Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2006 й. ПҚ-435-сон "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2006 й.

N ПҚ-435



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси қуйидагиларга:

Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида 1996 йил 29 мартда Москва шаҳрида имзоланган иқтисодий ва гуманитар соҳаларда интеграциялашувни чуқурлаштириш тўғрисидаги Шартномага;

Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 1998 йил 22 январда Москва шаҳрида имзоланган Транспорт уюшмасини тузиш тўғрисидаги Битимга;

1996 йилнинг 29 мартида имзоланган иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги интеграциялашувни чуқурлаштириш тўғрисидаги Шартномада қатнашувчи давлатларнинг жисмоний шахслари томонидан пул ўтказмаларини амалга ошириш тартиб-қоидаларини соддалаштириш ҳақида 1998 йил 24 ноябрда Москва шаҳрида имзоланган Протоколга;

1996 йилнинг 29 мартида имзоланган иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги интеграциялашувни чуқурлаштириш тўғрисидаги Шартномада қатнашувчи давлатлар ўртасида почта жўнатмалари ва эркин обуна ҳамда даврий нашрларни етказиб бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш ҳақида 1998 йил 24 ноябрда Москва шаҳрида имзоланган Протоколга;

1996 йилнинг 29 мартида имзоланган иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги интеграциялашувни чуқурлаштириш тўғрисидаги Шартномада қатнашувчи давлатлар ҳудудларида телевидение ва радио дастурларини тарқатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳақида 1999 йил 26 февралда Москва шаҳрида имзоланган Битимга;

Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти доирасида суғурта соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги 2003 йил 27 апрелда Душанбе шаҳрида имзоланган Битимга;

Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатларнинг кутубхона иши соҳасидаги ҳамкорлиги тўғрисида 2003 йил 28 октябрда Москва шаҳрида имзоланган Битимга қўшилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Мазкур халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси учун кучга киргандан сўнг:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари ижроси устидан назоратни таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 310-модда.




































Время: 0.0309
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск