ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1999 й. 553-сон "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни тизимида бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.12.1999 й.
N 553
"ЎЗФАРМСАНОАТ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК
КОНЦЕРНИ ТИЗИМИДА БИНТЛАР ВА ЖАРРОҲЛИК
ДОКА САЛФЕТКАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Республикада юқори сифатли бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткалари ишлаб чиқарадиган замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концернининг 2001 йилнинг биринчи ярим йиллигида Гулистон шаҳридаги "Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг мавжуд майдонларида 31,748 млн. дона бинт ва 86,063 млн. дона жарроҳлик дока салфеткалари тайёрлаш учун 1222,5 тонна ип калава ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
умумий қиймати 11.340.025 евро (11.907.026 АҚШ долларига тенг) бўлган лойиҳани маблағ билан таъминлаш Испаниянинг "СЕSСЕ" экспорт-импорт агентлиги суғурта қопламаси остида Испаниянинг "Ваnсо Santander Сеntral Hisраnо, S.А." банки томонидан ва "Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг ўз маблағлари ҳисобига 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилиши;
"Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамияти томонидан бинт ва жарроҳлик дока салфеткалари тайёрлаш бўйича барпо этилаётган ишлаб чиқариш учун қиймати 7.098.000 евро бўлган (7.452.900 АҚШ долларига тенг) технология асбоб-ускуналари етказиб бериш, уларни монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш юзасидан "Grupos De Aspirasion Y Caldereria, S.А." (Испания) компанияси билан контракт тузилганлиги;
"Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамияти ўз маблағлари ҳисобига 3.295.2 минг сўмлик (1991 йилги нархларда) қурилиш-монтаж ишларини бажарганлиги ва ип калава ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини монтаж қилишни тугаллаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилансинки:
Испаниянинг "Ваnсо Santander Сеntral Hisраnо, S.А." банкининг Ихтисослаштирилган "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки томонидан қайта молияланадиган кредитини қайтариш "Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг ўз маблағлари ҳисобига 2 ва 3-иловаларга мувофиқ амалга оширилади;
кредитни қайтариш даврида "Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамияти ишлаб чиқарилаётган бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткаларининг 80 фоизини ва ип калаванинг 30 фоизини эркин алмаштириладиган валютага ташқи бозорга етказиб беради.
4. "Асака" банки Испаниянинг "Ваnсо Santander Сеntral Hisраnо, S.А." банки билан кредит битимлари тузсин ва қарз маблағларининг "Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятига қайта молияланишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири "Асака" банкининг Испаниянинг "Ваnсо Santander Сеntral Hisраnо, S.А." банки олдидаги тўлов мажбуриятлари ва "Асака" банкига "Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Испаниянинг "Ваnсо Santander Сеntral Hisраnо, S.А." банкига хорижий кредитор учун мақбул бўлган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
7. "Асака" банки ўзининг валюта ресурслари ҳисобига, лойиҳани инвестициялаш давридаги молиявий харажатларни тўлаш учун "Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятига белгиланган тартибда кредит ажратишни назарда тутсин.
8. "Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятига бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткалари ишлаб чиқарадиган корхонани бир пайтда лойиҳалаш ва қуришга истисно тариқасида рухсат этилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:
Гулистон шаҳридаги "Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткалари ишлаб чиқариш корхонасини Ўзбекистон Республикаси 2000 йилги инвестиция дастурининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида қуриладиган объектлар рўйхатига киритсин;
2000 йилдан бошлаб ҳар йили пахта толасидан фойдаланиш балансларида Гулистон шаҳридаги "Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, хом ашё учун амалдаги прейскурантлар бўйича миллий валютада ҳақ тўланган ҳолда, лимит ажратишни назарда тутсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни консуллик йиғимларидан озод қилган ҳолда, келиш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи. хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларни яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтиришни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласин.
12. "Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятида ишлаш учун келадиган хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортда юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1999 йил 31 декабрдаги
553-сон қарорига
1-ИЛОВА
Бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткалари ишлаб
чиқарувчи корхона ташкил этиш лойиҳасини
маблағ билан таъминлаш
СХЕМАСИ
|
|
|
|
|
Лойиҳанинг умумий қиймати 11.340.025 евро (11.907.026 АҚШ долларига тенг) |
|
|
|
|
|
|
|||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
"Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг ўз маблағлари 3.342.025 евро (3.509.126 АҚШ долларига тенг) |
Асбоб-ускуна етказиб беришга контракт қийматининг 15 фоизли аванс тўлови ва "CESCE" Испания экспорт-кредит агентлигининг 15 фоизли суғурта мукофоти учун 1.199.700 евро (1.259.685 АҚШ долларига тенг) миқдоридаги "Banco Santander Central Hispano, S.A." Испания банкининг кредит линияси |
|
Контракт қийматининг 85 фоизини ва "CESCE" Испания экспорт-кредит агентлигининг 85 фоизли суғурта мукофотини маблағ билан таъминлаш учун 6.798.300 евро (7.138.215 АҚШ долларига тенг) миқдоридаги "Banco Santander Central Hispano, S.A." Испания банкининг кредит линияси |
|||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
||||||||||||
Лойиҳани 2.320.225 евро (2.436.236 АҚШ доллари)га тенг бўлган миқдордаги маҳаллий валютада ўз маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлаш |
|
|||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||
|
"Grupos de Aspiracion Y Caldereria, S.A." компанияси (Испания) томонидан умумий миқдори 7.098.000 евро (7.452.900 АҚШ долларига тенг) бўлган бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткалари ишлаб чиқариш бўйича асбоб-ускуналар етказиб бериш, монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш ҳамда импорт қилинадиган материаллар ва препаратларнинг ярим йиллик захираси |
|||||||||||||||
|
|
|
|
|
||||||||||||
151.500 евро (159.075 АҚШ доллари)га тенг миқдордаги хорижий валютада инвестиция давридаги кредит ва бошқа молиявий чиқимлар учун фоизларни қоплаш тўлови |
|
|||||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
870.300 евро (913.815 АҚШ доллари)га тенг миқдордаги хорижий валютада инвестиция давридаги кредит ва бошқа молиявий чиқимлар учун фоизларни қоплаш тўлови |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||
|
Изоҳ: ҳисоб-китобларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг: 1 евро = 1,05 АҚШ доллари = 136.94 сўмга тенг бўлган расмий курси қабул қилинган |
|||||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1999 йил 31 декабрдаги
553-сон қарорига
2-ИЛОВА
Контракт суммасининг 85 фоизига Испаниянинг
"BANCO SANTANDER CENTRAL HISPANO, S.A."
банки кредити ва "СЕSСЕ" Испания экспорт-кредит
агентлигининг 85% суғурта мукофоти ҳисобига қайта
молиялаштириладиган "Асака" банки кредитини
"Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-
тижорат жамияти томонидан қайтаришнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Кредит миқдори - 6798300 евро (7.138.215 АҚШ долларига тенг)
Бир марталик воситачилик ҳақи - 67983 евро + бошқа харажатлар - 20.000 евро = 87983 евро (92.382 АҚШ долларига тенг)
Фоиз ставкаси - 4.54% + 2.46% ("Асака" банки маржаси) = 7%
Кредитни қайтариш даври - 10 йил, шу жумладан 18 ойлик имтиёзли давр
|
2000 й. |
2001 й. |
2002 й. |
2003 й. |
2004 й. |
2005 й. |
2006 й. |
2007 й. |
2008 й. |
2009 й. |
Жами |
Асосий қарзни қайтариш |
799800 |
799800 |
799800 |
799800 |
799800 |
799800 |
799800 |
799800 |
399900 |
6798300 |
|
Кредит учун фоизларни тўлаш |
475881 |
461885 |
405899 |
349913 |
293927 |
237941 |
181955 |
125969 |
69983 |
13997 |
2617346 |
Бир марталик воситачилик ҳақи |
87783 |
87783 |
|||||||||
Қайтариладиган сумманинг ҳаммаси: евро ҳисобида |
563664 |
1261685 |
1205699 |
1149713 |
1093727 |
1037741 |
981755 |
925769 |
869783 |
413897 |
9503429 |
АҚШ доллари ҳисобида |
591847 |
1324769 |
1265984 |
1207198 |
1148413 |
1089628 |
1030843 |
972057 |
913272 |
434592 |
9978600 |
Изоҳ: Миқдори ва муддатлари кредит битими имзоланганидан кейин аниқлаштирилади.
1999 йил 31 декабрдаги
553-сон қарорига
3-ИЛОВА
15 фоизли аванс тўловига Испаниянинг
"BANCO SANTANDER CENTRAL HISPANO, S.A."
банкининг кредитини ва "СЕSСЕ" Испания экспорт-
кредит агентлигининг 15 фоизли суғурта мукофотини
"Сарбонтекс" акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-
тижорат жамияти томонидан қайтаришнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
1. Кредит миқдори - 1.199.700 евро (1259685 АҚШ долларига тенг)
2. Бир марталик воситачилик ҳақи - 11.997 евро (12597 АҚШ долларига тенг)
3. Фоиз ставкаси - (Eurolibor) 3.73% + 0,5% + 4% (Европа тикланиш ва тараққиёт банки маржаси) = 8.23%
4. Кредитни қайтариш даври - 360 кун
2000 йил |
Жами |
|
Асосий қарзни қайтариш |
1199700 |
1199700 |
Кредит учун фоизларни тўлаш |
98735 |
98735 |
Бир марталик воситачилик ҳақи |
11997 |
11997 |
Қайтариладиган сумманинг ҳаммаси: евро ҳисобида АҚШ доллари ҳисобида |
1310432 1375954 |
1310432 1375954 |
Изоҳ: Миқдори ва муддатлари кредит битими имзоланганидан кейин аниқлаштирилади.