ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экология жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.1995 й. 306-сон "Юнисеф-Экосан фондларининг "Аспера" лойиҳасини амалга оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.1995 й.

N 306


ЮНИСЕФ-ЭКОСАН ФОНДЛАРИНИНГ "АСПЕРА"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Орол денгизи минтақаси болалари ва хотин-қизларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНИСЕФ Халқаро болалар фонди ва "ЭКОСАН" экология ва саломатлик халқаро фонди иштирокида соғломлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЮНИСЕФ ва ЭКОСАН фондларининг Ўзбекистоннинг Орол денгизи минтақасида болалар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "АСПЕРА" экология ва минтақавий ёрдам лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.

Маълумот учун қабул қинлинсинки, "АСПЕРА" лойиҳасини маблағ билан таъминлаш юқорида кўрсатиб ўтилган халқаро ташкилотлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши "АСПЕРА" лойиҳасини амалга оширишда, Лойиҳа экспертлари ва консультантларига хизмат хоналари, турар жойлар ва автотранспорт бериш масалаларини ҳал этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги "АСПЕРА" дирекцияси билан биргаликда:

кўрсатиб ўтилган Лойиҳани амалга оширишга оид ташкилий-техник чора-тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

унда Лойиҳа дирекциясида уни амалга оширишнинг бутун даврида ишлаш учун бир нафардан малакали мутахассисларни, уларнинг асосий иш жойларидаги иш ҳақларини сақлаган ҳолда, ажратишни назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, коммунал хизматлар кўрсатиш вазирлиги, давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси "АСПЕРА" лойиҳасини амалга ошишда ёрдам кўрсатсинлар.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси республикага "АСПЕРА" лойиҳаси доирасида келаётган юкларнинг белгиланган жойгача ўз вақтида ташиб келтирилишини таъминласинлар.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Лойиҳа дирекциясини амалга ошириш учун республикага келтирилаётган юклар, асбоб-ускуналар ва дори-дармонларнинг пошлиналар ва божхона тартиб қоидалари билан боғлиқ бошқа тўловларни ундирмасдан оператив тарзда ўтказилишини таъминласин.


8. "Ўздавтелерадио" компанияси, газеталарнинг таҳририятлари "АСПЕРА" лойиҳаси қандай амалга оширилаётганлигини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов


























Время: 0.1699
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск