Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.09.2006 й. 190-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 7 сентябрдаги

190-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш

фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Тамаки маҳсулотлари (барча классдаги сигаретлар, папирослар, сигаралар ва сигариллалар) ни саноат асосида ишлаб чиқариш фаолияти лицензияланади.

3. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

4. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Лицензия мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида берилади.


5. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиянинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.

6. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда - Лицензиялаш комиссияси) томонидан қабул қилинади.

Лицензиялаш комиссияси фаолияти Лицензиялаш комиссияси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш, улар юзасидан эксперт хулосаси ва Лицензиялаш комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензия битимини тузиш, унинг бажарилишини ва лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилиш Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Ишчи орган) томонидан амалга оширилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН

ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ

7. Қуйидагилар талабгорларга тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лицензиялар бериш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, техник регламентларга ёки стандартларга мажбурий риоя қилиш;

ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш - бинолар яхлитлиги, хом ашёни пировард истеъмолчига сотиш учун тайёр маҳсулот этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги;

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш бўйича техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган лабораторияларнинг мавжудлиги;

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;

рўйхатдан ўтказилган (патентланган) товар белгиларининг мавжудлиги;

маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши;

ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциз маркалари билан маркалаш ҳамда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши;

тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берувчи ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган тегишли сертификатларга эга бўлган, шу жумладан импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хомашёсини сотиб олиш миқдорини тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 20 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинган тамаки хомашёсини ишлаб чиқаришда фойдаланиш талабгор томонидан мустақил ҳал қилинади. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хомашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак.


III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


9. Лицензия талабгори лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза (аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, фаолиятининг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланаётган тури);

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш объектининг паспорти:

ишлаб чиқариш объектининг бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг жойлашиши тўғрисидаги ҳужжатлари;

ускунанинг ишлаб чиқарилган йили, ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқарилган мамлакат;

ускунанинг техник ҳолати ва ўрнатилган ишлаб чиқариш қувватлари.

Ишчи орган лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар ва ахборотларни Комиссияга тақдим этиш учун талабгорнинг аризаси топширилган кундан бошлаб 10 иш кунида "ягона дарча" тамойили асосида, лицензия талабгорининг иштирокисиз қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан сўров йўли билан олади:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича таклиф қилинаётган қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг хулосаси;

санитария-эпидемиология хизмати органларининг маҳсулотлар, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ёнғин назорати органларининг хулосаси.

Ваколатли органлар ўн иш кунида ижобий хулоса ёки асосланган рад жавобини бермаса, Ишчи орган тегишли хулосаларсиз лицензия бериш тўғрисида аризани кўриб чиқади.

Бунда жавобгарлик белгиланган муддатларда ижобий хулоса ёки асосланган рад жавобини бермаган ваколатли органга юкланади.

Ишчи орган лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан тегишли йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни электрон тарзда мустақил равишда олади.

10. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


11. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

12. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига (кейинги ўринларда - Виночиликни ривожлантириш жамғармаси) ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

14. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Бунда ишчи орган, зарурат бўлганда, жойининг ўзига чиқиб ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини текширишга ҳақлидир.

15. Ишчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда юборилади (топширилади).

Лицензия бериш ҳақида қарор қилингани тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда имзолаш учун лицензия шартномаси юборилади.

Лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган аниқ фаолият тури (қисми)нинг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузилиши рўйхати;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа зарур маълумотлар.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва ишчи орган учун бир нусхадан тузилади. Лицензия битимини ишчи орган номидан унинг бошлиғи имзолайди.

16. Лицензиялар ишчи орган томонидан белгиланган намунадаги бланкаларда расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан имзоланади.

Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.


18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида ишчи органга лицензия бериш учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензиялаш комиссияси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

19. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензиялаш комиссиясининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

21. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Лицензия талабгорлари аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ

22. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


24. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензиялаш комиссияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Виночиликни ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

26. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни ишчи органга тақдим этиши керак.

Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Виночиликни ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


27. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат ишчи орган томонидан, қонун ҳужжатларида ва лицензия битимида белгиланган тартибда амалга оширилади.

28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари, шунингдек, идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этмасдан амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш ҳуқуқига эга.

29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида ишчи орган томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси ишчи органда қолади.

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш учун ишчи органнинг қарорига биноан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ва давлат бошқа органлари инспекторлари жалб этилиши мумкин.


VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.

31. Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Комиссия қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида кўрилган зарар миқдорида жавоб беради.


VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


32. Ишчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефонлари;

банкдаги ҳисоб рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

ишлаб чиқарилишига лицензия берилаётган маҳсулот номи;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.


33. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар ишчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.


IХ. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


34. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида давлат божи белгиланади.

Лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағлари Виночиликни ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.





Низомга

ИЛОВА


Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш

фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар




Тадбирлар

Бажариш муддатлари



























































1. Лицензия олиш учун Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидани низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органига ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари ёки "Лицензия" ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этади.






































Лицензия талабгори - юридик шахс




Лицензия талабгори ҳоҳишига кўра

1-босқич



>






















































































































1. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи рўйхат бўйича электрон шаклда қабул қилади.


2. Бошқа ваколатли органлардан қўшимча ва маълумотларни "бир дарча" тамойили асосида талабгорнинг иштирокисиз мустақил равишда олади.


3. Эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани баёноманинг тегишли лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.


4. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда хулоса тайёрлайди.

1) ҳужжатларни қабул қилиш кунида


2) ариза олинган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда


3) зарур ҳужжатлар йиғилаган кундан бошлаб 15 кун муддатда


4) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 3 кун мобайнида






























































V














Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи




2-босқич



>






<-















































































































































V






1. Комиссия Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органининг таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори баёнини тасдиқлайди.


2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор баёни Комиссия раиси томонидан имзоланади.

эксперт хулосаси тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан ортиқ бўмаган муддатда (қайта кўриб чиқишда 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда)

3-босқич



>

Комиссия














































































1. Лицензия талабгори қабул қилган қаро тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади.


2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қилинган тақдирда лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиш учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида











V














Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи




4-босқич



>



































































































V






Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органига лицензия берилиши учун йиллик тўловни амалга оширади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай








>

Лицензиат





















































5-босқич











































1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.


2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда

























>

Лицензия талабгори

<-



















>





























































































V






1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун йиллик тўлови тўлангандан кейин ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштирилади.


2. Уларни лицензиатга беради.


3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

1) лицензия битими имзоланган ва йиллик тўлови тўлангандан кейин 3 кун муддатда

2) лицензия имзолангандан кейин 2 кун муддатда









Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи

<



6-босқич



>






























^














V

























7-босқич



>

Комиссия




Комиссия раиси томонидан расмийлаштирилган лицензия бланкалари имзоланади.

- лицензия расмийлаштирил-

гандан кейин бир кун муддатда
































































            

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 36-сон, 362-модда.





































Время: 0.2042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск