Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2006 й. 172-сон "Бухоро вилояти ва Самарқанд шаҳри сув таъминоти корхоналарининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2006 й.

N 172



БУХОРО ВИЛОЯТИ ВА САМАРҚАНД ШАҲРИ

СУВ ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ

БАРҚАРОР ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қайд этиш лозимки, республикада аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий кредитлар ва инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.

Бухоро вилояти ва Самарқанд шаҳри аҳолисининг сув таъминотини яхшилашга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида умумий суммаси 66,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган хорижий кредитлар жалб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қарорлари билан "Сувоқова" Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ҳамда Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш-бошқармасининг ўз маблағлари ҳисобига хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни қоплаш назарда тутилган.

Бироқ, ушбу корхоналарда қарз маблағлари ҳисобига сотиб олинган асбоб-ускуналардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолларига йўл қўйилган, ортиқча харажатларга йўл қўйилмоқда, айланма маблағларни корхоналарнинг иш ихтисослигига мувофиқ бўлмаган товар-моддий бойликлар сотиб олишга жалб этилмоқда. Сув чиқариш иншоотларида бериладиган сув ҳажмлари бўйича ҳисоб-китобнинг йўқлиги энергетика ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланилишига олиб келмоқда.

Натижада дебитор ва кредитор қарзлар юқори даражада қолмоқда, лойиҳанинг ТИА кўрсаткичларига риоя қилинмаяпти, жалб қилинган хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш имконини бермайдиган зарарлар пайдо бўлмоқда.

Корхоналар томонидан кўрсатилаётган хизматларга тарифларнинг мақбул даражасини сақлаган ҳолда "Сувоқова" Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ҳамда Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармасининг самарали фаолият кўрсатишини, шунингдек жалб қилинган хорижий кредитлар бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Сувоқова" Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси раҳбари (А. Вафоев) ҳамда Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси раҳбари (Р. Астанов) эгаллаб турган лавозимларидан четлаштирилганлиги ва улар жиноий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

2. Бухоро вилояти ҳокими (С. Хусенов) ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими (М.Нурмуротов)га сув таъминоти корхоналарининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва хорижий кредитлар жалб қилинган ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таъсирчан назорат ва зарур даражада мувофиқлаштириш ишлари йўқлиги кўрсатиб ўтилсин.


3. Самарқанд шаҳар ва Бухоро вилояти сув таъминоти тизимини яхшилаш бўйича лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш юзасидан тадбирлар комплекси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ушбу тадбирларнинг ўз вақтида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлари зиммасига юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 14  августдаги

172-сон қарорига

1-ИЛОВА



Самарқанд шаҳар ва Бухоро вилояти сув таъминоти

тизимини яхшилаш бўйича лойиҳаларни ўз вақтида ва

самарали амалга оширишни таъминлаш юзасидан

ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

N


Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Кутилаётган натижа


Масъуллар


I. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ

       

1.

Қуйидагиларни:


Испания Ҳукуматининг кредити бўйича "Бухоро вилоятининг сув таъминотини таъминлаш";

Франция Ҳукуматининг кредити бўйича "Самарқанд шаҳрида ичимлик суви ишлаб чиқаришни кўпайтириш, модернизациялаш ҳамда тақсимлаш" юзасидан амалга оширилган инвестиция лойиҳаларнинг иқтисодий ва ижтимоий самарасини баҳолаш


2006 йил

15 сентябргача

Жалб қилинган кредитларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш  бўйича таклифлар тайёрлаш (Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотлар киритиш)


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвстициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари

2.

Испания Ҳукуматининг кредитини ўзлаштириш бўйича импорт контракти бажарилишини экспертизадан ўтказиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш

2006 йил

15 сентябргача

Импорт контрактига қўшимча битимни экспертиза қилиш. Товарлар ва хизматлар қийматининг бозор конъюнктурасида юзага келган даражасидан фарқи аниқланган тақдирда, зарарни қоплаш юзасидан таклифлар киритиш


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

3.

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳузуридаги Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари раҳбарлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш

2006 йил

10 сентябргача

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни самарали бошқариш бўйича Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари раҳбарлари масъулиятини ошириш


Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма   ахборот-таҳлил департаменти


4.

Сервис контрактининг молиявий ва техникавий шартлари "Uzbek Water management GmbH" халқаро оператор томонидан бажарилишини таҳлил қилиш

2006 йил

15 сентябргача

Сув таъминлаш корхоналарини бошқаришнинг самарадорлигини ошириш ҳамда кредит маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари

II. СУВ ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИ МЕНЕЖМЕНТИНИ, УЛАР

ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАЁТГАН ХИЗМАТЛАР ҲАЖМЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ  ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

5.

Самарқанд шаҳри ва Бухоро вилояти сув таъминоти корхоналари раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда контракт асосида тайинлашни амалиётга киритиш, ёллаш шартномаларида уларнинг мажбуриятларини, иш натижаларини баҳолаш мезонларини, шунингдек рағбатлантириш ва иқтисодий жавобгарликнинг аниқ чора-тадбирларини белгилаш


мунтазам равишда

Раҳбарларнинг масъулиятини ошириш, контракт шартларини бажариш, корхонани самарали бошқариш

Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари   ахборот-таҳлил департаменти, Самарқанд шаҳар "Сувоқава" ишлаб-чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси

6.

Сув таъминоти корхоналари бўйича хизматлар истеъмолчиларини тўлиқ хатловдан ўтказиш


2006 йил

1 сентябргача

ва кейин-

чалик ҳар

чоракда


Ичимлик суви ҳамда оқовалар оқиб чиқишининг ҳақиқий миқдорини аниқлаш, шунингдек аниқланган ҳисобга олинмаган истеъмолчилар ҳисобига даромадларни ошириш


Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Самарқанд шаҳар "Сувоқава" ишлаб-чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси

7.

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги томонидан 2004 йил 9 августдаги 86-сонли буйруғи билан тасдиқланган методикага асосан ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотлари ҳисоб-китоблари бўйича ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва йўқотишларга сув сарфининг нормаларини тасдиқлаш


2006 йил

1 сентябргача

Ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва ҳисобга олинмаган йўқотишларга норматив ва ҳақиқий сув сарфини аниқлаш


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, ихтисослаштирилган лойиҳалаш институтлари, Самарқанд шаҳар "Сувоқава" ишлаб-чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси

8.

Ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва йўқотишларга ҳақиқий сув сарфини тасдиқланган нормалар даражасигача етказиш


2007 йил

1 январгача

Йўқотишларни қисқартириш, ортиқча харажатларни камайтириш


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, ихтисослаштирилган лойиҳалаш институтлари, Самарқанд шаҳар "Сувоқава" ишлаб-чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси

9.

Сув таъминоти ва канализация бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақи  йиғилувчанлиги даражасини 100 фоиз даражасига етказиш


ҳар ойда

Айланма маблағларни кўпайтириш, дебитор ва кредитор қарзларни камайтириш


Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Самарқанд шаҳар "Сувоқава" ишлаб-чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси

10.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 61-сон қарорига асосан тасдиқланган Дастурларга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2005 йил 18 октябрдаги 05-5-90-сон таркибий ўзгартириш режаларига мувофиқ сув чиқариш иншоотларида ва аҳолига  сувни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишини таъминлаш

доимий

равишда

Ҳисобга олишни йўлга қўйиш, ортиқча йўқотишларни аниқлаш

Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Самарқанд шаҳар "Сувоқава" ишлаб-чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси

11.

Молия вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига молиявий ҳисобот тақдим этиш, кейинчалик уларни Молия вазирлигига ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига тақдим этган ҳолда

ҳар чоракда

Дебитор ва кредитор қарзлар пайдо бўлишини ҳисобга олиш ва назорат қилишни йўлга қўйиш, кўрсатилаётган хизматларнинг ҳақиқий ҳажмларини ва харажатлар миқдорларини аниқлаш

Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Самарқанд шаҳар "Сувоқава" ишлаб-чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси

III. СУВ ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ

АҲВОЛИНИ ЯХШИЛАШ ҲАМДА  ЖАЛБ ЭТИЛГАН ХОРИЖИЙ КРЕДИТЛАР

БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР ЎЗ ВАҚТИДА БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

12.

Илгари берилган канализация иншоотлари ва тармоқларини Самарқанд вилоят "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси балансидан Самарқанд шаҳар "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси балансига бериш


2006 йил

1 сентябргача

Самарқанд шаҳар "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармасининг даромад қисмини кўпайтириш

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Самарқанд вилоят "Сувоқава" ишлаб-чиқариш давлат корхонаси, Самарқанд шаҳар  "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси

13.

Дебиторлик қарзларни ундириб олиш, муддати ўтказиб юборилган қарзлар бўйича ишларни судларга ошириш

доимий

равишда

Дебиторлик қарзларини қисқартириш, айланма маблағларни тўлдириш

Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси, Самарқанд шаҳар  "Сувоқава" ишлаб-чиқариш давлат корхонаси, Молия вазирлиги

14.

Коммунал хизматлар кўрсатувчилар, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва аҳоли ўртасида томонларнинг жавобгарлигини аниқ белгиловчи уч томонлама шартномалар тузиш


2006 йил

20 сентябргача

Коммунал хизматлар кўрсатилиши ва уларга ҳақ тўланиши  учун томонларнинг жавобгарлик чораларини белгилаш


Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари,   Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси, Самарқанд шаҳар  "Сувоқава" ишлаб-чиқариш давлат корхонаси

15.

Кредитларга хизмат кўрсатишда Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси, Самарқанд шаҳар  "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармасининг улуш қўшиб қатнашишини эксперт жиҳатидан таҳлил қилиш ва ҳисоб-китобларни тайёрлаш


2006 йил

20 сентябргача

Вужудга келган шарт-шароитларга мувофиқ ТИА  кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш


"Асака" банки, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси, Самарқанд шаҳар  "Сувоқава" ишлаб-чиқариш давлат корхонаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

16.

Бухоро вилояти "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармаси ва Самарқанд шаҳар  "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармасининг 2006 йил 1 январдаги ҳолатига кўра кумулятив қарзларини қоплаш йўли билан уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар киритиш


2006 йил

5 сентябргача

Молиявий аҳволни яхшилаш, декбиторлик-кредиторлик қарзларини қисқартириш


Молия вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари





Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 14 августдаги

172-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Молиявий Протокол доирасидаги қарз маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 17 июндаги 305-сон қарорининг 4-бандида:

учинчи хат бошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари ҳисобига" сўзлари "Самарқанд вилоят, Самарқанд шаҳар "Сувоқава" ишлаб-чиқариш бошқармалари ҳамда "Туямўйин-Нукус" минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармасининг ўз маблағлари ҳисобига, етмайдиган қисми - маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига" сўзлари билан алмаштирилсин;

бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Молия вазирлиги 2007 йилдан бошлаб ҳар йили, Давлат бюджетини шакллантиришда олинган кредитлар бўйича асосий қарзни, фоизлар ва бошқа молиявий харажатларни қоплашнинг етмайдиган қисми учун маблағларни назарда тутсин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро вилоятини сув билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 февралдаги 67-сон қарорининг 4-бандида:

учинчи хат бошидаги "ўз маблағлари" сўзларидан кейин "етмайдиган қисми - маҳаллий бюджет маблағлари" сўзлари қўшилсин;

бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хат боши қўшилсин:

"Молия вазирлиги 2007 йилдан бошлаб ҳар йили, Давлат бюджетини шакллантиришда олинган кредитлар бўйича асосий қарзни, фоизлар ва бошқа молиявий харажатларни қоплашнинг етмайдиган қисми учун маблағларни назарда тутсин";

тўртинчи хат боши бешинчи хат боши ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон банки гуруҳи иштирокида "Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 11 декабрдаги 435-сон қарорида:

а) 5-банднинг учинчи хат бошидаги "бошқармалари маблағлари" сўзларидан кейин "етмайдиган қисми эса - республика бюджети маблағлари" сўзлари қўшилсин;

б) 7-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хат боши қўшилсин:

"2007 йилдан бошлаб ҳар йили, Давлат бюджетини шакллантиришда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи ва Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити бўйича асосий қарзни, фоизлар ва воситачилик ҳақини қоплаш учун маблағларни назарда тутсин";

учинчи хат боши тўртинчи хат боши ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 33-сон, 332-модда.



































Время: 0.1513
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск