язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газ соҳасида бошқарув/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2006 й. ПҚ-438-сон "Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2006 й.

N ПҚ-438



"ЎЗТРАНСГАЗ" АКЦИОНЕРЛИК

КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, республика истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек табиий газдан оқилона фойдаланиш ва газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг:

ҳудудий газ таъминоти корхоналарини (бундан кейин ҲГК деб аталади) "Ўзкоммунхизмат" агентлиги таркибидан "Ўзбекнефтгаз" МХКга қарашли "Ўзтрансгаз" АК таркибига ўтказиш;

барча тоифадаги истеъмолчиларни газ билан таъминлаш учун ҲГК негизида "Ўзтрансгаз" АКнинг унитар корхоналари шаклида 6 та ҳудудлараро корхона ташкил этиш орқали республика истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш ва сотиш бўйича ягона технологик тизимни яратиш;

ҳудудлараро газ таъминоти корхоналарига "Ўзтрансгаз" АК шартнома топшириғи асосида газ тақсимлаш тармоқларини ишлатиш ва табиий газни сотиш бўйича ваколатларни бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзтрансгаз" АЖнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари, ер ости газ омборлари, газ тақсимлаш тармоқлари ва ускуналарини ишлатишда хавфсизлик қоидаларининг меъёрий талабларига амал қилган ҳолда республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш;

магистрал газ қувурлари тизими ва газ тақсимлаш тармоқларида ягона техник сиёсатни олиб бориш, бунда уларни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлашни ҳисобга олиш ҳамда табиий газни ташиш технологияси ва гидравлик балансига риоя этиш;

магистрал газ қувурлари тизими ва газ тақсимлаш тармоқларида табиий газдан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

замонавий ҳисоблаш жиҳозлари ва усулларини жорий этган ҳолда газнинг қатъий ҳисобга олиниши, табиий газнинг исроф қилиниши ва асоссиз ишлатилишини камайтириш чоралари кўрилишини таъминлаш;

экспортга табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш ва уни ташиш бўйича кўрсатилаётган хизматларни кенгайтириш.


3. Қуйидагилар:

"Ўзтрансгаз" АКнинг ташкилий тузилмаси ва ижро аппарати тузилмаси, ходимларнинг умумий сони 157 бирлик, шу жумладан, бошқарув ходимлари 109 бирлик сифатида 1, 1а ва 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин;

"Ўзтрансгаз" акционерлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари ва ҳудудлараро унитар корхонанинг туман (шаҳар) бўлимлари намунавий тузилмаси 3 ва 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсин:

"Ўзтрансгаз" АК "Ўзкоммунхизмат" агентлиги томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишида тузилган шартнома ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;

"Ўзтрансгаз" АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналари ҲГК шартнома ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


5. Идоралараро комиссия таркиби ва Ўзбекистон Республикасида газ таъминоти тизимини қайта ташкил этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар 5 ва 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


6. Идоралараро комиссия (Э.Р. Шоисматов) "Ўзбекнефтгаз" МХК ва "Ўзтрансгаз" АК билан биргаликда:

икки ой муддатда ҳудудий газ таъминоти корхоналарининг қабул қилинган мол-мулкини 2006 йил 1 июль ҳолатига кўра инвентаризациядан ўтказсин ва қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоласин;

2006 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ҲГКни қайта ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар мажмуини амалга оширсин ва уларнинг негизида "Ўзтрансгаз" АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналарини ташкил этсин;

ҲГК қайта ташкил этилаётган даврда табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларга узлуксиз етказиб берилиши, белгиланган техник ва ёнғин хавфсизлиги нормаларига риоя этилишини таъминласин;

"Ўзтрансгаз" АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналарини юқори малакали кадрлар билан таъминласин.


7. "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва "Ипотекабанк" АТИБ билан биргаликда бир ой муддатда "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг хорижий кредитлар ва Ҳукумат қарорларига кўра берилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредитлари бўйича қарз мажбуриятлари юзасидан кредит ҳужжатларига тегишли ўзгаришлар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида кўрсатилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси кафолатига тегишли қўшимчаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


8. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҲГКнинг берилаётган мулки "Ўзтрансгаз" АКнинг солиқларини ҳисоблашда солиқ базасига қўшилмайди.

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналарига илгари берилган мулк солиғи бўйича имтиёзлар "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналарига жорий этилсин.

10. "Ўзбекнефтгаз" МХК ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб, қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 312-модда.