ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2006 й. ПҚ-438-сон "Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2006 й.

N ПҚ-438



"ЎЗТРАНСГАЗ" АКЦИОНЕРЛИК

КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, республика истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек табиий газдан оқилона фойдаланиш ва газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг:

ҳудудий газ таъминоти корхоналарини (бундан кейин ҲГК деб аталади) "Ўзкоммунхизмат" агентлиги таркибидан "Ўзбекнефтгаз" МХКга қарашли "Ўзтрансгаз" АК таркибига ўтказиш;

барча тоифадаги истеъмолчиларни газ билан таъминлаш учун ҲГК негизида "Ўзтрансгаз" АКнинг унитар корхоналари шаклида 6 та ҳудудлараро корхона ташкил этиш орқали республика истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш ва сотиш бўйича ягона технологик тизимни яратиш;

ҳудудлараро газ таъминоти корхоналарига "Ўзтрансгаз" АК шартнома топшириғи асосида газ тақсимлаш тармоқларини ишлатиш ва табиий газни сотиш бўйича ваколатларни бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзтрансгаз" АЖнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

табиий газни кейинчалик ягона оператор сифатида етказиб бериш, жумладан экспорт ва импорт қилиш учун газ қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотлар, шу жумладан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар асосида фаолият юритувчи қўшма корхоналар ва хорижий компаниялардан харид қилиш;

табиий газни олди-сотди шартномаси бўйича "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга сотиш;

магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари, ер ости газ омборлари ва уларнинг ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларининг меъёрий талабларига амал қилган ҳолда магистрал газ қувурларига уланган электр ишлаб чиқарувчи электр станцияларини белгиланган тартибда табиий газ билан узлуксиз таъминлаш;

магистрал газ қувурлари тизимида уларни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашни ҳисобга олиб ҳамда табиий газни узатиш технологияси ва гидравлик балансига риоя этган ҳолда ягона техник сиёсатни олиб бориш;

магистрал газ қувурлари тизимида табиий газдан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

магистрал газ қувурлари тизимида замонавий ҳисоблаш приборлари ва усулларини жорий этган ҳолда газнинг қатъий ҳисобга олинишини таъминлаш, табиий газнинг исроф қилиниши ва асоссиз ишлатилишини камайтириш бўйича чоралар кўриш;

экспортга табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш ва уни узатиш бўйича кўрсатилаётган хизматларни кенгайтириш.

4. Белгилаб қўйилсин:

"Ўзтрансгаз" АК "Ўзкоммунхизмат" агентлиги томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишида тузилган шартнома ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;

"Ўзтрансгаз" АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналари ҲГК шартнома ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

6. Идоралараро комиссия (Э.Р. Шоисматов) "Ўзбекнефтгаз" МХК ва "Ўзтрансгаз" АК билан биргаликда:

икки ой муддатда ҳудудий газ таъминоти корхоналарининг қабул қилинган мол-мулкини 2006 йил 1 июль ҳолатига кўра инвентаризациядан ўтказсин ва қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоласин;

2006 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ҲГКни қайта ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар мажмуини амалга оширсин ва уларнинг негизида "Ўзтрансгаз" АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналарини ташкил этсин;

ҲГК қайта ташкил этилаётган даврда табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларга узлуксиз етказиб берилиши, белгиланган техник ва ёнғин хавфсизлиги нормаларига риоя этилишини таъминласин;

"Ўзтрансгаз" АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналарини юқори малакали кадрлар билан таъминласин.


7. "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва "Ипотекабанк" АТИБ билан биргаликда бир ой муддатда "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг хорижий кредитлар ва Ҳукумат қарорларига кўра берилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредитлари бўйича қарз мажбуриятлари юзасидан кредит ҳужжатларига тегишли ўзгаришлар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида кўрсатилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси кафолатига тегишли қўшимчаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


8. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҲГКнинг берилаётган мулки "Ўзтрансгаз" АКнинг солиқларини ҳисоблашда солиқ базасига қўшилмайди.

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналарига илгари берилган мулк солиғи бўйича имтиёзлар "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналарига жорий этилсин.

10. "Ўзбекнефтгаз" МХК ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб, қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 312-модда.






































Время: 0.1913
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск