўйича умумий тижорат фаолияти

Геология ва ер ости бойликларини разведка қилиш, геодезия ва гидрометеорология хизматлари

Фаолиятнинг бошқа турлари

Уй-жой хўжалиги

Коммунал хўжалик

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот

Таълим

Маданият ва санъат

Фан ва илмий хизмат кўрсатиш

Молия, кредит, суғурта, пенсия таъминоти

Бошқарув

Жамоат бирлашмалари

Молиявий воситачиликнинг билвосита хизматлари (-)

Маҳсулотга соф солиқлар

Тармоқлар бўйича жами









Время: 0.1458
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск