Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2006 й. ПҚ-420-сон "2010 йилгача даврда Жерой-Сардара кони негизида таркибида фосфор бўлган ўғитлар ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб беришни кўпайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2006 й.

N ПҚ-420



2010 ЙИЛГАЧА ДАВРДА ЖЕРОЙ-САРДАРА

КОНИ НЕГИЗИДА ТАРКИБИДА ФОСФОР

БЎЛГАН ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ВА ЭКСПОРТГА ЕТКАЗИБ БЕРИШНИ

КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республикада фосфорит хомашёсининг маҳаллий базасини шакллантириш бўйича амалий ишлар олиб борилди. Бу ўз навбатида уни импорт қилишдан воз кечиш имконини берди. Жерой-Сардара кони фосфорит хомашёсидан фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришнинг муқобил технологияси яратилди.

Шу билан бирга, Жерой-Сардара кони негизида таркибида фосфор бўлган ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинишига қарамай, ҳозирги кунгача Қизилқум фосфорит комбинатида фосфор рудасидан хлоридларни ювиш қурилмасини фойдаланишга топшириш таъминланмаган, бунинг натижасида фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда ускуналар ва коммуникацияларнинг эскириш даражаси юқорилигича қолмоқда.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи ва энергия сарфини камайтиришни таъминлайдиган технологик жараёнларни такомиллаштиришга, ишлаб турган қувватларни модернизациялаш ва реконструкция қилишга, машина-ускуналарни янгилашга, шунингдек концентратланган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндиларини камайтириш, уларнинг йиғилиб қолган уюмларини қайта ишлашнинг саноат усулларини татбиқ этишга етарли эътибор берилмаяпти. Таркибида фосфор бўлган минерал ўғитларни экспортга етказиб бериш ҳажмларини ўстириш суръатлари етарли даражада эмас.

Жерой-Сардара кони заҳиралари негизида таркибида фосфор бўлган минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмларини янада ошириш ва экспорт потенциалини ўстириш, шунингдек фосфор ишлаб чиқаришидаги техноген чиқиндиларни қайта ишлашга жалб этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевга, Навоий КМК Бош директори Н.И.Кучерскийга Қизилқум фосфорит комбинатида фосфор рудасидан хлоридларни ювиш қурилмасини ўз вақтида фойдаланишга топширишни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилинмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бир ҳафта муддатда вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарларининг Жерой-Сардара кони негизида таркибида фосфор бўлган ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросига масъулиятсизларча юзаки муносабатда бўлиш фактларини кўриб чиқсин ва принципиал баҳо берсин. Зарурат туғилганда уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган қатьий чораларни қўллаш бўйича таклифлар киритсин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Навоий КМК томонидан 2006 йилнинг VI чорагида:

таркибида 30 фоизгача Р2О5 бўлган йилига 400 минг тонна ювилган куйдирилган фосфор концентрати;

таркибида 18-19 фоиз Р2О5 бўлган йилига 200 минг тонна ювилган фосфор концентрати;

таркибида 16-18 фоиз Р2О5 бўлган йилига 200 минг тонна фосфор уни ҳажмида фосфорит маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қувватлар ишга туширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда "Ўзкимёсаноат" ДАКнинг "Самарқандкимё" ОАЖда бойитилмаган Жерой фосфоритларини азоткислота усули билан қайта ишлаш орқали таркибида азот-фосфор-кальций бўлган янги ўғит (нитрокальцийфосфат) саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган йилига 250 минг тонна қувватга эга корхонани ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

"Ўзкимёсаноат" ДАК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 250 минг тонна нитрокальцийфосфат ўғити (НКФЎ) ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги корхона 2008 йил охирида ишга туширилишини таъминлаш юзасидан барча зарур чора-тадбирларни қабул қилсин.


4. 2010 йилгача даврда Жерой-Сардара кони негизида таркибида фосфор бўлган ўғитлар ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб беришни кўпайтириш чора-тадбирлари Дастурининг асосий йўналишлари ҳамда 2006-2010 йилларда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг мақсадли параметрлари 1-3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

"Ўзкимёсаноат" ДАК раҳбарияти зиммасига Дастурда белгиланган асосий ташкилий-техникавий тадбирларни амалга оширишда шахсий жавобгарлик юклансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дастур амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминласин ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботларини мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳар чоракдаги мажлисларида мунтазам тинглаб боришни амалиётга татбиқ қилсин.


9. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси:

"Ўзкимёсаноат" ДАКнинг фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналар манзилига фосфорит хомашёси ортилган йўналишларда ҳаракатланиш, шунингдек тармоқ корхоналаридан бошқа хомашё ва минерал ўғитларни белгиланган тартабда етказиб беришнинг норматив муддатларига риоя этилишини;

"Қўқон суперфосфат заводи" ОАЖга фосфорит хомашёсини етказиб бериш учун Тожикистон темир йўлининг Сўғд участкасини кесиб ўтиш кодлари Навоий КМКга зарур миқдорда миллий валютага сотилишини таъминласин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 1 майдаги 199-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги кичик банд билан тўлдирилсин:

"ж) минерал ўғитлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хомашё ресурслари сифатида кейинчалик яна қайта ишланадиган ҳамда махсус жиҳозланган сақлаш жойлари (уюмлар)да жойлаштириладиган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндилари".


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзкимёсаноат" ДАК ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати билан биргаликда икки ҳафта муддатда амалдаги ҳукумат қарорларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.






































Время: 0.1910
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск