Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.08.2006 й. ПҚ-436-сон "Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2006 й.

N ПҚ-436



ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

РИВОЖЛАНИШИНИНГ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда сўнгги йилларда илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини оширишга, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишда, мамлакатни демократик янгилашда фаннинг ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Замонавий саноат ишлаб чиқариши, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, фан ва техниканинг ғоят муҳим илмий ва технологик муаммоларини ҳал қилишга қаратилган фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари соҳасидаги 25 давлат илмий-техника дастури бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Илмий-тадқиқот муассасаларини базавий таъминлаш тизимидан илмий-техник вазифаларни ҳал қилишга қаратилган мақсадли лойиҳаларни молиялашга ўтиш илмий жамоалар ижодий фаоллиги рағбатлантирилишини, уларнинг саъй-ҳаракатлари реал якуний натижаларга эришишга сафарбар қилинишини, фан ва техника тараққиётининг долзарб масалалари ҳал қилинишини, уларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилишини таъминлади. Илмий-техника соҳасида халқаро алоқалар жадал ривожланмоқда.

Шу билан бирга, амалга оширилган ишларга қарамай, илмий-техника салоҳиятининг ривожланиш даражаси ортиб бораётган талабларга, мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар суръатларига тўлиқ жавоб бермайди.

Илмий дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш, илмий-техника ишларини молиялаш механизми тубдан қайта қурилиши лозим. Давлат илмий-техника дастурлари, лойиҳалар иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ривожланиши учун масъул вазирликлар ва идораларнинг фаол иштирокисиз, чуқур ва ҳар томонлама экспертизасиз, олимлар, мутахассислар томонидан кенг муҳокама қилинмай шакллантирилмоқда ва амалга оширилмоқда.

Молиявий маблағларнинг тор доирадаги экспертлар хулосаси асосида тақсимланишини назарда тутувчи, мавжуд илмий тадқиқотларни амалга оширишнинг грант тизими майда мавзулар танланишига, илмий лойиҳалар такрорланишига ва ажратилган маблағлардан самарасиз фойдаланилишига олиб келмоқда. Жумладан, агар 2000 йилда Давлат илмий-техника дастурлари доирасида 747 та илмий лойиҳа амалга оширилган бўлса, грант орқали молиялаш тизимига ўтилгач, мазкур дастурлар доирасида ўрганилаётган мавзулар сони 2 марта кўпайди ва 1515 тага етди.

Бугунги кунда фан докторлари ва номзодларининг 74 фоиздан кўпроғи ишлаётган, илмий тадқиқотларнинг мустаҳкам моддий-техника базаси яратилган мамлакат олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш тизими сезиларли даражада такомиллаштирилмоғи зарур. Олий ўқув юртларининг кафедралари, илмий-тадқиқот марказлари ва лабораториялари илмий-тадқиқот ва инновация ишларини ташкил этиш ҳамда амалга оширишда етакчи бўғинга айланиши керак.

Илмий-техника тадқиқотлари натижаларини амалиётга жорий этишга оид ишларнинг аҳволи ҳам қониқарсизлигича қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини мувофиқлаштириш кенгашининг ишчи органлари ҳисобланган Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши ҳамда Фан ва технологиялар маркази ўртасида яқин ва самарали ҳамкорлик йўқ. Бу эса мавзуларнинг долзарблигига, олиб борилаётган тадқиқотлар сифатига салбий таъсир қилмоқда.

Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида фаннинг ролини кучайтириш, илмий-техника тараққиёти бошқарувини эркинлаштириш, илмий тадқиқотлар, технологик ва конструкторлик ишланмалари даражаси, сифати ва долзарблигини ошириш, улардан самарали фойдаланиш учун шароит яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини мувофиқлаштириш кенгаши ва унинг ижрочи органлари - Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши тугатилсин.

Тугатиш комиссияси 1-иловага* мувофиқ тузилсин, Тугатиш комиссияси белгиланган тартибда Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгашини тугатсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ташкил этилсин (бундан кейин Қўмита деб юритилади):

Қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш вазифалари, замонавий фан ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар билан бирга фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

вазирликлар ва идораларнинг илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари, Фанлар академиясининг фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш;

илмий-техника дастурлари амалга оширилишини, шунингдек илмий-тадқиқот ишлари натижалари иқтисод, ишлаб чиқариш, таълимнинг турли соҳаларида қўлланилишини самарали мониторинг қилишни ташкил этиш;

илмий-техника соҳасида ўзаро фойдали халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакат илм соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, республика илмий ташкилотлари, олимлари ва мутахассисларининг халқаро дастурлар ва илмий лойиҳалар танловларида қатнашиши учун кўмаклашиш.


3. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Қўмита таркиби ва унинг Низоми 2, 3-иловаларга* мувофиқ;

Қўмитанинг ташкилий тузилмаси 4-иловага* мувофиқ.

Қўмитанинг ижро аппарати бошқарув ходимларининг энг кўп сони 25 киши этиб белгилансин.

Қўмита раисининг ўринбосари - ижро аппарати раҳбари мақоми, моддий ва маиший таъминот шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.


4. Белгилаб қўйилсин:

фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идораларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари томонидан фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ ишлаб чиқилган илмий-техника дастурлари асосида олиб борилади;

давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари фондлар, ҳомийлардан тушган маблағлар ва хўжалик субъектлари билан илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш бўйича тузилган шартномалардан тушган маблағлар молиялаш манбалари ҳисобланади;

давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, етакчи тадқиқот марказларига, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга ажратилади;

Инновация фан-техника фаолиятини молиялаштириш жамғармасини шакллантириш учун маблағ вазирликлар, идоралар, хўжалик ҳисобидаги тузилмалардан келиб тушадиган маблағлар, халқаро грантлар, тижорат банклари ва хорижий молия институтларининг мақсадли имтиёзли кредитлари билан бир қаторда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан давлат бюджетидан ажратилади;

Фанлар академияси, вазирликлар ва идоралар тадқиқот ва инновация ишлари учун ажратиладиган бюджет маблағларини илмий-тадқиқот, таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек амалга ошириладиган илмий-техника лойиҳаларига илмий-техника лойиҳалари экспертизалари натижаларига қараб танлов асосида мустақил тақсимлайди.


5. Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар тадқиқот ва таълим муассасалари, Фан ва технологиялар маркази ўртасида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари соҳасида илмий-техника лойиҳаларини амалга ошириш учун ушбу қарор чиқишидан олдин тузилган шартномаларга мувофиқ буюртмачилар деб белгилансин.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таркибига фан бўйича вазир ўринбосари лавозими киритилсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги таркибида илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари (сектор) ташкил этилсин, ҳар бир вазирликнинг бошқарув ходимлари сони 5-иловага* мувофиқ 3 нафарга кўпайтирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таркибидаги илм-фанни молиялаш бўлимига қўшимча 3 та штат бирлиги киритилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, катта илмий ходим-изланувчилар институтига ҳар йилги қабул квоталари Қўмита томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, ўз бошқарувида олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида Молия вазирлиги томонидан ушбу мақсадларга махсус ажратиладиган маблағлар доирасида Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига талаба-магистрлар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиатларини аниқлаш вазифаси юклансин. Номзодларни кўриб чиқиш ва стипендияларни молиялаш Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 августдаги 344- ва 2008 йил 13 октябрдаги 266-сон қарорларида кўзда тутилган тартибда амалга оширилсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликда бир ой муддатда ўрнатилган тартибда Аспирантура (докторантура) тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

9. Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда илмий-тадқиқот, таълим муассасалари, тажриба-конструкторлик ташкилотларига эга вазирликлар ва идораларда бажариладиган Фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишларининг илмий-техника дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2006 йилда Фан ва технологиялар марказининг тугатилиши натижасида бўшайдиган бюджет маблағлари ҳисобидан Қўмита ижро аппаратини таъминлаш учун маблағ ажратсин;

2007 йилдан бошлаб Қўмитани жорий таъминлаш учун зарур бюджет маблағларини белгиланган тартибда кўзда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қўмита ижро аппаратининг Мустақиллик майдонидаги маъмурий бинода жойлашиши ва унинг фаолият юритиши учун зарур шарт-шароит яратишни таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 февралдаги "Илмий-тадқиқот фаолиятни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3029-сон фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 мартдаги "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 77-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобласин.


13. Адлия вазирлиги Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта ичида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин;

Идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштиришни таъминласин.


14. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 1, 3, 4, 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 7 августдаги

ПҚ-436-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан

ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси

ТАРКИБИ

1. Солиҳов Шавкат Исмоилович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, Қўмита раиси


2. лавозимига кўра - Қўмита раисининг ўринбосари, Қўмита ижро аппарати раҳбари


Қўмита аъзолари:

4. Усмонов Темур Бекмуродович - Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лаборатория мудири

5. Мирсаидов Жамшид Гайратович - "Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг ўринбосари

6. Абдурахмонов Қаҳҳор Паттахович - Тошкент ахборот технологиялари университети умумий физика кафедраси мудири


7. Хўжаев Асаджон Озотбекович - Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори

8. Ахлиддинов Рустам Шеронович - Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


9. Аимбетов Нагмет Каллиевич - Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси


10. Охунов Али Охунович - Фанлар академияси Биоорганик кимё институти лаборатория мудири


11. Ғафурова Лазиза Акрамовна - Тошкент аграр университети проректори


12. Садиков Авазбек Мадаминович - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори

12-1. Ахмедов Турсун Мухитович - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти директори

13. Ёриев Олтин Музаффарович - Бухоро давлат университети ректори


14. Исахўжаев Бахтиёр - Давлат геология қўмитаси Минерал ресурслар институти директори


15. Исмоилов Бахром Махмудович - Давлат тест маркази директори


16. Рахимов Шавкат Хударгенович - Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги Ирригация ва сув муаммолари институти директори в.б.

17. Қўчқоров Жамшид Анварович - молия вазири ўринбосари


18. Мажитов Шавкат Холметович - "Ўзбекнефтгаз" милий холдинг компанияси раисининг биринчи ўринбосари


19. Матчонов Азат Таубалдиевич - Қорақалпоғистон давлат университети ректори


20. Лавозимига кўра - "Тошкент трактор заводи" ОАЖ бошқаруви раиси

21. Ахмедова Дилором Илхомовна - Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори

22. Мухамедов Ғофиржон Исроилович - Ўзбекистон Миллий университети ректори


23. Абдувахидов Абдужаббор Абдусатаррович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори

24. Назаров Ринат Саидович - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг пахтачилик бўлими бошлиғи


25. Куранбоев Кахрамон Кучкорович - Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари

27. Каньязов Есемурат Султамуратович - Тошкент давлат юридик университетининг ректори

28. Ртвеладзе Эдвард Васильевич - Фанлар академияси Санъатшунослик институти бўлим мудири

29. Солиҳов Темур Паттахович - Фанлар академияси Энергетика ва автоматика институти директори


30. Саъдуллаев Азимбой - Урганч давлат университети ректори, Маъмун академияси раиси


31. Султонов Карим Султонович - Олий аттестация комиссияси раиси вазифасини бажарувчи


32. Троицкий Виталий Иванович - Ўзбекистон Миллий университети геология кафедраси мудири


33. Убайдуллаева Раъно Ахатовна - "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори


34. Худаяров Асилбек Анварович - Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

35. Шоабдурахмонов Рустам Мавзурович - иқтисодиёт вазири ўринбосари


36. Ширинов Темур Ширинович - Самарқанд давлат университети ректори


37. Ҳамдамов Рустам Ҳамдамович - Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари департаменти бош мутахассиси


38. Хоназаров Абдушукур Абдухолиқович - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори


39. Худойбердиев Ботир Худойбердиевич - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори вазифасини бажарувчи


40. Череменский Сергей Александрович - Олмалиқ кон-металлургия комбинати директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари


41. Кучкаров Зокир Курбоналиевич - "Ўзкимёсаноат" ДАК раисининг ўринбосари

42. лавозимига кўра - Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг (фан бўйича) ўринбосари


Изоҳ: Қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар қўмита таркибига киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда.





































Время: 0.2078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск