ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.12.2005 й. ПҚ-233-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.12.2005 й.

N ПҚ-233


"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 2 декабрдаги Қарори ижросини ўз вақтида ва бир хилда таъминлаш мақсадида:


1. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларни жазодан озод этишга оид Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳамкорликда ишлаб чиққан амнистия тўғрисидаги Қарорни қўллаш тартиби ҳақидаги Низом иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Амнистия тўғрисидаги Қарорга кўра озоддикдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётган ва жамият учун энг кам хавф туғдирувчи 3 мингдан зиёд, жумладан, 354 нафар аёллар, 8 нафар вояга етмаган ёшида жиноят содир қилганлар, 42 нафар 60 ёшдан ошган эркаклар, 254 нафар чет эл фуқаролари, 77 нафар 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари, 558 нафар сил касалига чалинганлар, 129 нафар эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этганлар, 417 нафар биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир қилганлиги учун ҳукм этилганлар, шунингдек 1796 нафар ўталмай қолган жазо муддати икки йилдан кўп бўлмаган шахсларнинг озод этилиши кутилаётганлиги эътиборга олинсин.


3. Қорақалпоғистотт Рсспубликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жазодан озод қилинган шахсларнинг тўлиқ ҳисобга олинишини ва уларнинг ишга жойлаштирилишини, шунингдек ёлғиз ва ёрдамга муҳтож шахсларни ногиронлар ва қариялар уйига жойлаштирилишини, вояга етмаганларни ота-оналарининг ёки васийлик ва ҳомийлик органларининг назоратига топширилишини, зарур ҳолларда уларнинг тегишли таълим муассасаларига юборилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари белгиланган тартибда, ўталмай қолган жазодан озод қилиниши лозим бўлган биринчи ва иккинчи гуруҳ диспансер рўйхатидаги сил касаллигига чалинган шахсларнинг ҳисобга олинишини ва махсус даволаш муассасаларига жойлаштирилишини ташкил этсинлар.


5. Туман ва шаҳар ҳокимлари жойлардаги прокуратура, ички ишлар идораларининг раҳбарлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари билан биргаликда жазодан озод этилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган тарбиявий таъсир чораларининг узлуксизлигини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирликлари озод қилинувчи чет эл фуқароларини ҳисобга олиш ва мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш ишларини ташкил этсинлар.


7. Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ишлари дастлабки тергов босқичида бўлган ёки судда кўрилмаган шахсларга нисбатан амнистия тўғрисидаги Қарорни қўллашни ишлаб чиқилган Низомга мувофиқ амалга оширилишини эътиборга олсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси амнистия тўғрисидаги Қарорнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни таъминласин.


9. Ушбу Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов












Время: 0.1901
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск