Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 29.08.2006 й. ПҚ-456-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 29 августдаги

ПҚ-456-сон қарорига

1-ИЛОВА



Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо

компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий

акциядорлик бирлашмалари билан

ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг пахта тозалаш заводлари (кейинги ўринларда етказиб берувчилар деб аталади) томонидан ишлаб чиқарилган пахта толаси ташқи савдо компанияларига (кейинги ўринларда сотиб олувчилар деб аталади) тузилган шартномаларга мувофиқ уни минтақавий пахта терминалларига (кейинги ўринларда терминаллар деб аталади) етказиб берган ҳолда сотилади.


2. Етказиб берувчилар билан сотиб олувчилар ўртасида пахта толасини сотиш бўйича ўзаро муносабатлар мазкур Низом, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда икки томонлама шартномалар билан белгиланади.



II. ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ

ЮЗАСИДАН БОШ БИТИМЛАР ВА

ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ


3. Календарь йил бошида етказиб берувчилар билан сотиб олувчилар ўртасида етказиб берувчилар ва пахта етиштирувчи хўжаликлар билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ жорий йилда кутилаётган пахта хом ашёси ҳосилидан пахта толаси харид қилиш юзасидан бош битимлар тузилади.


4. Бош битимда:

жаҳон бозорида талаб қилинадиган тегишли саноат навлари ва типларидаги пахта толаси ишлаб чиқариш учун пахта хом ашёсининг аниқ селекция навлари;

пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмларидан ҳамда ғўза навларининг жойлаштирилишидан келиб чиқиб, кейинчалик экспорт қилиш ва пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналари (кейинги ўринларда - республика корхоналари)га сотиш учун терминалларга етказиб бериладиган пахта толасининг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари;

жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойлари ва келгуси йилнинг январь-август ойлари даврида сотиб олувчилар томонидан сотиб олинадиган пахта толаси ҳажми бўйича шартномалар тузишнинг дастлабки муддатлари белгиланади.


5. Бош битимга мувофиқ:

амалда экилган пахта майдонларини апробациядан ўтказиш натижалари ва кутилаётган ҳосил бўйича жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойларида кейинчалик экспорт қилиш ва республика корхоналарга эркин муомаладаги валютага сотиш учун терминалларга пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади;

ҳосилни йиғиштириб олиш ва жорий йилда тайёрланган амалдаги пахта хом ашёси бўйича келгуси йилнинг январь-август ойларида, кейинчалик экспорт қилиш ва республика корхоналарга эркин муомаладаги валютага сотиш учун терминалларга пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади.

6. Бош битимга мувофиқ тузиладиган шартномаларда етказиб бериладиган толанинг ҳажми, нави, типи, класси ва бошқа сифат кўрсаткичлари бўйича барча асосий параметрлари, транспортда ташиш шартлари ва юклаб жўнатиш муддатлари, ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби, форс-мажор ҳолатлари, тузилган шартномаларни бажариш шартлари бўйича мулкий ва бошқача жавобгарлик, низоли масалаларни кўриб чиқиш тартиби белгиланади.



III. ПАХТА ТОЛАСИ УЧУН

НАРХЛАР БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


7. Сотиб олувчилар томонидан пахта толасини кейинчалик экспортга ва республика корхоналарга сотиш учун харид қилиш белгиланган тартибда етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.

8. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари томонидан сотиладиган пахта толасига шартномавий нархлар жўнатишнинг CIP-пахта терминали шартлари бўйича қуйидаги тартибда белгиланади.

Дастлаб толани терминалга етказиб беришдан олдинги кунда (ёки ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ ҳақи олдиндан тўланган санада) "Биринчи" нави, "Ўрта" класс, 5 тип, 35-код пахта толасининг 1 тоннаси учун "Коттон Оутлук"да эълон қилинадиган "А" индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаларининг ўртача қиймати (базис нарх) аниқланади (АҚШ долларида). Ушбу нархдан келиб чиққан ҳолда пахта толасининг бошқа навлари ва классларининг нархлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ коэффициентлар қўлланган ҳолда аниқланади.

Бунда республика корхоналари учун пахта толасини сотишда, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, пахта толасига тасдиқланган прейскурант нархларидан паст бўлган жаҳон нархлари амал қилган даврларда пахта тозалаш заводлари қўшилган қиймат солиғини: чегирмани ҳисобга олган ҳолда жаҳон нархи х 20/120 формуласи бўйича 15 фоиз миқдордаги чегирмани ҳисобга олиб, хомашё етказиб берилган куни амалда таркиб топган жаҳон нархларига асосланиб ҳисоблаб чиқаришади.

Шартномавий нарх юқорида қайд этилган тартибда аниқланган нарх ва қуйида кўрсатилган пахта толасини сотиш бўйича сотиб олувчиларнинг ҳисоблаб чиқилган чекланган харажатлари ўртасидаги тафовут тарзида аниқланади:

пахта толасини терминалларда сақлаш ва суғурта қилиш, (фитосанитария сертификати бериш ва республика ҳудуди бўйлаб ҳарбийлаштирилган қўриқлаш учун тўловни қўшган ҳолда) CIF - Шимолий Европа портларигача ташиш, юклаш-тушириш, фумигация қилиш ва портларда белгиланган, CIF - Шимолий Европа портлари шартларини бажариш учун мўлжалланган норматив муддатлар доирасида портларда сақлаш харажатлари;

пахта толасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида келишилган тарифлар бўйича сертификатлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази (кейинги ўринларда "Сифат" маркази деб аталади) ва кип массасини тарозида тортиш харажатлари;

пахта толасини декларациялаш ва божхонада расмийлаштириш харажатлари;

банк харажатлари (банкнинг маблағларни ўтказиш, аккредитив очиш, юклаб жўнатиш ҳужжатларини текшириш учун кафолатлари, воситачилик ҳақи ва бошқа харажатлари);

"Ўзташқитранс" ДАКнинг экспедиторлик хизматлари қийматининг 2 фоизигача миқдордаги воситачилик ҳақи;

ташқи савдо компанияларининг асосий фаолият бўйича харажатларига даромадлари, етказиб берувчилардан сотиб олинадиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида сотиб олувчилар томонидан жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитлари бўйича фоизларни тўлаш харажатлари.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан биргаликда ташқи савдо компанияларининг пахта толаси сотиш бўйича харажатларининг чекланган миқдори ҳисоблаб чиқарилади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Пахта толаси сотиш бўйича харажатларнинг тасдиқланган чекланган миқдори Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан етказиб берувчилар ва сотиб олувчиларга етказилади.


10. Ташқи савдо компаниялари томонидан республика корхоналарга сотиладиган пахта толасининг шартномавий нархлари юклаб жўнатиш санасидаги "Коттон Оутлук"да чоп этиладиган "А" индекси ва унинг Ўзбекистон компоненти котировкаларига мувофиқ ҳосил бўладиган жаҳон нархларидан келиб чиққан ҳолда, 15 фоиз миқдоридаги чегириш ва шартномавий нархнинг 1,0 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташқи савдо компанияларининг воситачилик ҳақи билан аниқланади. Бунда Ўзбекистон "Сифат" марказининг (сертификатлаштириш ва тарозида тортиш бўйича) харажатлари, банклар, пахта терминаллари хизматлари, шу жумладан пахта толасини терминалларда суғурта қилиш бўйича харажатларга ташқи савдо компаниялари ихтиёрида қоладиган маблағлар ҳисобига ҳақ тўланади.

11. Шартномавий нархлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги стандартларининг барча мажбурий талабларига мувофиқ бўлган пахта толаси учун белгиланади.


12. Сотиб олувчилар етказиб берувчилардан сотиб оладиган пахта толасининг шартномавий нархи нетто массага қайта ҳисоблаганда (улгуржи нархлар прейскурантида келтирилган формула бўйича) прейскурант улгуржи нархдан ва пахта толасини етказиб бериш, тушириш ва терминалларда сақлаш харажатларидан, шу жумладан етказиб берувчиларнинг воситачилик ҳақидан кам бўлмаслиги керак.


13. "Микронейер" кўрсаткичи қийматлари белгиланган нормалардан (3,5 дан 4,9 гача) юқори ёки паст бўлганда пахта толаси учун пахта толасига улгуржи нархлар прейскурантида кўрсатилган шкалага мувофиқ I-II-нав пахта толасининг шартномавий нархидан чегиришлар қўлланилади.

Пахта толасини экспорт қилиш бўйича харажатларни чегириш ҳар қайси нав, класс ва тип нархи аниқлангандан кейин амалга оширилади.


14. "А" индекси ва унинг "Коттон Оутлук" Ўзбекистон компоненти котировкаларининг ҳар кунлик қийматлари "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига етказилади.



IV. ЭКСПОРТГА СОТИШДА ПАХТА

ТОЛАСИНИ ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ ВА УНИНГ

УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар пахта толасини етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларда етказиб бериш шартларини ва ҳисоб-китоб қилишнинг асосан аккредитив шаклини белгилайдилар, бунинг учун етказиб берувчига хизмат кўрсатадиган банкда тегишли ҳисоб рақамлари очилади.


16. Шартнома шартларига мувофиқ сотиб олувчилар ўзига хизмат кўрсатувчи банкка (эмитент банкка) чақириб олинмайдиган, ҳужжатли, қопланмаган, бўлинмас аккредитив очишга ариза тақдим этади. Аккредитив суммаси етказиб бериш ойининг навбатдаги ўн кунлигида етказиб бериладиган пахта толаси қийматининг 100 фоизини ташкил этади.

Ташқи савдо компаниялари томонидан ушбу бандда кўрсатилган аккредитив очиш муддатлари бузилган тақдирда ташқи савдо компанияларининг билдиришномаларида кўрсатилган юклаб жўнатиш муддатлари бажарилмаганлиги учун "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари жавоб бермайди.


17. Аккредитив очишнинг барча шартлари етказиб берувчилар ва сотиб олувчилар ўртасидаги шартномада қайд этилади.

Етказиб берувчилар ва сотиб олувчилар ўртасидаги шартномада қуйидагилар бўлиши керак:

эмитент банкнинг номи;

етказиб берувчини аккредитив очилгани тўғрисида хабардор қилиш усули;

аккредитив бўйича маблағ олиш учун етказиб берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;

пахта толаси юклаб жўнатилгандан кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддати, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар;

бошқа зарур ҳужжатлар ва шартлар.


18. Харидорнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан аккредитив суммаси 22602 "Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари" баланс ҳисоб рақамига ўтказилади. Айни бир вақтда аккредитив суммаси эмитент банк томонидан кутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамига кирим қилинади.

Етказиб берувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда (ижро этувчи банкда) аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисоб рақами очилади.


19. Ижро этувчи банкда қопланмаган аккредитив ҳисоб рақами очишда эмитент банк бажарувчи банкнинг биринчи талабига кўра, ҳужжатлар тақдим этилган тўлов суммасини аккредитивлар шартларига қатъий мувофиқ равишда етказиб берувчининг аккредитив ҳисоб рақамига ўтказади.


20. Маблағларни ўтказиш юзасидан эмитент банкка қўйиладиган талаб етказиб берувчи томонидан аккредитивнинг барча шартлари бажарилган тақдирда тақдим этилади. Маблағларни аккредитив ҳисоб рақамидан етказиб берувчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш унинг томонидан ижро этувчи банкка етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган аккредитивнинг барча шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади.


21. Аккредитивдан тўлаш учун тузилган шартномалар шартларига мувофиқ пахта толаси етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар банкка аккредитив амал қиладиган муддатда тақдим этилиши керак.


22. Ижро этувчи банк етказиб берувчи тақдим этган ҳужжатларнинг аккредитив шартларига мувофиқлигини, шунингдек товарнинг етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлигини текшириши шарт.

Аккредитив шартларининг ҳатто биттаси бузилган тақдирда ҳам маблағларни етказиб берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш тақиқланади.


23. Аккредитивдан фойдаланилишига қараб эмитент банк қисман тўланган суммани кутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамини ёпиш билан биргаликда сотиб олувчиларнинг ҳисоб рақамидан банкнинг воситачилик ҳисоб рақамига ҳисобдан чиқаради.


24. Ижро этувчи банкдаги аккредитивни ёпиш:

аккредитив муддати тамом бўлгач амалга оширилади. Ижро этувчи банк аккредитив ёпилганлиги тўғрисида эмитент банкни хабардор қилади;

аккредитив муддати тамом бўлгунга қадар тақдим этилган ва агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса етказиб берувчининг аккредитивидан бундан кейин фойдаланишни рад этиши тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади. Эмитент банкка ижро этувчи банк томонидан билдиришнома юборилади;

сотиб олувчининг аккредитивни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади, агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса. Аккредитив эмитент банкдан 22602 "Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари" ҳисоб рақамидаги қолдиқдан ортиқ бўлмаган суммага хабар олинган кунда ёпилади ёки камайтирилади.


25. Сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар ўзаро келишувга кўра келгусидаги етказиб бериш учун олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилишлари мумкин, бунда сотиб олувчилар олдиндан тўланган ҳақ суммасига тўлов ўтказилган сана учун пахта толаси ҳажмига шартномавий нархни қайд қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сотиб олувчилар томонидан олдиндан тўланган ҳақ ўтказилган сана учун пахта толаси ҳажмига шартномавий нарх қайд этилмаган тақдирда пахта толасининг шартномавий нархи у етказиб берилган сана учун қайд этилади.

Сотиб олинадиган пахта толаси қийматининг бир қисми учун олдиндан ҳақ тўлашда ҳақнинг қолган қисми аккредитив бўйича тўланади.


26. Пахта тозалаш заводлари пахта хом ашёсини қайта ишлаш давомида пахта толасини терминалларга етказиб беришни олинган билдиришномаларга ва сотиб олувчининг топшириқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.

Терминаллар пахта ишлаб чиқариш заводлари ишлаб чиқарган ва "Пахтасаноат" юклаган пахта толаси умумий ҳажмининг харидорлар билдиришномаси бўлмаган ҳолда ҳам сақлашга тўсиқсиз қабул қилинишини таъминлайди.

Сотиб олувчилар билан хорижий харидорлар, республика корхоналар ўртасида тузилган контрактларга мувофиқ терминаллар пахта толасини юклаб жўнатишни ташқи савдо компанияларининг юклаб жўнатиш йўриқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.

27. Пахта заводлари томонидан терминалларга ташқи савдо компанияларининг билдиришномаларисиз ёки ташқи савдо компанияларининг билдиришномаларида кўрсатилган сифат кўрсаткичларига мувофиқ бўлмаган юклаб жўнатиладиган пахта толаси туркуми терминал томонидан масъулиятли сақлаш тўғрисидаги далолатномалар расмийлаштирилган ҳолда масъулиятли сақлаш учун қабул қилинади.

Ташқи савдо компаниялари томонидан янги билдиришномалар ёзилган тақдирда "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толасини ушбу билдиришномалар ҳисобига пахта заводларидан етказиб берилаётган ёки терминалларда масъулиятли сақланаётган пахта толаси ҳажмидан етказиб бериши мумкин. Ёзилган билдиришномаларга мувофиқ муайян туркум масъулиятли сақалашдан ташқи савдо компаниялари балансига ўтказилган тақдирда қабул қилиш далолатномаси ёзилади. Далолатномада қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган сана туркумни масъулиятли сақлашдан сотиб олувчининг мулкига ўтказиш санаси ҳисобланади.

Шартнома шартларига мувофиқ етказиб берувчилар пахта толаси терминалларга етказиб берилган санадан бошлаб 2 календарь кундан кечикмай шартномавий нарх бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш учун пахта толаси терминалга етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (илова қилинган транспорт-юк хатлари, пахта тозалаш заводларининг ҳисоб рақамлари-сертификатлари ва Ўзбекистон "Сифат" марказининг Мувофиқлик сертификатлари ва Инспекция далолатномалари билан биргаликда тўлов учун ҳисоб рақамларини) ижро этувчи банкка ("Пахта-банк" бўлинмаларига) ёки ҳақи олдиндан тўланган тақдирда ушбу ҳужжатлар бўйича тўловни талаб қилмасдан, сотиб олувчиларга тақдим этадилар.

Пахта тозалаш заводи ва терминал вакиллари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси санаси етказиб берилган сана ҳисобланади.

Пахта толаси сифати ва вазни Ўзбекистон "Сифат" марказининг Мувофиқлик сертификати (Инспекция далолатномаси) бўйича кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу масала бўйича келишмовчиликлар унинг вакили жалб қилинган ҳолда ҳал этилади. Сифат ва вазн бўйича келишмовчиликлар тасдиқланган тақдирда унинг билан боғлиқ барча қўшимча харажатлар Ўзбекистон "Сифат" маркази ҳисоб рақамига тегишли бўлади, етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги ҳисоб-китоблар эса далолатномалар 5 кун муддатда кўриб чиқилгандан кейин ушбу пахта толаси туркумининг амалдаги сифати ва вазни асосида амалга оширилади.


28. Ҳар ойда ҳар ойнинг 5-кунигача, кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи билан, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисоб рақамлари асосида етказиб берувчи ва сотиб олувчи томонидан оралиқ таққослаш далолатномаси тузилади (ушбу Низомга 2-илова). Таққослаш ҳақиқатда юклаб жўнатиш ва олдинги ойнинг тўлов суммаси бўйича амалга оширилади.

Бунда пахта толасининг ҳажми, сифати ва нархи билан боғлиқ низоли масалалар бўйича томонлар эришган келишув ҳисобга олинади.

Таққослаш далолатномалари натижалари бўйича ҳисоб-китоблар етказиб беришдан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай амалга оширилади.


29. Муайян йил ҳосили бўйича тегишли йил пахта толасини юклаб жўнатиш тугаллангандан кейин 30 кун мобайнида ўзаро таққослаш далолатномалари тузилади (ушбу Низомга 3-илова).

Ҳосил бўйича узил-кесил ҳисоб-китоблар ўзаро таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин 14 кун мобайнида амалга оширилади.


30. Сотиб олувчилар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни пахта толаси сотиш юзасидан контрактлар бўйича тушган маблағлар ва қарз маблағлари ҳисобига амалга оширадилар.


31. Сотиб олувчилар пахта толасини сотувнинг самарали усулларини қўллаган ҳолда, жаҳон нархларининг энг қулай конъюнктураси даврларида сотадилар.

Пахта толасини етказиб берувчидан сотиб олиш нархлари билан экспортга амалда сотилган нархлар ўртасидаги ижобий ёки салбий тафовут, шу жумладан сотиш харажатларини тежаш сотиб олувчиларнинг молия-хўжалик фаолияти натижаларига тегишли бўлади.



V. ПАХТА ТОЛАСИНИ РЕСПУБЛИКА

КОРХОНАЛАРГА СОТИШ ТАРТИБИ

32. Пахта толасини республика корхоналарига сотиш ташқи савдо компаниялари орқали, уларнинг буюртманомаларига мувофиқ, эркин муомаладаги валютага чекловларсиз амалга оширилади.

33. Республика  корхона ҳар йили тегишли ташқи савдо компанияларига пахта толаси харид қилиш юзасидан буюртманомани унинг ҳажми, навлари, типлари ва бошқа сифат кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда, пахта толасини жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойларида харид қилиш учун 1 июлгача ҳамда келгуси йилнинг январь-август ойларида харид қилиш учун 1 декабргача тақдим этади.

Ташқи савдо компаниялари республика корхоналарнинг буюртманомаларини тўлиқ ҳажмда "Пахтасаноат" ҲАБ билан тузиладиган бош битимда ҳисобга оладилар ва буюртманомаларни пахта толасини ишлаб чиқариш ҳамда ундан фойдаланишни прогнозлашда жамлаш ҳамда ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этадилар.

34. Ташқи савдо компаниялари бош битимга мувофиқ пахта толаси ишлаб чиқариш ҳамда ундан фойдаланишнинг прогноз қилинаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда республика корхоналар билан пахта толаси етказиб бериш юзасидан сентябрь-декабрь ва январь-август даври учун алоҳида-алоҳида контрактлар тузишади.

35. Республика корхоналар сотиб олинадиган пахта толаси учун ҳақнинг 15 фоизини олдиндан тўлайдилар, узил-кесил ҳисоб-китобни пахта толаси улар билан тузилган контрактларда назарда тутилган шартларда етказиб берилган санадан бошлаб 90 кун мобайнида амалга оширадилар. Пахта толаси қийматининг қолган 85 фоизи учун аккредитив очилади ёки банк кафолати берилади. Ҳисоб-китоб қилишнинг ҳудди шундай тартиби терминалларга етказиб берилган ва республика корхоналарга сотиладиган пахта толаси юзасидан сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар ўртасида ҳам белгиланади.

Истисно тариқасида, 2008 йил 1 декабрдан 2009 йил 31 декабргача бўлган даврда тўқимачилик корхоналари узил-кесил ҳисоб-китобларни пахта толаси етказиб берилган санадан бошлаб 120 кун мобайнида амалга оширадилар.

Бунда ташқи савдо компанияларига республика корхоналарга етказиб берилаётган пахта толаси қийматининг 85 фоизини кафолатли таъминлаш сифатида, олдиндан тўланадиган ҳақни ёки мазкур корхоналарнинг маҳсулотларини сотиб олувчилар томонидан ташқи савдо компаниялари фойдасига очиладиган аккредитивларни қабул қилишга рухсат берилади.

Республика корхоналар маҳсулотларини экспорт қилишдан ташқи савдо компаниялари ҳисоб рақамига тушган тушум корхоналар томонидан етказиб берилган пахта толаси қиймати чиқариб ташланган ҳолда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 50 фоизли валюта тушуми мажбурий сотилгандан кейин ушбу корхоналарнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

36. Сотиб олувчилар етказиб берувчилар билан узил-кесил ҳисоб-китобларни, сотилган пахта толаси учун республика корхоналар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолатидан қатъи назар, шартномаларга мувофиқ амалга оширадилар.

37. Пахта толасини терминаллардан юклаб жўнатиш ташқи савдо компанияларининг юклаб жўнатиш йўриқномалари бўйича ташқи савдо компанияси билан республика корхоналар ўртасида имзоланган контрактларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.

Бунда:

пахта толаси учун ҳисоб-китоб мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ етказиб бериш кунида шаклланган жаҳон нархларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

38. Агар республика корхона юклаб жўнатилган пахта толаси туркуми учун тўловни ушбу Низомнинг 35-бандида белгиланган муддатларга риоя қилмасдан, ўз вақтида амалга оширмаса, мазкур корхонага келгусида пахта толаси жўнатиш тўхтатилади.

39. Республика корхоналари томонидан ташқи савдо компанияларидан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилмайди.


VI. ПАХТА ТОЛАСИНИ "ПАХТАСАНОАТ"

ҲУДУДИЙ АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАЛАРИ

ТОМОНИДАН СОТИШДАН ОЛИНГАН

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


40. Пахта толаси учун ташқи савдо компанияларидан "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига тушган маблағлардан:

пахта хом ашёсини қайта ишловчилар (пахта тозалаш заводлари) билан амалдаги прейскурант улгуржи нархлар бўйича ушбу Низомнинг 41-бандида назарда тутилган тартибда ҳисоб-китоб қилишда;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган воситачилик ҳақи миқдорида ўз харажатларини қоплашда;

пахта толасини терминалларга етказиб бериш, уни тушириш ва терминалларда қабул қилиб олиш, етказиб берувчи ва сотиб олувчилар вакиллари (терминаллар) ўртасида қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилгунгача сақлаш, шунингдек (пахта толаси экспорт қилинмайдиган бўлганда) нормативдан ортиқча сақлаш харажатларини қоплашда фойдаланилади.


41. Пахта толаси қийматини тақсимлаш прейскурант улгуржи нархлар бўйича:

хом ашё (пахта хом ашёси)нинг эквивалент қиймати маблағларига тақсимланади, уларни "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта хом ашёси қийматини хўжаликларга тўлаш учун берилган кредитни қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказади;

қайта ишлаш корхоналарининг харажатларини қоплаш учун маблағларга тақсимланади, улар пахта тозалаш заводлари ҳисоб рақамларига ўтказилади.



VII. НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


42. Мазкур Низомдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.





Низомга

1-ИЛОВА


Пахта толасининг навлар ва класслар

бўйича нархларини қайта ҳисоблаш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

(база - "Биринчи" нав, "Ўрта" класс)

I нав (Биринчи)

Олий

1,050


II нав (Иккинчи)

Олий

1,020


Яхши

1,040



Яхши

0,990


Ўрта

1,000



Ўрта

0,955


Оддий

0,965



Оддий

0,920


Ифлос

0,925



Ифлос

0,880

III нав (Учинчи)

Яхши

0,965


IV нав (Тўртинчи)

Яхши

0,850


Ўрта

0,930



Ўрта

0,800


Оддий

0,885



Оддий

0,750


Ифлос

0,840



Ифлос

0,700



V нав (Бешинчи)

Ўрта

0,550






Оддий

0,500






Ифлос

0,450



Типлар ва кодлар бўйича пахта толаси нархларини қайта ҳисоблаб чиқиш коэффициенти ҳар йили 1 сентябрдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан пахта толаси халқаро бозори конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланади.





Низомга

2-ИЛОВА


200__ йил ____________ да юклаб жўнатилган пахта толаси

                                                                        ой

учун берилган ҳисоблар бўйича

___________________________________________________ даги

(кейинги ойнинг 1-куни)

ҳолатига кўра ўзаро таққослаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Юклаб жўнатиш ҳужжати-

нинг ёки

контракт-

нинг тартиб рақами ва юклаб жўнатиш санаси

Нетто оғирлиги бўйича юклаб жўнатил-

ган пахта толасининг миқдори (тонна)

Юклаб жўнатиш кунидаги шартномавий нарх

Толанинг шартно-

мавий

нарх бўйича қиймати,

(минг сўм)

(2*9)

Аккре-

дитив бўйича тўланган,

(минг сўм)

Юклаб жўнатилган пахта толасининг қиймати билан тўланган сумма ўртасидаги фарқ

"А"

индекси

ва унинг Ўзбекис-

тондаги компоненти котировкаси бўйича жаҳон нархи (бир тонна учун АҚШ

доллари)

Экспорт бўйича харажат-

лар (бир тонна учун АҚШ доллари)

Алма-

шув курси (сўм/

АҚШ долл.)

Валюта харажатлари чегирилган ҳолдаги жаҳон

нархи

Экспорт бўйича харажат-

лар (бир тонна

учун сўм)

Шарт-

номавий

нарх

(бир тонна учун сўм)

(7-8)

Қўшимча тўланади,

(минг сўм)

Қайтариб олинади (ёки ушлаб қолинади),

(минг сўм)

бир тонна учун

АҚШ

доллари

(3-4)

бир тонна учун

сўм

(5*6)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ, 200 йил __________ ойи учун ________ нинг __________дан қарзи ____________ сўмни ташкил қилди. Бундан ташқари, 200 йил _____ даги ҳолатига кўра илгари юклаб жўнатилган пахта толаси бўйича низоли масалалар ________ сўм миқдорида ________ фойдасига ҳал қилинди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ________нинг _________дан якуний қарзи ________ сўм миқдорида белгиланди.

Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси:


(кичик бандлардан бири ўчирилиши лозим)


- белгиланган тартибда ___________ ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш

- 200 йил _______ ойида юклаб жўнатиладиган пахта толаси учун ўзаро ҳисоб-китобларда ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.

_________________вилояти "Пахтасаноат" ҲАБ


Раис

Бош бухгалтер


М.Ў.

200 йил "____" __________

____________ давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси


Раис

Бош бухгалтер


М.Ў.

200 йил "____" __________




Низомга

3-ИЛОВА


200__ йил ҳосилидан юклаб жўнатилган

пахта толаси учун тақдим этилган

ҳисоблар бўйича таққослаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Юклаб жўнатиш ҳужжатининг ёки контрактнинг тартиб рақами ва юклаб жўнатиш санаси

Амалда юклаб жўнатилган (аниқлашлар ва эътирозлар ҳисобга олинган ҳолда) (тонна)

Пахта толасининг қиймати,

(минг сўм)

тақдим этилган ҳисоблар бўйича

ташқи савдо компанияси томонидан тўланган

Фарқ

қўшимча тўланади

қайтарилади (ёки ушлаб қолинади)


Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ 200__ йил ҳосили учун ________ нинг қарзи _______ сўмни ташкил қилди.

Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда ________________ҳисоб рақамига _________ миқдорида тўлов талабномаси қўйилиши учун асос ҳисобланади.

___________вилояти "Пахтасаноат" ҲАБ

_______________ давлат-акциядорлик


ташқи савдо компанияси

Раис

Раис

Бош бухгалтер

Бош бухгалтер


М.Ў.

М.Ў.

200 йил "____" __________

200 йил "____" __________


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 36-сон, 359-модда.



































Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск