Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2000 й. 244-сон "Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида юз берган зилзила оқибатларини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2000 й.

N 244



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

ҚАМАШИ ТУМАНИДА ЮЗ БЕРГАН

ЗИЛЗИЛА ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2000 йил 20 апрелда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида юз берган зилзила оқибатларини тугатиш, туман аҳолисини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукумат комиссиясининг Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида зилзила оқибатларини бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

Ҳукумат комиссиясининг зилзиладан зарар кўрган Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида тиклаш ишларини олиб бориш ва янги қурилишни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига иловага* мувофиқ розилик берилсин.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, буюртмачи вазирликлар ва идоралар тиклаш ишлари олиб борилишини ва янги қурилишни амалга оширишни Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги истисно тариқасида 2000 йилда Вазирлар Маҳкамасининг Кафолатли жамғармасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигига иловага мувофиқ таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш ва янги қурилиш учун 2,0 млрд. сўм ажратсин. Ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгарлик Қашқадарё вилояти ҳокимлигига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тиклаш ишлари ва янги қурилиш учун ажратилаётган маблағлардан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2001 йилги Инвестиция дастурида Қашқадарё вилояти ҳокимлигига бузиб ташланаётган ва тиклаб бўлмайдиган объектлар ўрнига қурилаётган объектлар ишга туширилишини таъминлаш учун мақсадли марказлаштирилган сармоя қўйилмаларининг тегишли лимитларини ажратишни назарда тутсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

коммунал хўжалиги, маъмурий, маданий-маиший ва ишлаб чиқариш йўналишидаги объектларни тиклаш ва таъмирлаш тадбирлари тегишли вазирликлар, идораларнинг маблағлари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига;

бюджетдаги ташкилотлар бўйича тикланмайдиган объектларни бузиш ва таъмирлаш ишлари маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари хисобига амалга оширилади.


4. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар ва корхоналарга зилзилалан зарар кўрган объектларда қурилиш ва тиклаш ишларини маҳаллнй сметалар бўйича лойиҳалаш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат этилсин.


5. Қуйидагилар:

"Ўзагросуғурта" компанияси томонидан Халқ банки бўлимлари орқали зилзилалан зарар кўрган хусусий уй-жойлар эгаларига 6709,8 минг сўм миқдорида суғурта тўловлари берилганлиги;

"Пахта-банк", "Ўзтадбиркорбанк" ва Халқ банки томонидан зилзиладан зарар кўрган хусусин уй-жойларнинг энг муҳтож эгаларига кредит бериш учун 17 млн. сўм миқдорида (5-7 фоизли йиллик ставка билан) имтиёзли кредитлар ажрат назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Исаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2000 йилда Қамаши туманида иловага мувофиқ назарда тутилган реконструкция қилиш ва тиклаш, шунингдек фойдаланишга топшириш ишларини:

мактаблар, болалар боғчалари, коллежлар, шу жумладан, илгари фойдаланишга топширилиши 2001 йилга мўлжалланган қурилиш коллежининг биринчи босқичи бўйича - 2000 йил 1 сентябргача;

соғлиқни сақлаш объектлари бўйича - 2000 йил 1 ноябргача тугаллашни таъминласинлар.


7. Вазирликлар, идоралар ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида ҳар ойнинг 1 ва 16-кунларида Ҳукумат комиссиясига ахборот берсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Ш.Р. Бегматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасини Раиси                                                      И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.








































Время: 0.2093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск