ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2006 й. 180-сон "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2006 й.

N 180



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУСТАҚИЛЛИГИГА 15 ЙИЛ" ЭСДАЛИК

НИШОНИ БИЛАН МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида" 2006 йил 19 июндаги ПФ-3763-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида" 2006 йил 19 июндаги ПФ-3763-сон Фармонини бажариш юзасидан:

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишонлари ва уларга гувоҳномалар намуналари тасдиқланганлиги ва тайёрланганлиги;

белгиланган миқдорда - йигирма беш минг эсдалик нишони билан мукофотлаш учун ҳудудлар, вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари бўйича номзодлар танланганлиги;

эсдалик нишонларига шахсий гувоҳномалар расмийлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Давлатимиз мустақиллиги, иқтисодий, сиёсий, илмий-таълим, маданий, маънавий салоҳияти ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, унинг сарҳадлари хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялаш, Ватаннинг муносиб ёш авлодини тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ва ташкилотларининг ишчи ва хизматчилари, қишлоқ ва сув хўжалиги меҳнаткашлари, тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ходимлари, фан, маданият ва санъат арбоблари, ижодий уюшмалар, жамоат, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва давлат хизматчилари тақдим этилган рўйхатларга мувофиқ "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишони билан мукофотлансин.


3. "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишонларини топшириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари нишонлар "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" нишони тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда топширилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эсдалик нишонлари топширилиши маросими оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида" 2006 йил 19 июндаги ПФ-3763-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш бўйича тузилган Ишчи гуруҳга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 22 августдаги

180-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил"

эсдалик нишонларини топшириш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Мукофотланганлар тоифаси


Ким томонидан топширилади


Муддати


1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси





а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси


б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери


в) Ҳисоб палатаси раиси


г) Марказий сайлов комиссияси раиси


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

2006 йил 25 август


а) Сенат аъзолари


б) Марказий банк раиси


в) Сенат аппарати ходимлари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси



а) Қонунчилик палатаси депутатлари


б) Қонунчилик палатаси аппарати ходимлари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери


2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси





а) Миллий хавфсизлик хизмати раиси, Бош прокурор, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Ҳарбий суд раислари


б) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари


г) Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

2006 йил 25 август

соат 17-30



2006 йил 28 август

соат 18-00

3.

Комплекслар таркибига кирадиган хўжалик бошқаруви республика органларининг раҳбарлари


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари - Комплекс раҳбарлари


2006 йил 28 август

4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

Тақдим этилган рўйхатлар бўйича мукофотланганлар


Бош вазир ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари


2006 йил 28-31 август


5.

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви республика органлари, жамоат ташкилотлари ходимлари ва бошқалар


Вазирликлар, идоралар ва республика бошқа органлари раҳбарлари


2006 йил 28-31 август


6.

Жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Р.Қосимов


2006 йил 28-31 август


7.

Республика газеталари ва журналлари раҳбарлари


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - А.Арипов


2006 йил 28-31 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 34-35-сон, 347-модда.
































Время: 0.2231
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск