Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.01.2006 й. ПҚ-267-сон "Ўзбекистон. Мустақил тараққиёт йўли" фотоальбомини нашр этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2006 й.

N ПҚ-267



"ЎЗБЕКИСТОН. МУСТАҚИЛ ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ"

ФОТОАЛЬБОМИНИ НАШР ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн беш йиллик байрамини муносиб кутиб олиш, истиқлол йилларида ҳаётнинг барча соҳа ва тармоқларида қўлга киритилаётган катта ютуқларни, юртимизда амалга оширилаётган тарихий ўзгаришларни халқимиз ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида:


1. Ватанимизнинг бетакрор қиёфасини, юртимизда янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини, одамларимиз тафаккуридаги ўзгаришлар туфайли уларнинг онгида меҳнатга, мулкка нисбатан шаклланаётган янгича муносабатларни, ижтамоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий, социал соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни акс эттирувчи "Ўзбекистон. Мустақил тараққиёт йўли" номли рангли-безакли фотоальбом тайёрлансин ва нашр этилсин.


2. Мазкур фотоальбомни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳи бир ой муддат ичида фотоальбомнинг ғоявий йўналиши, мазмун-мундарижаси, ҳажми ва таркиби ифодаланган дастур ва иш режасини ишлаб чиқсин. Фотоальбом учун тегишли архив ҳужжатлари, фотосуратлар ва бошқа тасвирий воситаларни танлашда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилсин:

- мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, очиқ фуқаролик жамияти қуриш, иқтисодиётимизни ривожлантириш ва эркинлаштириш, маънавий-маърифий соҳалардаги янгиланиш жараёнларини ёрқин ҳаётий лавҳалар орқали кўрсатиш;

- она юртимизнинг гўзал табиатини, саҳоватли заминимизнинг беқиёс манзараларини акс эттириш;

- қадимий тарихимиз, бой маданиятимиз, серқирра санъатимиз намуналарини тасвир этиш;

- мамлакатимиз бойликлари, табиий-минерал захиралари ва иқтисодий салоҳиятини кенг намоён этиш;

- халқимизнинг ўзига хос турмуш тарзи, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратилган амалий ишлар, юртимизда қарор топган тинчлик, миллатлараро тотувлик ва осойишталик, диний бағрикенгликни акс эттириш;

- тарихий-маданий обидаларимиз, шу жумладан, Имом Бухорий, Имом Мотурудий, Аҳмад Фарғоний, Бурҳониддин Марғиноний, Абдулхолик. Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Амир Темур, Ҳазрати Хизр каби аждодларимизнинг қадамжолари, Шоҳизинда, Регистон, Масжиди калон, Ичанқалъа, Чор Бакр сингари меъморий мажмуаларни қайта тиклаш ва обод қилиш, янги зиёратгоҳлар барпо этиш йўлидаги ибратли ишларнинг халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги аҳамиятини қиёсий усулда ифодалаш;

- пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, барча вилоятлар, шаҳар ва туманларда мустақиллик даврида бунёд этилган замонавий бинолар, янги корхоналар, равон йўллар, шинам уй-жойлар, таълим-тарбия, шифо масканлари, спорт иншоотлари, гўзал майдонлар, бор ва хиёбонлар манзарасини акс эттириш.

Юқорида қайд этилган Ўзбекистоннинг тарихи, бетакрор қиёфаси, улкан салоҳияти ҳамда ўн беш йиллик мустақил тараққиёт даврида эришилган натижаларни, халқаро жамоатчилик эътироф этадиган ютуқларни бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда фотосуратлар ва бошқа ҳужжатлар асосида ёритиш ишчи гуруҳининг асосий вазифаси экани белгилаб қўйилсин.


3. "Ўзбекистон. Мустақил тараққиёт йўли" фотоальбомини ўзбек, рус ва инглиз тилларида юксак сифат билан нашр этиш вазифаси Матбуот ва ахборот агентлигига топширилсин.


4. Матбуот ва ахборот агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда фотоальбомни кенг миқёсда тарғиб этиш ва реализация қилиш чора-тадбирларини белгиласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фотоальбомни тайёрлаш ва нашр этиш учун зарур маблағларни Матбуот ва ахборот агентлиги тақдим этган сарф-харажатлар сметаси асосида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратсин.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси аэросуратга олиш учун зарур техник шарт-шароитларни ташкил этсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президентнинг Давлат маслаҳатчиси X. Султонов ва Бош вазир ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



*) Илова берилмайди.








































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск