Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кафолатлар ва компенсация тўловлари. Хизмат сафарлари /

Делегациялар, мутахассислар ва ўқувчиларни чет элга хизмат сафарига юбориш Тартиби (ЎзР ВМ 25.10.1991 й. 271-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 25 октябрдаги

271-сон қарорига

ИЛОВА



Делегациялар, мутахассислар ва ўқувчиларни

чет элга хизмат сафарига юбориш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Чет эл хизмат сафарларидан Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан турли даражалардаги ўзаро фойдали ҳамкорлигининг барча шаклларини кенгайтириш, кадрллрни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илғор чет эл тажрибасини ўрганиш учун фойдаланилади.

Чет эл хизмат сафарларини ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланиш учун жааобгарлик хизмат сафари тўғрисида қарор қабул қилган юборувчи ташкилотлар ва органларнинг раҳбарларига юклатилади.


2. Чет элга хизмат сафарига юбориш ҳақидаги қарор амалдаги қонунчилик, халқаро шартномалар, келишувлар, битимлар ва сафарнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосида қабул қилинади.


3. Ташқи ишлар вазирлиги чет эл сафарларини расмийлаштириш учун тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар рўйхатини, чет эл паспортларини ва визаларини расмийлаштириш тартибини белгилайди.

Ташқи ишлар вазирлиги зарур ҳолларда тегишли хорижий давлатдаги аҳволнинг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда хизмат сафарининг мақсадга мувофиқлиги муддатлари, шакли тўғрисида эксперт хулосасини беради ва уни хизмат сафари тўғрисида қарор қабул қилган органга тақдим этади.


4. Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларини ва фуқароларини ҳимоя қилишни таъминлаш чораларини, маҳфий ва тижорат характеридаги ахборотлар ўтиб кетишининг олдини олишни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати белгилайди.


5. Чет эл хизмат сафарларини ташкил этиш билан боғлиқ молиявий харажатларни хизмат сафарига юборувчи ташкилот тўлайди.

Зарур ҳолларда ана шу харажатларга тўлаш учун валюта маблағлари ажратиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Республика валюта комиссияси томонидан қабул қилинади.


6. Қорақалпоғистон Республикасининг делегациялари, мутахассислари ва ўқувчиларини чет элга хизмат сафарига юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги махсус битим билан белгиланади.



II. ХИЗМАТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЧЕТ ЭЛГА БОРИШ

ТЎҒРИСИДА ҚОРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раисини, унинг ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қўмиталарининг раислари ва уларнинг ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларини парламент делегациялари таркибида хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги қарор Республика Олий Кенгашининг Раёсати томонидан қабул қилинади.

Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раисларини, халқ депутатлари шаҳар, ноҳия Кенгашлари раисларини хизмат сафарига юбориш халқ депутатлари вилоят Кенгаши Раёсатининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган қарорига кўра амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Вице-Президентини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Президенги аппарати ходимларини, вазирларни, давлат қўмиталари раисларини ва марказий республика муассасаларининг раҳбарларини, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталарининг раисларини хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги қарор Президент - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан қабул қилинади.


3. Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг, концернлар ва ассоциациялар раҳбарларининг, вазирлар ўринбосарларининг, давлат қўмиталари раислари ўринбосарларининг, марказий республика муассасалари раҳбарлари ўринбосарларининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталари раислари ўринбосарларининг чет элга хизмат сафарига бориши тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вице-Президенти, у йўқ бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вэзирлар Маҳкамаси Раисининг Биринчи ўринбосари томонидан қабул қилинади.


4. Республика корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларининг, ходимларининг чет элга хизмат сафарига бориши тегишли вазирликлар, идоралар, марказий республика муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари билан келишилган ҳолда корхоналар ва ташкилотларнинг ўзлари қабул қилган қарорларга кўра амалга оширилади.


5. Ўқувчилар, аспирантлар, ёш олимлар ва мутахассислар ўқишга, стажировкага юборилганда уларнинг ўқишини ташкил этиш харажатлари қабул қилувчи томон ёки республика манбаларидан бошқа манбалар ёхуд республиканинг ўқишга юбораётган муассасасининг ўзи томонидан тўланган ҳолларда бу ҳақдаги қарорни республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан келишган ҳолда хизмат сафарига юборувчи муассаса қабул қилади.

Ўқувчилар, аспирантлар, ёш олимлар ва мутахассисларни чет элга ўқишга, стажировкага юбориш тўғрисидаги қарор хизмат сафари харажатлари республика маблағлари ҳисобидан тўланиши керак бўлган ҳолларда ўқув юртлари, Фанлар академияси институтлари ва бошқа муассасаларнинг тақдимномаларига кўра Улуғбек номидаги истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси Кенгаши раёсати томонидан қабул қилинади. Бунда Улуғбек номидаги Жамғарма Кенгаши раёсати Жамғарма ҳисобидан маблағ ажратиш ёки шу хусусда республика Ҳукуматидан илтимос қилиш ҳақида қарор қабул қилади.


6. Жамоат ташкилотлари йўли билан чет элга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги қарор шу ташкилотларнинг раҳбар органи томонидан қабул қилинади.


















Время: 0.1987
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск