Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 273-В-1-сон, Молия вазирлигининг 67-сон "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 16.07.2006 й. Қарори (АВ томонидан 08.08.2006 й. 1548-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.08.2006 й.

N 1548-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.07.2006 й.

N 273-В-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.07.2006 й.

N 67

ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан кичик бизнес

субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар

ва  Тадбиркорбанк  кредит  линиялари  ҳисобидан

микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 18 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари асосида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низом"га (2006 йил 21 февраль, рўйхат рақами 1548 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 8-сон, 60-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

       





Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан кичик бизнес

субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар

ва  Тадбиркорбанк  кредит  линиялари  ҳисобидан

микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Низомнинг номи ва бутун матнидаги "Тадбиркорбанк" сўзи "Микрокредитбанк" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 33-банддаги "1/6" сони "1/4" сони билан алмаштирилсин.


3. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредитлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига 5000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентидан ҳамда юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига 10 000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда берилади.

Аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий ва мақсадли дастурларига хизмат кўрсатувчи банклар билан келишилган ҳолда киритилган юридик шахсларга Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан янги иш ўринларини яратишга мақсадли кредитлар 50 000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентигача бўлган миқдорда берилади".


4. 39-банд 4-хатбошидан кейин қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

ҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий ва мақсадли дастурларига киритилган юридик шахсларга Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентидан ортиқ миқдордаги кредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида".


5. 61-банди еттинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


6. 63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кафиллик банк фойдасига кафил ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган ёзма шаклдаги 3 (уч) нусхада кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида кафил ва қарздор имзоларидан кейин, банк томонидан мазкур кафиллик қабул қилинганлиги тўғрисида банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр қўйилган ёзув киритилади".


7. 85-банд "вазирлиги" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан тўлдирилсин.


8. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 326-модда.



































Время: 0.2282
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск