язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк Бошқарувининг 20.04.2006 й. 10/7-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 03.08.2006 й. 1552-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.08.2006 й.

N 1552-1



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.04.2006 й.

N 10/7

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари

электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2006 йил 13 августдан кучга киради)



"Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан Бошқарув ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/8-сонли "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (2006 йил 13 март, рўйхат рақами 1552) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон

тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор бўйича:

а) номланишдаги "электрон тизимларида" сўзлари "автоматлаштирилган банк тизимларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) муқаддимадаги "электрон тизимларида" сўзлари "автоматлаштирилган банк тизимларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-банддаги "электрон тизимларида" сўзлари "автоматлаштирилган банк тизимларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги низом бўйича:

а) номланишдаги "электрон тизимларида" сўзлари "автоматлаштирилган банк тизимларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Архивлар тўғрисида"ги, "Электрон тўловлар тўғрисида"ги, "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги, "Электрон ҳисоблаш машиналари дастурлари ва маълумотлар базасини ҳуқуқий муҳофазалаш тўғрисида"ги, "Банк сири тўғрисида"ги, "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги ва "Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган."

в) 1-банддаги "электрон тизимларида" ва "электрон тизимларнинг" жумлалари мос равишда "автоматлаштирилган банк тизимларида" ва "автоматлаштирилган банк тизимларининг" жумлалари билан алмаштирилсин.


3. Низомнинг II бўлими қуйидаги 3-банд билан тўлдирилсин:

"3. Тижорат банкларида автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади.

Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг "Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.".


4. Низомнинг 3-29-бандлари 4-30-бандлар деб ҳисоблансин.


Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 324-модда.