ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Электротехника саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2006 й. 171-сон "Кварц" акциядорлик жамиятининг давлат акциялари пакетини хорижий инвесторга сотиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2006 й.

N 171


"КВАРЦ" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ

ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИ ПАКЕТИНИ ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТОРГА СОТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006-2008 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш тўғрисида" 2006 йил 10 июлдаги ПҚ-407-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг "Кварц" акциядорлик жамиятининг бошланғич 53 фоизли акциялар пакетининг сотиш баҳосини тасдиқлаш ва уни хорижий инвестор - "Carlton Group LLC" (АҚШ) компаниясига сотиш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан 53 фоиз акциялар учун сотиб олиш тўлови 4,4 млн АҚШ доллари миқдорида белгиланганлиги;

хорижий инвестор томонидан "Кварц" акциядорлик жамияти давлат акциялари пакетининг олди-сотди шартномаси кучга кирган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида сотиб олиш тўлови, беш йил мобайнида тенг улушларда 2,5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни амалга ошириш бўйича мажбуриятлар қабул қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Carlton Group LLC" (АҚШ) компанияси томонидан сотиб олинган "Кварц" акциядорлик жамиятининг 53 фоиз акциялари Кварц" акциядорлик жамияти давлат акциялари пакетининг олди-сотди шартномасида белгиланган тартибда сотиб олиш тўлови тўланган ва инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан кейингина унинг мулкига ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси икки ҳафта муддатда хорижий инвестор томонидан кўрсатиб ўтилган шартлар ва қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлайдиган жавобгарлик чора-тадбирлари бўлган Кварц" акциядорлик жамияти давлат акциялари пакетининг олди-сотди шартномасини имзоласин.


4. Махфий.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

"Кварц" акциядорлик жамияти ҳамда "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда "Carlton Group LLC" (АҚШ) компанияси билан 2000 йил 29 мартдаги кредит шартномасига "Кварц" акциядорлик жамиятининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштирилган хорижий кредитни қоплаш юзасидан мажбуриятлари бўйича "Carlton Group LLC" (АҚШ) компаниясининг умумий қарздор сифатидаги мажбуриятларини назарда тутувчи қўшимча битим тузсин;

ушбу кредит бўйича муддати ўтиб кетган қарздорликнинг қолган қисми таркибини 2012 йил 1 январгача бўлган муддатга ўзгартирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда "Кварц" акциядорлик жамияти ўртасида тузилган кредит шартномасига қўшимча битимга, унга қўшимчалар ва ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, илгари берилган Ўзбекистон Республикаси кафолатининг амал қилишини жорий этсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев




































Время: 0.2239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск