Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.1997 й. 199-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.1997 й.

N 199



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ

БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎFРИСИДА


Мамлакат иқтисодиётидаги бозор ислоҳотларининг ахборот-таҳлилий таьминоти, ривожлантиришнинг макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, бошқаришнинг функционал тизимини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт ва Ҳудудий-ташкилий бўлимлари негизида штатдаги ходимлари сони 30 нафардан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси ташкил этилсин.

3. Қуйидагилар Ахборот-таҳлил бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни барча йўналишлар бўйича макро даражада, шунингдек тармоқ ва ҳудудлар бўйича, марказий иқтисодиёт идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шу жумладан жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш асосида тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

макроиқтисодий ҳолат ва ижтимоий вазият мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини таъминлаш, маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш, иқтисодиётнинг сифат жиҳатидан ўзгаришларини ва унинг ривожланиш тенденцияларини баҳолаш;

макроиқтисодий ва ижтимоий вазият, иқтисодий ислоҳотларнинг макро даражада, шунингдек тармоқлар ва ҳудудлар бўйича бориши, хусусийлаштириш, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришлар, давлат бошқаруви ва корпоратив бошқарув, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, товарлар, сармоя, меҳнат бозорини шакллантириш, фонд бозори фаолияти масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва бўлимлари, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шунингдек жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тайёрланадиган энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича мақсадли дастурлар ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;

оммавий ахборот воситаларида ёритиш, халқаро молиявий ва бошқа ташкилотлар билан биргаликдаги ишлар орқали макроиқтисодий ва ижтимоий вазиятдан жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва оммалаштиришни ташкил этиш.

4. Ахборот-таҳлил бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, Марказий банк ва тижорат банклари, Фанлар академиясидан, бозор инфратузилмасининг бошқа институтларидан, шунингдек жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларидан Бошқармага юкланган вазифалар доирасида зарур статистик ва таҳлилий ахборотларни, бюджет статистикаси ва социологик сўровлар маълумотларини сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, департаментлари ва котибиятларидан, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларидан Бошқармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур ахборотларни сўраш;

Вазирлар Маҳкамасининг департаментлари ва котибиятларининг, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини, секторларини ҳамда минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

марказий иқтисодиёт идоралари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда махсус социологик, бюджет текширувлари, таҳлилий ва ахборот тадқиқотлари ўтказиш бўйича вақтинчалик эксперт таҳлилий гуруҳлар тузиш;

ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Марказий банк ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини ва бошқаларни жалб этиш;

қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси бўйича таклифларни, шунингдек қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни, макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ва ахборот-таҳлилий тадқиқотлар бўйича халқаро лойиҳаларда қатнашиш;

Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, хорижий мамлакатларнинг тадқиқот ва статистика ташкилотлари билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш.

6. Ахборот-таҳлил бошқармаси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис сессиялари материаллари (келишув бўйича) мажбурий равишда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистика ахборотлари бюллетенлари мажбурий равишда юбориладиган реестрга киритилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-таҳлил бошқармасини компьютер техникаси билан жиҳозлаш, компьютер алоқаси халқаро тармоқларига улаш бўйича харажатларни тўлаш учун, хорижий ва ватанимиз даврий босма нашрларига обунани расмийлаштириш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар бошқармаси бир ҳафта муддатда Ахборот-таҳлил бошқармасини жойлаштириш масаласини ҳал қилсин, бунда тегишли инфраструктура ва техника билан таъминлаш заруриятини назарда тутсин.


9. Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари - бўлим бошлиқлари - Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.

10. Ходимларнинг лавозим маошларига юқори малакаси, чет тилларни билиши, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ишлаши учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида махсус устамалар белгилашга рухсат берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришларни киритиш тўғрисида таклиф киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов

























Время: 0.1982
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск