ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

ЎзР 03.07.1992 й. 641-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 03.07.1992 й. 641-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 28.11.2023 й. ЎРҚ-880-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуролли Кучларнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни ўз бўйсунувида Қуролли Кучларнинг таркибига кирадиган ҳарбий тузилмалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари амалга оширадилар.



11-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- Қуролли Кучларни, ҳарбий округларни, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳарбий тузилмаларини тезкор-стратегик бошқаришнинг бош органи вазифасини бажаради;



11-модда иккинчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан, Қуролли Кучларнинг шакл ва турдаги қўшинларининг, бирлашмалари, қўшилмалари ва бўлинмаларининг қўмондонлари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган директивалар ва буйруқлар чиқаради;



13-модда номининг олдинги таҳрири


13-модда. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг

мудофаа соҳасидаги ваколатлари



13-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар қонунчиликка мувофиқ мамлакат мудофаа қобилиятини, Қуролли Кучларнинг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлигини, шунингдек жанговар қобилиятини таъминлашда қатнашадилар ҳамда зиммаларига юкланган вазифалар бажарилиши учун масъулдирлар. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



13-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий буюртмаларни бажарувчи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мудофаа эҳтиёжларига зарур бўлган маҳсулотлар етказиб берилиши, тармоқнинг сафарбарлик тайёргарлиги учун масъулдирлар, сафарбарлик тайёргарлиги режасига мувофиқ тармоқнинг уруш даврида барқарор ишлашини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширадилар.




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда номининг олдинги таҳрири


11-модда. Қуролли Кучларнинг Бирлашган штаби



11-модда иккинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қуролли Кучларнинг Бирлашган штаби:




ЎзР 26.06.2006 й. ЎРҚ-38-сон Қонунидан олдинги таҳрири



8-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони:

- Ўзбекистон Республикаси мудофаа сиёсати ва ҳарбий қурилишининг асосий йўналишларини белгилайди;

- Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти таъминланиши, унинг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги муҳофаза этилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;

- Қуролли Кучларни қуриш, қўллаш ва ривожлантириш режаларини, шунингдек мудофаани ташкил этиш юзасидан давлатнинг бошқа режа ва дастурларини тасдиқлайди;

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва бошқа ҳарбий тузилмаларининг тинчлик ва уруш даврига мўлжалланган тузилиши, таркиби ва жойлашувини тасдиқлайди;

- ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш тўғрисида, шу жумладан халқаро тинчликпарварлик тадбирларида қатнашиш тўғрисида, шунингдек Қуролли Кучларни ўзларига бевосита тааллуқли бўлмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва Қуролли Кучларга буйруқ беради;

- Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган тартибда: Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади;

- Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонларни беради;

- қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



9-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

- давлат бошқарув органларининг мудофаа соҳасидаги фаолиятига раҳбарлик қилади;

- ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сонини, уларнинг ҳарбий ва муқобил хизматни ўташ тартибини, ҳарбий хизматга мажбурларни ва чақирилувчиларни ҳарбий ҳисобга олиш ишининг юритилиш тартибини, мудофаа ва Қуролли Кучлар эҳтиёжлари учун моддий-техника ресурслари, озиқ-овқат, ашёвий ва бошқа мол-мулкларнинг нормалари ҳамда ҳажмини белгилайди;

- муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларини ҳамда муқобил хизмат хизматчиларини ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш тўғрисида, шунингдек ҳарбий хизматга мажбурларни йиғинларга чақириш тўғрисида қарорлар қабул қилади, сафарбарликни ва сафарбарликдан бўшатишни ташкил этади;

- давлат ҳарбий буюртмаларини шакллантириш ва мудофаа аҳамиятига молик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлайди;

- мамлакат иқтисодиётининг сафарбарлик тайёргарлиги, шунингдек давлат ва сафарбарлик захираларини яратиш режасини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда ижроси устидан назорат олиб боради;

- Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг моддий ва ижтимоий-маиший таъминоти масалаларини ҳал этади;

- Қуролли Кучларнинг тегишли равишда қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий-техникавий ва ашёвий мол-мулклар, озиқ-овқат ҳамда бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини ва таъминланишини ташкил этади;

- қурол-яроғлар ва ҳарбий техника, стратегик материаллар, экспорти ҳамда импорти устидан назорат олиб боради; (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

- корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар мудофаа эҳтиёжларига доир вазифаларни бажарганлиги муносабати билан улар сарф қилган моддий харажатларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди;

- ҳарбий олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини, олий ўқув юртлари қошида ҳарбий таълим факультетлари, шунингдек ҳарбий тайёргарлик ўқув марказларини (ҳарбий кафедралар ёки циклларни) ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



















































Время: 0.1605
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск