Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2000 й. 518-сон "Хива карпет" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2000 й.

N 518


"ХИВА КАРПЕТ" ЎЗБЕКИСТОН-ГЕРМАНИЯ

ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Хорижий инвестицияларни жалб қилиш асосида жаҳон ва ички бозорларда талаб катта бўлган жун гиламлар ва ерга солинадиган палослар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасининг Хоразм вилояти Хива шаҳрида "Хива гилами" акциядорлик жамияти томонидан Германиянинг "Геко ГмбХ Фертрибсгезеллшафт" ва "Проматекс Индустрианлаген ГмбХ" фирмалари билан биргаликда йилига 2321,7 минг кв. метр жун жаккар гиламлар ва ерга солинадиган палослар ишлаб чиқарувчи "Хива карпет" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, "Хива карпет" қўшма корхонасининг устав жамғармаси 20547,6 минг Германия маркаси миқдорида қуйидаги йўл билан шакллантирилади:

хорижий муассислар - 10273,8 минг Германия маркаси (50 фоиз), улардан "Геко ГмбХ Фертрибсгезеллшафт" - 8219,04 минг Гермамия маркаси, "Проматекс Индустрианлаген ГмбХ" - 2054,76 минг Германия маркасини айланма маблағларни шакллантириш, асбоб-ускуналар контракт қийматининг 15 фоизини олдиндаи тўлаш, шунингдек фоизларни тўлаш ва инвестиция даври мобайнида кредитни ташкил этганлик учун харажатларни қоплаш учун пул маблағлари сифатида қўшадилар.

Ўзбекистонлик муассис "Хива гилами" акциядорлик жамияти - 10273,8 минг Германия маркасига тенг миқдорда (50 фоиз) сўмларда ишлаб чиқариш майдонлари, айланма аа пул маблағларини қўшади.


2. "Хива гилами" акциядорлик жамиятига, истисно тариқасида, "Хива карпет" қўшма корхонаси устав жамғармасига ўз улушини 1921,5 минг Германия маркасининг сўмдаги тенг миқдорида пул маблағлари билан уни фойдаланишга топшириш вақтидан бошлаб қўшма корхона фаолиятидан олинадигаи фойдани қайта молиялаштириш йўли билан қўшишни икки йил мобайнида тугаллаш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар:

"Хива карпет" қушма корхонаси хорижий муассислари маркетингни ва қўшма корхона томонидан ишпаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 70 фоизини ташқи бозорда жаҳон нархлари бўйича сотилишини таъминлаш мажбуриятини олганлиги;

"Хива карпет" қўшма корхонасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 1-иловага мувофиқ схема бўйича умумий қиймати 72543,2 минг Германия маркаси бўлган инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги, унда Германияиинг "Текспроект ГмбХ" фирмаси билан технология асбоб-ускуналари, уларни монтаж қилишни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш, ишга тушириш ва кадрларни ўқитиш учун қиймати 56312,0 минг Германия маркаси бўлган контракт тузиш назарда тутилиши;

контрактни маблоғ билан таьминлаш "Хива карпет" қўшма корхонасининг 8446,8 минг Германия маркаси суммасидаги устав жамғармаси ва Германиянинг "Банкгезельшафт Берлин АГ" банкининг 47865,2 минг Германия маркаси суммасидаги кредити ҳисобига амалга оширилиши;

лойиҳани амалга ошириш учун икки йиллик имтиёзли давр билан 9 йил муддатга бериладиган "Банкгезельшафт Берлин АГ" Германия банки кредити бўйича асосий қарзни, фоизлар ва хизмат кўрсатиш харажатларини узиш "Хива карпет" қўшма корхонасининг ўз маблағлари ҳисобига 2-иловага мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Хорижий инвестициялар иштирокида йирик ва стратегик жиҳатдан муқим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (Исаев А.Н.) "Хива карпет" қўшма корхонаси лойиҳасини хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган 2001 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки контракт қиймати (47865,2 минг Германия маркаси)нинг 85 фоизини маблағ билан таъминлаш учун "Гермес" (Германия) жамиятининг суғурта қопламаси остида "Банкгезельшафт Берлин АГ" банки билан қарз битимини белгиланган тартибда тузсин ва кредит ресурсларини "Хива карпет" қўшма корхонасига қайта молиялаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг "Банкгезельшафт Берлин АГ" банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига "Хива карпет" қўшма корхонасининг мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


8. Мазкур лойиҳа бўйича "Банкгезельшафт Берлин АГ" банки ва "Гермес" суғурта жамияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўловлар манбаи бўлган норезидентлардан ундириладиган даромадларга солиқлар тўлашдан озод қилинсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорот қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасинимг Раиси                                           И. Каримов











Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск