ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 26.06.2006 й. ЎРҚ-38-сон "Мудофаа тўғрисида"ги, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 16.04.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 09.06.2006 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.06.2006 й.

N ЎРҚ-38



"МУДОФАА ТЎҒРИСИДА"ГИ, "УМУМИЙ ҲАРБИЙ

МАЖБУРИЯТ ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ,

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ

РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 16 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 9 июнда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Мудофаа тўғрисида"ги 641-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасинйнг 2001 йил 11 майда қабул қилинган 211-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 80-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 8-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони:

Ўзбекистон Республикаси мудофаа сиёсати ва ҳарбий қурилишининг асосий йўналишларини белгилайди;

давлат бошқарув органларининг мудофаа соҳасидаги фаолиятига раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти таъминланиши, унинг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги муҳофаза этилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;

Куролли Кучларни қуриш, қўллаш ва ривожлантириш режаларини, шунингдек мудофаани ташкил этиш юзасидан давлатнинг бошқа режа ва дастурларини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва бошқа ҳарбий тузилмаларининг тинчлик ва уруш даврига мўлжалланган тузилиши, таркиби ва жойлашувини тасдиқлайди;

ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш тўғрисида, шу жумладан халқаро тинчликпарварлик тадбирларида қатнашиш тўғрисида, шунингдек Қуролли Кучларни ўзларига бевосита тааллуқли бўлмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва Қуролли Кучларга буйруқ беради;

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган тартибда: Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади;

Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонларни беради;

ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сонини, уларнинг ҳарбий ва муқобил хизматни ўташ тартибини, ҳарбий хизматга мажбурларни ва чақирилувчиларни ҳарбий ҳисобга олиш ишининг юритилиш тартибини, мудофаа ва Қуролли Кучлар эҳтиёжлари учун қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий-техникавий ва ашёвий мол-мулклар, озиқ-овқат ҳамда бошқа моддий-техника воситаларининг нормалари ҳамда ҳажмини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақириш, муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларини резервга ва муқобил хизмат хизматчиларини захирага бўшатиш тўғрисида, шунингдек ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий йиғинларга чақириш тўғрисида қарорлар қабул қилади, фуқароларни сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақириш, сафарбарликдан бўшатиш тўғрисида фармонлар чиқаради;

мамлакат иқтисодиётининг сафарбарлик тайёргарлиги, шунингдек сафарбарлик ва стратегик давлат захираларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш режаларини тасдиқлайди;

ҳарбий олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини, олий таълим муассасалари қошида ҳарбий таълим факультетларини, шунингдек ҳарбий тайёргарлик ўқув марказларини (ҳарбий кафедралар ёки циклларни) ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади;

қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади";

2) 9-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат ҳарбий буюртмаларини шакллантириш ва мудофаа аҳамиятига молик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлайди;

мамлакат иқтисодиётининг сафарбарлик тайёргарлиги, шунингдек сафарбарлик ва стратегик давлат захираларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш режаларини ишлаб чиқади, мазкур режаларнинг ижроси устидан назорат олиб боради;

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг моддий ва ижтимоий-маиший таъминоти масалаларини ҳал этади;

Қуролли Кучларнинг тегишли равишда қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий-техникавий ва ашёвий мол-мулклар, озиқ-овқат ҳамда бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланиши ва таъминланишини ташкил этади;

қурол-яроғлар ва ҳарбий техника, стратегик материаллар экспорти ҳамда импорти устидан назорат олиб боради;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар мудофаа эҳтиёжларига доир вазифаларни бажарганлиги муносабати билан улар сарф қилган моддий харажатларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги 436-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 217-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 6-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Мудофаа" деган сўз "Молия" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Президенти" деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: :

"Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади";

2) 16-модданинг олтинчи-ўн биринчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий таълим муассасаларининг ўқув бўлинмаларида ҳарбий тайёргарлик таълимидан ўтмаган талабалар таълим муассасасини тамомлаганларидан кейин ушбу Қонунга мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақириладилар.

Офицерларни тайёрлаш дастурларини олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зиммасига юклатилади.

Олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмалари йўналиши, резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрлашда асосланиладиган ихтисосликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, агар бу таълим муассасалари базасида ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмалари ташкил этилган бўлса, мазкур таълим муассасаларининг аниқ мақсадли молиялаштирилишини амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кўмагида зарур ўқув-моддий базасини яратади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги талабаларнинг ҳарбий тайёргарлиги устидан назоратни, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига офицерларни олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда танлаш ва тайинлашни амалга оширади. Ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг ўқитувчилигига ва бошқа лавозимларга ҳарбий хизматчиларни тайинлаш олий таълим муассасаларининг ректорлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг ҳарбий лавозимларига тайинланган ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар учун белгиланган кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар";

3) 19-модданинг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги "Вазирлар Маҳкамасининг" деган сўзлар "Президентининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 20-модданинг иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Президенти" деган сўз билан алмаштирилсин;

5) 32-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги "Вазирлар Маҳкамасининг", "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар тегишинча "Президентининг", "Президенти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 33-моддадаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Президенти" деган сўз билан алмаштирилсин;

7) 38-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқароларнинг муқобил хизматга чақирилиши муддатли ҳарбий хизматга чақириладиганлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади, чақирувни ташкил этиш ва ўтказиш эса туман (шаҳар) чақирув комиссиялари ва ҳокимликлари зиммасига юклатилади.

Фуқаролар муқобил хизматни турар жойларидаги ёки мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўтайдилар. Бундай корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхати, шунингдек муқобил хизматдаги хизматчилар шуғулланиши мумкин бўлган ишлар ва касбларнинг турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга иш ҳақининг саксон фоизи тўланади.

Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинаётган суммалар республика бюджетига ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги муқобил хизмат тузилмаларига раҳбарликни мудофаа ишлари органлари амалга оширади.

Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади";

8) 41-модданинг биринчи қисмидаги "Вазирлар Маҳкамасининг" деган сўзлар "Президентининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

9) 42-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Президенти" деган сўз билан алмаштирилсин;

10) 49-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларидаги "Вазирлар Маҳкамасининг", "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар тегишинча "Президентининг", "Президенти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги 478-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 65-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 4-модданинг учинчи қисмидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Президенти" деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 8-модданинг тўртинчи қисмидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Президенти" деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 9-моддадаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Президенти" деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 11-модданинг олтинчи қисмидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Президенти" деган сўз билан алмаштирилсин;

5) 12-модданинг тўртинчи қисмидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Президенти" деган сўз билан алмаштирилсин;

6) 13-моддадаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Президенти" деган сўз билан алмаштирилсин;

7) 17-модданинг биринчи ва олтинчи қисмларидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Президенти" деган сўз билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг "Мудофаа тўғрисида"ги, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилиши учун қабул қилинган, ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатига ўтказилган масалалар бўйича норматив-ҳукуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли ҳужжатлар қабул қилингунига қадар ўз кучини сақлаб қолади.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 262-модда.
































Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск