ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.2005 й. ПҚ-20-сон "Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2005 й.

N ПҚ-20



ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА



Республикада истеъдодли ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маърифий қадриятларни ҳаётга татбиқ этишдаги ибратли фаолиятини рағбатлантириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326 Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг таклифларига биноан, аъло хулқи, ўқишдаги муваффақиятлари, ташаббускорлиги билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, санъат, маданият, таълим ва фан соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан такдирлансин (рўйхат илова қилинади).


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан такдирланганларга 8-март - Хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантанада совриндорлик дипломлари ва нишонлари топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


4. "Ўзтелерадио" компанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Мазкур Қарорнинг бажарилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Инамова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 4 мартдаги

ПЄ-20-сон єарорига

ИЛОВА



Зулфия номидаги Давлат мукофоти

билан тақдирланганлар

РЎЙXАТИ

Ахымбетова Гулбахар

Канатбаевна

  

-

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус коллежининг 2-курс талабаси



Матбабаева Дилфуза

Рўзибоевна


-

Андижон вилояти Избоскан тумани тасвирий ва амалий санъат лицейинииг 10-синф ўқувчиси


Кенджаева Зарина

Фатиллоевна



Бухоро давлат университетининг 2-курс талабаси

Баҳрамова Сабохат

Рустам қизи


-

Жиззах педагогика институтининг 3-курс талабаси

Авазова Гули Нигор

Чориевна


-

Қашқадарё вилояти ихтисослашган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси

Назарова Гулноза

Нуруллаевна


-

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги академ лицейнинг 3-курс талабаси

Кобулова Гулбахор

Шералиевна


-

Наманган вилояти "Тафаккур" илмий-маърифий курсининг мутахассиси

Бердимуротова

Гулруҳ Ҳасановна


-

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 6-курс талабаси

Миршаева Камола

Олимовна


-

Сирдарё вилояти Янгиер ихтисослашган мактаб интернатнинг 9-синф ўқувчиси


Турсунова Шаҳноза

Журакуловна


-

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 72-мактабнинг 10-синф ўқувчиси


Бермагамбетова

София Айтжановна


-

Тошкент давлат аграр университети қошидаги академик лицейнинг 2-курс талабаси


Мейлиева Наргис

Зулфикоровна


-

Тошкент давлат юридик институтининг 1-курс талабаси

Ахунова Наргиза

Бурхоновна


-

Фарғона давлат университетининг 1-курс талабаси

Нурмонова Зебо

Аликовна

-

Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 10-лицей интернатнинг 9-синф ўқувчиси

      

          















Время: 0.2351
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск