ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.08.2006 й. 169-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 9 августдаги

169-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш

истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ниҳол" мукофоти истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида берилади.


2. Номзодлар жами бешта номинация - эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, опера ижрочилиги ва рақс санъати бўйича танловлар орқали сараланади.

"Зулфия" номидаги давлат мукофоти совриндорлари танловда иштирок этмайдилар.

3. Ҳар бир ўринга муносиб номзодларни танлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрида танловлар ўтказилади. Танловда иштирок этадиган ижрочилар истеъдоди томошабинлар, кенг жамоатчилик иштирокида ўзига хос синовдан ўтказилади.

4. Номзод истеъдоди ва ижро маданиятининг ўзига хослиги, бадиий маҳорати ва савияси, миллий санъатимизнинг юксак намуналаридан бохабарлиги билан алоҳида ажралиб туриши, халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини, жамиятимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар моҳиятини санъат воситасида тарғиб этишга хизмат қилиши лозим.


5. Тавсия этилаётган ишларни кўришда номзоднинг профессионал тайёргарлиги, бадиий ижрочилик маҳорати, репертуар савияси (мусиқа, матн), ижтимоий фаоллиги, инсоний фазилатлари етакчи мутахассислар томонидан юқори баҳоланганлиги, жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги инобатга олинади.


6. Академик ва анъанавий ижрочилик, эстрада, опера, рақс соҳасидаги ижодий ишларни баҳолашда номзодларнинг мамлакатимиз ва хориждаги кўрик ҳамда танловларда эришган ютуқлари ҳам эътиборга олинади.



II. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ


1-босқич (апрель-май)

7. Танловнинг биринчи босқичи Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарларида ўтказилади. Талабгорлар ҳужжатларини туман ва шаҳар маданият бўлимлари ҳузурида тузиладиган ишчи гуруҳга тақдим этадилар.

7-1. Ишчи гуруҳ таркиби туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

8. Ишчи гуруҳлар 5-7 кишидан иборат бўлиб, уларнинг таркибига туман, шаҳар маданият ва санъат муассасалари мутахассислари, жойлардаги Ёшлар иттифоқи ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари киритилади.

9. Ишчи гуруҳлар йиғилишларини ташкил этиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш туман, шаҳар маданият бўлимлари ходимларидан тайинланадиган масъул котиб томонидан олиб борилади.

10. Ишчи гуруҳлар топширилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, номзодларни атрофлича ўрганиб чиқиб ҳар бир номинация бўйича бир нафардан номзодни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги вилоят ҳамда Тошкент шаҳри маданият бошқармалари ҳузурида таниқли мутахассис ва санъаткорлардан тузиладиган комиссияга тавсия этадилар.

11. Агар муайян номинация бўйича муносиб номзод бўлмаса, ўша йўналишда тавсия берилмаслиги мумкин.


11-1. 1-босқич танловнинг биринчи йилида ўтказилади.

2-босқич (октябрь-ноябрь)

12. Қорақалпоғистон Республикаси вилоят ва Тошкент шаҳри комиссияларининг фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги вилоят ҳамда Тошкент шаҳри маданият бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади, унинг таркиби жойлардаги етук маданият ва санъат соҳаси мутахассислари ҳамда таниқли санъаткорлар, "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг ҳудудий бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлади.

Комиссия таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

13. Қорақалпоғистон Республикаси вилоят ва Тошкент шаҳар комиссиялари туман ва шаҳарлар ишчи гуруҳлари тақдим этган тавсияларни батафсил ўрганиб чиқиб, кенг жамоатчилик ва томошабинлар иштирокида номзодларни республика босқичига саралаш учун концерт дастури ёки кўргазмали чиқишлар шаклида кўрик-танлов ўтказади.

14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри комиссияси кўрик-танлов якунига кўра 4 нафаргача номзодни танлаб олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти Республика кенгашига тақдим этади (кейинги ўринларда - Республика кенгаши деб юритилади).

15. Айрим йўналишлар бўйича муносиб номзод аниқланмаса, тавсия берилмаслиги мумкин.


16. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти, эришган ютуқлари ёритиб борилади.


16-1. 2-босқич танловнинг биринчи йилида ўтказилади.

3-босқич (июнь-август)

17. Республика Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тақдим этилган номзодларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади.


18. Республика Кенгаши фаолиятини ташкиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.

19. Республика Кенгаши барча йўналишлар бўйича номзодларни танлаб, уларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади ва танлов асосида совриндорларни белгилайди. Қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга биттадан, Тошкент шаҳрига 2 та ўрин берилади.

Бирор вилоятдан муносиб номзод топилмаган тақдирда ушбу ҳудудга ажратилган ўрин Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга берилиши мумкин. 15 нафар совриндор Кенгашнинг махсус қарори билан тасдиқланади ва уларга "Ниҳол" мукофоти топширилади.


20. Республика оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти ва ижоди кенг ёритиб борилади.


21. 3-босқич танловнинг иккинчи йилида ўтказилади.

Ҳар бир босқич ғолиблари навбатдаги босқичда ўзларининг янги репертуарлари (янги қўшиқ ва куй ва ҳ. к.) билан иштирок этишлари шарт.


III. ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


22. Ҳар бир номзоднинг ҳужжатлари билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри комиссияларининг хулосалари ва қарорлари юборилади. Қарорда номзоднинг исми, фамилияси ва отасининг исми, фаолияти ва ижро маҳоратининг кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар, мукофотга тақдим этиш асослари кўрсатилади.

Ҳар бир номзод бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

номзоднинг паспорти нусхаси, диплом нусхаси ёки таълим олаётган ўқув юртидан маълумотнома;

репертуарлар рўйхати, видео-аудио альбомлари;

номзоднинг шахсий варақаси, таржимаи ҳоли, 4 дона фотосурат (2 дона 3x4, 2 дона ижодий жараёндаги сурат), танловларда қатнашганлиги ҳақидаги диплом ёки сертификат нусхаси (агар бўлса);

доимий ўқиш ёки иш жойидан берилган ва мазкур ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган ижодий тавсифнома;

оммавий ахборот воситаларида номзод ҳақида берилган кўрсатув ва эшиттиришлар ёки мақолалар нусхаси (агар бўлса).


23. Талабгорнинг ҳужжатлари юқорида кўрсатилган тартибда ва белгиланган муддатларда қабул қилинади.



IV. "НИҲОЛ" МУКОФОТИНИ

ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти ҳар икки йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида, август ойининг охирги ўн кунлигида тантанали вазиятда топширилади.

25. "Ниҳол" мукофоти ўз рамзи акс эттирилган соврин ва энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдоридаги пул маблағидан иборатдир.


26. "Ниҳол" мукофотига сазовор бўлган ёшлар маданият, санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилинади (ансамбль, жамоа сифатида иштирок этганлар бундан мустасно), мамлакатнинг атоқли санъаткорларидан сабоқ олиш имкониятига эга бўлади.

27. "Ниҳол" мукофоти такроран берилмайди.


28. "Ниҳол" мукофоти совриндорларининг рўйхати Мустақиллик байрами арафасида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 323-модда.


































































Время: 0.1608
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск