ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2006 й. 176-сон "Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари тайёрлаш республика мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2006 й.

N 176



ФУТБОЛ БЎЙИЧА ТРЕНЕРЛАР ВА СПОРТ

ҲАКАМЛАРИ ТАЙЁРЛАШ РЕСПУБЛИКА

МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 1 майдаги ПҚ-338-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида спорт ўқув-методик муассасаси бўлган ҳамда ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида амалга оширувчи Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари тайёрлаш республика мактаби ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг таклиф этилаётган тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.


3. Қуйидагилар Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактаби фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

спорт терма жамоалари ва профессионал футбол клублари учун бош мураббийлар ва катта мураббийлар, шунингдек футбол бўйича мактаб-интернатлар профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари учун бош мураббийлар тайёрлаш;

футбол бўйича республика мусобақалари ва халқаро спорт мусобақаларида юқори сифатли ҳакамликни таъминлаш учун малакали спорт ҳакамлари тайёрлаш.

4. Белгилаб қўйилсинки, Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг тингловчилари сифатида:

ўқиш муддати 6 ой бўлган тренерлик бўлимига - миллий чемпионатларда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари таркибида ўйин тажрибасига, тегишли тренерлик стажига, Осиё футбол конфедерациясининг "С" тренерлик лицензиясига, камида ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқаролари;

ўқиш муддати 3 ой бўлган ҳакамлик бўлимига - футбол бўйича спорт мусобақаларида ҳакамлик қилиш тажрибасига, ФИФА тавсияларига жавоб берувчи антрометрик кўрсаткичларга эга бўлган, ёши 35 ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади.

5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон футбол федерацияси билан биргаликда:

бир ой муддатда Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг уставини тасдиқласин ва Мактабнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга давлат талабларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

таълим жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабини малакали мутахассислар билан бутлаш, зарур ўқув-методик адабиётларни танлаган ҳолда ўқув аудиторияларини жиҳозлаш чора-тадбирларини таъминласин;

футбол назарияси ва методикаси, спорт ҳакамлари тайёрлаш бўйича ўқув ва илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқсин ва нашрга тайёрласин;

Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари тайёрлаш республика мактабининг футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича илғор хорижий таълим ва илмий марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабига ўқишга юбориладиган тингловчиларни танлаб олиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқласин ҳамда минтақавий футбол федерацияларига, футбол клублари, мактабларига ва бошқа ташкилотларга уларнинг вакилларини ўқишга юборишда ҳар томонлама кўмаклашсин.


6. Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабида ўқиш учун жалб қилинаётган тингловчиларга ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойида ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниши маълумот учун қабул қилинсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

футбол бўйича тренерлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури бўйича давлат талабларини бажарган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади;

футбол бўйича спорт ҳакамларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури бўйича давлат талабларини бажарган тингловчиларга футбол бўйича халқаро спорт мусобақаларига ва республика спорт мусобақаларига хизмат кўрсатиш учун тегишли спорт ҳакамининг малака тоифасини олиш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.

8. Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактаби Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Банклараро спорт-соғломлаштириш маркази базасида жойлаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Банклараро спорт-соғломлаштириш маркази Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактабини шартнома асосида мактаб маъмуриятининг ишлаши, спорт ускуналари, жиҳозлари ва формаларини сақлаш учун зарур бинолар, назарий машғулотлар ўтказиш учун аудиториялар ҳамда амалий машғулотлар ўтказиш учун спорт иншоотлари, ёрдамчи бинолар ва бошқа бинолар билан таъминласин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 18 августдаги

176-сон қарорига

ИЛОВА



Футбол бўйича тренерлар ва спорт

ҳакамлари республика мактабининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

1 киши

Котиб

1 киши

Бухгалтерия

2 киши



Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1 киши

Директорнинг молия-иқтисодиёт ишлари бўйича ўринбосари

1 киши

Ўқув-методика кенгаши

Хизмат кўрсатувчи ходимлар

4 киши

Профессор-ўқитувчилар таркиби

         

Махсус тайёргарлик:

Тренерларни ўқитиш

1. Футбол назарияси ва методикаси.

2. Футбол амалиёти


Ҳакамларни ўқитиш

1. Ҳакамлик назарияси ва методикаси

2. Ўйин қоидалари.

3. Ҳакамлик амалиёти

4. Жисмоний тайёргарлик

           

     

Умумтаълим фанлари:

1. Анатомия

2. Физиология

3. Психология

4. Спорт биокимёси

5. Спорт тиббиёти ва уқалаш

6. Спорт метрологияси

7. Спорт биомеханикаси

8. Спорт менежменти

9. Педагогика

10. Спорт гигиенаси

11. Ҳуқуқшунослик

12. Спорт машғулотлари асослари

13. Чет тили (инглиз тили)

       

Изоҳ: Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари республика мактаби учун ходимларнинг энг кам сони 12 киши назарда тутилмоқда.

Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари республика мактаби тингловчилари билан ўқув машғулотлари ўтказиш учун шартнома асосида мамлакатимиз олий ўқув юртларидан, хориждан ва Ўзбекистон футбол федерациясидан амалиётчи мутахассислар, профессор-ўқитувчилар жалб қилинади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 34-35-сон, 345-модда.


































Время: 0.1550
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск