язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари/ Бош прокуратуранинг 63-сон, Олий суднинг КТБ-176-06-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 3/2161-сон, Ички ишлар вазирлигининг 9-сон, Адлия вазирлигининг 19-сон, Мудофаа вазирлигининг 12-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/22-19-сон "Тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий ишлар ва материаллар бўйича ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 08.08.2006 й. Қарори (АВ томонидан 23.08.2006 й. 1616-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.08.2006 й.

N 1616


      

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ

08.08.2006 й.

N 63


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

08.08.2006 й.

N КТБ-176-06


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

08.08.2006 й.

N 3/2161


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.08.2006 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.08.2006 й.

N 19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.08.2006 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

20.04.2006 й.

N 01-02/22-19

ҚАРОРИ



Тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий

ишлар ва материаллар бўйича ашёвий далиллар

ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш,

сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 2 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 июлдаги "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш" ҳақидаги 139-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий ишлар ва материаллар бўйича ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги томонидан 1995 йил 23 мартда 14/1-3-сон билан тасдиқланган "Жиноят ишлари бўйича олинган ашёвий далиллар, ўқ отар қуроллар, моддий бойликлар ва бошқа мулкларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.

Бош прокурор

Р. Қодиров

Олий суди раиси в.б.

Н. Ташматов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Адлия вазири

Б. Мустафоев

Мудофаа вазири

Р. Мирзаев

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 34-35-сон, 350-модда.